Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2311/20275 Дата решения 14.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Ражабов Абдуқодир Амонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Атабаева Албина Артуровна Ответчик / Подсудимый Салихов Хамид Алимович
Source ID 66988cfa0f5d3825e2d874b4 Claim ID 4692381 PDF Hash 33b54b61c5b46c7c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 7 237 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил июнь ойининг 15 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья А.А.Ражабов судья ёрдамчиси И.Абдубанноевнинг котиблигида, тарафларнинг иширокида, даъвогар АААнинг жавобгар СХАга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2311/20275-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар СХА билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ААА даъво талабларини қувватлаб, жавобгар СХА билан 2016 йил 24 ноябрь санасида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, турмушлари бошида муносабатлари яхши бўлганлигини, бироқ кейинчалик муносабатлари ёмонлашганлигини, жавобгар билан характер ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, жавобгар билан турли келишмовчиликлар келиб чиққанлигини, келишмовчиликлар натижасида содир бўлган уруш-жанжаллар оқибатида бир-бирларига бўлган илиқ туйғуларни йўқолганлигини, ҳозирда жавобгар билан бирга яшамасликларини, эр-хотинлик муносабатлари эса 2022 йил январь ойидан тугатилганлигини, ажрашиш учун қатъий қарорга келганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, суд томонидан яраштирув учун берилган муддатда ҳам оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар СХА суд мажлисида берган кўрсатмасида даъво талабларини қисман тан олиб, жавобгар даъвогар ААА билан 2016 йил 24 ноябрь санасида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, турмушлари бошида муносабатлари яхши бўлганлигини, даъвогар билан характер ва дунёқарашлари бир-бирига тўғри келмаганлигини, турмушларининг дастлабки ойлари турли келишмовчиликлар сабаб ўзаро низолар келиб чиқа бошлаганлигини, натижада ўрталарида бир-бирларига нисбатан илиқ туйғулар йўқолганлигини, оилани тиклаш учун бир неча маротаба ҳаракат қилганлигини лекин фойдаси бўлмаганлигини, натижада даъвогар билан 2022 йил январь ойидан бошлаб бирга яшамасликларини, айни шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари йўқолганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, суд томонидан яраштириш учун берилган муддатда ҳам оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб ва мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар СХА ва ААА 2016 йил 24 ноябрь кунида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар ва улар ўртасидаги қонуний никоҳ Тошкент шаҳар Олмазор тумани ФҲДЁ бўлими томонидан №1790-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар - 19.12.2016 йилда туғилган САХ исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат–ишонч, бир–бирини тушуниш ва меҳр–муҳаббат туйғуларини йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар 2022 йил январь ойидан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги эр–хотинлик муносабатлари тугатилган. Ишдаги мавжуд хужжатларга кўра, суд томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль санасидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун олти ойлик муҳлат тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар, оилани тиклашга тарафлар ҳаракат қилмаган. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имкони қолмаган, деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41–моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари 2022 йил январь ойида тугатилганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги, тарафлар оилани тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, МФЙ томонидан тарафларни яраштириш имкони йўқлиги ҳақидаги хулосасини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолиш имконияти йўқ, деган хулосага келади ва даъво талабларини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Бундай ҳолатларда суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, даъвогар АААнинг жавобгар СХА ўртасида 2016 йил 24 ноябрь кунидаги Тошкент шаҳар Олмазор тумани ФҲДЁ бўлими томонидан №1790-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни, тарафларнинг бир нафар фарзанди даъвогарга қолдиришни, жавобгардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни ва даъвогарни давлат божидан озод қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40–41, 44–46–моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249–253–моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар АААнинг жавобгар СХАга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ААА ва жавобгар СХА 2016 йил 24 ноябрь кунидаги Тошкент шаҳар Олмазор тумани ФҲДЁ бўлими томонидан №1790-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган - 19.12.2016 йилда туғилган САХ исмли фарзандлари даъвогар АААнинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома берилаётганда жавобгар СХАдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: Ҳал қилув қарори аслига тўғри, Судья: А.А.Ражабов