Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1901-2302/6848 Дата решения 14.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди Судья Хидиров Ғолиббек Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Назаров Зафар Чариевич Ответчик / Подсудимый Турсунова Гулшан Хамзаевна
Source ID 669267220f5d3825e2d873fe Claim ID 4779637 PDF Hash 4f69023e51c7eef7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 996 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи, суд раиси Ғ.Н.Хидиров, Судья ёрдамчиси Ж.Абдужалиловнинг котиблигида, даъвогар Назаров Заффар Чариевичнинг жавобгар Турсунова Гулшан Хамзаевнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан №2-19012302/6848-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни, аниқлади: Даъвогар Назаров Заффар Чариевич судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар Турсунова Гулшан Хамзаевна билан 2005 йилда турмуш қуриб, никоҳларини 02.09.2005 йилда қонуний расмийлаштирганлигини, ўртасида икки нафар фарзанди борлигини, ўзаро келишаолмаганлиги сабабли 2021 йилдан буён бирга яшамаслигини, умумий рўзғор юритмаслигини, мулкий низоси йўқлигини, эндиликда оиласини сақлаб қолиш имкони йўқлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Назаров Заффар Чариевич даъво талабини қувватлаб, аризадаги важларини такрорлаб, берилган муҳлат давомида ярашмаганлигини, чунки жавобгар унинг айтганини қилмаслигини, ўз билганидан қолмаслигини, шу сабабли ўртасига совуқчилик тушганлигини, жавобгарнинг унинг айтганини қилиб юрадиган бўлса ҳозирда аризасини қайтариб олиши мумкинлигини, жавобгар билан ҳарактери тўғри келмаслигини, бундан кейин жавобгар билан бир оила бўлиб яшай олмаслигини баён этиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Турсунова Гулшан Хамзаевна даъво талабини тан олмасдан, ўз тушунтиришида ажралишга норози эканлигини, ҳозирда ҳам турмуш ўртоғи билан бир уйда яшаб келишаётганлигини, фарзандларининг келажаги учун ўқиб, ишлаб пул топса турмуш ўртоғига ёқмаслигини, ўртасига совуқчилик тушишида бошқа шахсларнинг ҳам ўрни борлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришни тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини рад қилишни лозим топади: Аниқланишича тарафлар ўзаро турмуш қуриб, никоҳини 02.09.2005 йилда қонуний расмийлаштирган. Бу ҳақда Термиз шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан №323-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушидан икки нафар фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар билан бўлсада, ҳозирда ҳам бир уйда яшаб келишмоқда. Иш ҳужжатлари ва тарафларнинг суддаги тушунтиришидан келиб чиқиб, суд томонидан тарафларга ярашиш учун 12.10.202 йилда 3 ой, 20.02.2024 йилда қўшимча 3 ой муҳлат тайинланганлиги сабабли ишни кўрилиши кейинга қолдирилган. Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда МФЙ яраштирув комиссияси томонидан берилган хулосада ушбу оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Бироқ суд ушбу хулосалар етарли даражада асослантирилмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Судда жавобгарнинг берган тушунтиришлари билан оилани сақлаб қолишга умид борлиги, фақатгина даъвогарнинг жавобгар уни ҳурмат қилмаслиги, ўрталарида келишмовчиликлар кўпайганлиги ҳақидаги фикри ёки даъвогарнинг оиласини тиклашни хоҳламаслиги никоҳининг бекор бўлиши учун етарли асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Судда даъвогар Назаров Заффар Чариевич жавобгар Турсунова Гулшан Хамзаевна билан бундан кейин никоҳ муносабатларини давом эттиришни истамаслиги, чунки жавобгар уни ҳурмат қилмаслиги, ўрталарида оилавий келишмовчиликлар кўпайганлиги, шу сабабли никоҳдан ажратишни сўраб тушунтириш берган бўлсада, бироқ ушбу важларига асос бўлувчи етарли ҳужжат ва далилларни тақдим этаолмади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрисатган ҳолатларини исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-банди 2 ва 3хатбошисига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд тарафлар ўртасида вужудга келган келишмовчиликлар вақтинча бўлиб, уларни никоҳдан ажратиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб, юқоридаги қонун нормасига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар туфайли келиша олмаётганликлари, ўрталарида никоҳдан ажратишга жиддий сабаб бўлувчи ҳолат мавжуд эмаслигини, юзага келган келишмовчиликлар эса вақтинчалик эканлиги, ўртасида икки нафар фарзанди борлигини, аниқланган ҳолатлар билан келгусида тарафлар ўзаро келишиб кетиш имкони борлигидан дарак беришини, даъвогар томонидан келтирган важлар никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор деган хулосага келади ва даъво аризани рад этишни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб давлат божи ва почта харажати тўланганлигини инобатга олади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Назаров Заффар Чариевичнинг жавобгар Турсунова Гулшан Хамзаевнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Раислик этувчи Аслига тўғри, судья Ғ.Н.Хидиров