← Назад
Решение #1277619 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
6 512 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
мажлиси, жиноят ишлари бўйича Каттақўрон шҳар судининг
биносида бўлиб, унда
Раислик этувчи, судья: Ш.М.Гуломов,
Судья
ёрдамчиси
О.Алишеровнинг
котиблигида,
тарафларнинг иштирокида, даъвогар Кудратов Норбек
Холиқул
ўғлининг
жавобгар
Суннатуллаева
Робия
Суннатулло қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган №2-1402-2301/12418сонли
фуқаролик
ишини
мазмунан
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судга даъвогар Кудратов Норбек Холиқул ўғли жавобгар
Суннатуллаева Робия Суннатулло қизига нисбатан даъво
ариза билан мурожаат этиб, даъво аризаси ва суд
мажлисидаги тушунтиришида, даъвони қувватлаб, у жавобгар
Суннатуллаева Робия Суннатулло қизи билан 2018 йил 23
март куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини,
уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки
нафар фарзандлари борлигини, улар турмушларининг
бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида
турли келишмовчиликлар бўла бошлаганлигини, сабаби
характерлари
ва
дунё
қарашлари
бир-бирларига умуман тўғри келмаганлигини, ўрталаридаги
ўзаро келимшовчиликлар сабабли улар 2023 йил июль
ойидан буён биргаликда яшамасликларини, суд томонидан
уларга берилган муҳлат давомида ҳам уларнинг оиласи
тикланмаганлигини,
уларнинг
оиласи
амалда
барбод
бўлганлигини,
энди
уларнинг
оиласини
тиклашнинг
имкониятлари
қолмаганлигини
билдириб,
жавобгар
Суннатуллаева Робия Суннатулло қизи билан ўрталарида
тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Суннатуллаева Робия
Суннатулло қизи ўз тушунтиришида, даъвони тан олиб,
ҳақиқатдан ҳам у даъвогар Кудратов Норбек Холиқул ўғли
билан 2018 йил 23 март куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини,
уларнинг
биргаликдаги
турмушларидан
ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, улар ўзаро
бирга яшамасдан келаётганлигини, уларнинг оиласини
тиклаш имкони йўқлигини, у бугунги кунда бошқа оила қуриб
яшаб келаётганлигини, у ҳам никоҳдан ажрашишга рози
эканлигини билдириб, даъвогар Кудратов Норбек Холиқул
ўғли билан ўрталаридаги никоҳдан уларга ярашишлари учун
муҳлат бермасдан ажратишни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришлари ва
музокара сўзини тинглаб, уларнинг важларини ишдаги
мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар Кудратов Норбек
Холиқул
ўғлининг
жавобгар
Суннатуллаева
Робия
Суннатулло қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Кудратов Норбек Холиқул
ўғли
билан
Суннатуллаева
Робия
Суннатулло
қизи
ўртасидаги никоҳ 2018 йил 23 март куни Каттақўрғон туман
ФҲДЁ бўлими томонидан 357-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд этилган.
Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида кки
нафар фарзандлари бор.
Тарафлар ўзаро умумий рузғор юритиб, бир оила бўлиб
2023 йил июль ойига қадар биргаликда яшаганлар.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро
судининг 2023 йил 11 декабрь ва 2024 йил 13 март кунги
ажримлари билан тарафларга ярашишлари учун жами 6 ой
муҳлат тайинланган.
Бироқ тарафлар ўтган давр мобайнида ярашмаганлар ва
улар ўртасидаги оилавий муносабатлар тикланмаган.
Ишда Каттақўрғон туман Оила ва хотин-қизлар бўлими
томонидан 2024 йил 12 июнь куни берилган хўлосаси мавжуд
бўлиб, унда тарафларнинг оиласини яраштириш борасида
чора-тадбирлар амалга оширилганлиги, тарафлар 2023 йил
июль ойидан буён биргаликда яшамасликлари ҳамда ушбу
оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги баён қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
Кодексининг
41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни ажратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандида
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши
лозимлиги
белгилаб қўйилган.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Олий суд Пленуми
қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар
ўртасидаги никоҳ 2018 йил 23 март куни Каттақўрғон туман
ФҲДЁ бўлими томонидан 357-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд этилганлигини, тарафларнинг оиласи Каттақўрғон
туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда МФЙ томонидан
муҳокама
қилинганлигини,
лекин
ушбу
оилани
яраштиришнинг иложи бўлмаганлигини, уларнинг оиласи
амалда барбод бўлганлигини, ушбу ҳолатлар ишда мавжуд
бўлган ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топганлигини,
амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги
аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли эканлиги ҳамда никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилганлигини
эътиборга олиб, даъвогар Кудратов Норбек Холиқул ўғлининг
жавобгар Суннатуллаева Робия Суннатулло қизига нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризасини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, Суд никоҳдан ажралганликни қайд этишда
давлат фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6
январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги 600-сонли Қарори
талабларига кўра, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд
этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
3 бараваригача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки
уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилиши назарда
тутилганлигини
инобатга
олиб,
даъвогардан
давлат
фойдасига БҲМ нинг 3 баравари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253 - моддаларига
асосланиб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Кудратов Норбек Холиқул ўғли билан Суннатуллаева
Робия Суннатулло қизи ўртасида 2018 йил 23 март куни
Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 357-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Кудратов Норбек Холиқул ўғлидан никоҳдан
ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат
ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция
тартибида
шикоят
қилишга,
прокурор
эса
протест
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи судья:
Ш.М.Гуломов