Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1103-2303/6488 Дата решения 14.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суди Судья Тожибоева Гулбахор Пўлатовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Алманова Зумрад Худойкуловна Ответчик / Подсудимый Мамиров Аброр Юлдашевич
Source ID 6698e7ac0f5d3825e2d874ba Claim ID 4872616 PDF Hash c92fb3e931f49700... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 6 155 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи, судья AAA, судья ёрдамчиси AAAнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар AAAнинг жавобгар AAAга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган AAA-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар AAA жавобгар AAAга нисбатан никохдан ажратиш хақида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, унда у 1998 йилда қонуний никохдан ўтиб жавобгар билан турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан икки нафар фарзандлари борлигини, турмуши бошида яхши бўлганлигини, турмуш ўртоғи Россия давлатига яшаб келишини, жавобгар Россия давлатига ишлаш учун уни хам чақирганлигини, бироқ у бормаганлигини, улар 2013 йилдан буён бирга яшамаслигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини, суд томонидан никохдан ажратиш хақидаги даъво талаблари рад этилганлигини, икки нафар фарзандлари ўзининг қарамоғида эканлигини баён этиб, уларни никохдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар AAA даъво талабини қувватлаб, улар қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини ва фарзандлари ўзининг қарамоғида эканлигини, улар бир-бирлари билан келиша олмаганлигини ва тўрт йилдан буён бирга бирга яшамаслигини, уларнинг оиласини тиклаш имкони қолмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили AAAдаъво талабини қисман тан олиб, жавобгар унинг ўғли эканлигини ва ўғли ҳозирда Россия давлатида яшаб келишини, улар қонуний никохдан ўтиб турмуш қуриб яшаб келганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, улар оилавий келишмовчиликлар туфайли 2017 йилдан буён бирга яшамаслигини, оиласини тиклаш имкони йўқлигини, ажримга рози эканлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, AAA билан жавобгар AAA ўртасидаги никоҳ 1998 йил 06 октябрда Қуйичирчиқ туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан 139-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар, яъни 01.08.2001 йилда туғилган AAAва 24.01.2006 йилда туғилган AAA исмли фарзандлари бор. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро судининг 26.01.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар AAAнинг жавобгар AAAга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Даъвогар AAA судга мурожаат қилган. Мазкур суднинг 11.10.2023 йилдаги ажримига кўра тарафларга ярашиш учун тўрт ой муҳлат тайинланган. Суд томонидан берилган мухлат ичида тарафлар ярашмаган, уларни оиласини сақлаб қолиш чораси суд томонидан кўрилган бўлсада, лекин икки томон суд томонидан берилган мухлат ичида ярашмаган. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли бир оила бўлиб бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган. Умумий рўзғор юритмайдилар. Ишга тақдим этилган Қуйичирчиқ тумани Миробод МФЙ ва Сергели тумани Иттифоқ МФЙнинг далолатномаларига кўра, тарафларнинг оилавий шароити ўрганилганлиги, тарафлар қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганлиги, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлиги, эр-хотин оилавий келишмовчиликлар сабабли 2017 йилдан буён бирга яшамаслиги, Э.Будагов Россия давлатида яшаб келиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён б иргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги Қонун ва Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги оила тамомила барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш ниятлари йўқлигини, тарафларга ярашиш учун берилган мухлатда хеч нарса ўзгармаганлигини, амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлигини эътиборга олиб, даъвогар AAAнинг жавобгар AAAга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини мухокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 ва 253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар AAAнинг жавобгар AAAга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. AAA билан AAA 1998 йил 06 октябрда Қуйичирчиқ тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан 139-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар AAA никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига тўланадиган давлат божи тўловидан озод этилсин. Жавобгар AAAдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига тўланадиган давлат божи ундирилсин. AAAнинг қизлик фамилиясига қайтиш ёки қайтмаслиги ўзининг ихтиёрида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Ҳал қилув қароридан норози тараф биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи AAA