Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2303/8568 Дата решения 14.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Хусаинова Раъно Абдихоликовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Назирмухамбетов Захритдин Фахритдин ўғли Ответчик / Подсудимый Анарбоева Шаҳноза Аккул қизи
Source ID 66966ef90f5d3825e2d87429 Claim ID 4920069 PDF Hash 0762ad9c2d8a49ed... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
Текст решения 4 904 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 14 июньь куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья ХХХХХХХХХХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХХХХХХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар ХХХХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1104-2303/8568-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХХХХХХХХХХ жавобгар ХХХХХХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2021 йил 16 июнда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2021 йил 29 июнда туғилган ХХХХХХХХХХХХ исмли фарзандлари борлиги, биргаликдаги турмуши давомида жавобгар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслиги оқибатида ўртасида жанжаллар бўлишини, 2021 йил 2 февралдан буён бирга яшамаслигини, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХХХХХХХХ даъво аризасида кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини билдирди, ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХХХХХХХХХ ишни қонуний кўришни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини, фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2021 йил 16 июнда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ФҲДЁ бўлимида 2-1110-21-00255-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан 2021 йил 29 июнда туғилган ХХХХХХХХХХХХ фарзандлари бор. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1-қисмига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839 қарорининг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмаганлигини, никоҳни давомийлигини назарда тутиб, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да, уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, эр-хотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга олиб, тарафларнинг икки нафар - 2021 йил 29 июнда туғилган ХХХХХХХХХХХХ вояга етмаган фарзандлари борлигини, фарзандларнинг келажакдаги манфаатларини кўзлаб ҳамда оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХХХХХХХХХ нинг жавобгар ХХХХХХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест) беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.