Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2303/3895 Дата решения 14.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди Судья Отабоев Жасур Хакимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шукурова Лола Халдаралиевна Ответчик / Подсудимый Шукуров Улуғбек Муйидинжанович
Source ID 6698bc4c0f5d3825e2d874b7 Claim ID 4859534 PDF Hash 2c6b68a9847af78d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 44 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 929 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил июнь ойининг 14 куни Тошкент вилоят фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья Ж.Х.Отабоев, судья ёрдамчиси М.Самандарованинг котибалигида, даъвогар Шукурова Лола Халдаралиевнанинг жавобгар Шукуров Улугбек Муйдинжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган №2-1106-2304/3895-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Шукурова Лола Халдаралиевна жавобгар Шукуров Улугбек Муйдинжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Шукурова Лола Халдаралиевна даъво аризасини қувватлаб, унга кўра жавобгар билан 13.05.2000 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2004 йил 17 январда туғилган Шукуров Самандар Улуғбек ўғли ва 2008 йил 13 апрелда туғилган Шукуров Ойбек Улуғбек ўғли исмли фарзандлари борлигини, уларнинг турмушлари бошида яхши бўлганини, аммо кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиқиб, тинимсиз жанжаллашадиган бўлиб қолишганини, натижада уларнинг муносабатлари дарз кетиб, 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, уларнинг эр-хотинлик муносабатлари шу вақтда тугатилганлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг умуман иложи йўқлигини, жавобгар билан бирга истиқомат қилиб келган вақтларида жавобгар уни тинимсиз ҳақоратлаб, бир неча маротаба калтаклаб келганини, жавобгар бошқа аёл билан диний расм-русумлар асосида яшаб келганидан кейин уларнинг оилавий муносабатлари батамом тугатилганини, уларга ярашиш учун тақдим қилинган муддат ичида улар оиласини тиклашга умуман ҳаракат қилишмаганини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Шукуров Улугбек Муйдинжанович даъво аризасини қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 13.05.2000 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2004 йил 17 январда туғилган Шукуров Самандар Улуғбек ўғли ва 2008 йил 13 апрелда туғилган Шукуров Ойбек Улуғбек ўғли исмли фарзандлари борлигини, уларнинг турмушлари бошида яхши бўлганини, аммо кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганини, муносабатлари борган сари ёмонлашиб, тинимсиз жанжаллашиб келишганини, у бир неча маротаба муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилганини, аммо буни ижобий натижаси бўлмаганини, улар 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, уларнинг эрхотинлик муносабатлари шу вақтда тугатилганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилган ҳаракатлари натижа бермаганидан кейин, у бошқа аёл билан вақтинча истиқомат қилиб келганини, ҳозирда у аёл билан яшамаслигини, ярашиш учун тақдим қилинган муддат ичида у оиласини тиклашга ҳаракат қилиб кўрганини, аммо даъвогар у билан яшамаслигини қатъий таъкидлаб келаётганини баён қилиб, суддан даъвогар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни судга ҳавола қилди. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Шукурова Лола Халдаралиевна ва Шукуров Улугбек Муйдинжановичлар 2000 йил 13 май куни қонуний никоҳдан ўтишган ва уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ФҲДЁ бўлими томонидан 177-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2004 йил 17 январда туғилган Шукуров Самандар Улуғбек ўғли ва 2008 йил 13 апрелда туғилган Шукуров Ойбек Улуғбек ўғли исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил октябрь ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамайди. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тегишли моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун 6 (олти) ой муддат белгиланган ва суднинг ажрими тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига юборилган. Аммо тарафлар ярашиш чораларини кўришмаган. Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғининг далолатномаларида тарафларни яраштиришни имконияти бўлмаганлигини қайд қилинган. Суд мажлисларида жавобгар ҳам оиласини тиклаш юзасидан қилган ҳаракатлари самара бермаганини маълум қилди. Ушбу ҳолатлар тарафларни оиласи батамом барбод бўлган деган хулосага келишга асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратишда оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандига асосан эрхотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақлилиги кўрсатилган. Суд мазкур қонун ва Олий суд Пленум қарори талабига асосан тарафлар 2021 йил октябрь ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамасликларини, тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун муддат белгиланганлигини, аммо тарафлар ярашиш чораларини кўришмаганлигини, шундан кейин ҳам тарафларни оиласи тикланмаганини, тарафларни оиласи амалда барбод бўлганлигини, уни тиклашни имкони йўқлигини инобатга олиб, даъвогар Шукурова Лола Халдаралиевнанинг жавобгар Шукуров Улугбек Муйдинжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириб, тарафларни 2000 йил 13 май куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ФҲДЁ бўлимида 177-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни, даъвогарга никоҳга қадар бўлган “Аманбаева” фамилиясини қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига асосан суд тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзандини даъвогарнинг тарбиясида қолдиришни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда эр-хотиннинг биридан, яъни жавобгар У.Шукуровдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогар Л.Шукурова мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда давлат божи тўлаганини инобатга олиб, ундан давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Шукурова Лола Халдаралиевнанинг жавобгар Шукуров Улугбек Муйдинжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Шукурова Лола Халдаралиевна ва Шукуров Улугбек Муйдинжанович 2000 йил 13 май куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ФҲДЁ бўлимида 177-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Шукурова Лола Халдаралиевнага никоҳга қадар бўлган “Аманбаева” фамилияси қайтарилсин. Тарафларнинг вояга етмаган бир нафар 2008 йил 13 апрелда туғилган Шукуров Ойбек Улуғбек ўғли исмли фарзандлари даъвогар Шукурова Лола Халдаралиевнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Шукуров Улугбек Муйдинжановичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга, апелляция тартибида кўриб чиқилмаган ҳамда кучга кирган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Ж.Х.Отабоев