Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2302/7361 Дата решения 14.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди Судья Мавлонова Дилбар Сувоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бахтиёров Илхом Орип ўғли Ответчик / Подсудимый Қаюмова Дилрабо Мавлон қизи
Source ID 6694f6a30f5d3825e2d8740b Claim ID 4910721 PDF Hash 603ce059c2b23a26... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Оила кодекси 1-моддаси Оила кодекси 1 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 225 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июн ойининг “14” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ИИИнинг жавобгар ДДДга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1101-2302/7361-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ИИИ судга жавобгар ДДДга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ИИИ даъво аризасини қувватлаб, ўз кўрсатмаларида 04.07.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, уларнинг ўзаро муросалари ва дунѐқарашлари тўғри келмаганлигини, ўрталарида жуда кўп уруш-жанжаллар бўлиб ўтганлигини, 2022 йил август ойидан бирга яшамасликларини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар самарасиз бўлганлигини, суд томонидан белгиланган муддат мобайнида ҳам ярашишга ҳаракат қилишмаганлигини, келгусида бирга бир оила бўлиб яшаб кета олмасликларини кўрсатиб, суддан никоҳларидан ажратишни сўради. Жавобгар ДДД даъво аризасини тан олиб, ўз кўрсатмаларида, даъвогар билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, даъвогар билан ўзаро дунѐқарашлари тўғри келмаганлигини, ўзаро жанжаллар натижасида отаонасининг уйига кетишга мажбур бўлганлигини, 2022 йил август ойидан бирга яшамасликларини, унинг ҳам оиласини сақлаб қолиш нияти йўқлигини кўрсатиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни, никоҳларидан ажратишни сўради. Суд, тарафларнинг баѐнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва тақдим этилган далилларга баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ИИИ ва ДДДлар 04.07.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил август ойидан бирга яшашмайди. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритишмайди. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши имконияти қолмаган ҳоллардагина уларнинг никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги №6-сонли қарорининг 15- бандига мувофиқ, Оила кодекси 1-моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Қарорнинг 16-банди 1-қисмига асосан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Суд қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма талабларидан келиб чиқиб, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида ўзининг 22.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган ва ажрим нусхасини тегишли маҳалла фуқаролар йиғини яраштирув комиссиясига юборган. Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими ва “Иқбол” МФЙ Яраштирув комиссияси томонидан тақдим этилган хулосаларда тарафларнинг оилавий келишмовчилиги фаоллар иштирокида кўриб чиқилганлиги, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд этилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг бир оила бўлиб узоқ муддатдан буѐн бирга яшамасликларини, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини ҳам инобатга олади. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 44моддалари талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларини бекор қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан, суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш органининг гувоҳномаси берилаѐтганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ѐки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни ва унинг иловаси бўлган Давлат божи ставкаларининг 5-қисми, “б”-банди, 2хатбошиси талабига мувофиқ, никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловларини даъвогар ИИИнинг фикрини инобатга олган ҳолда ундан никоҳни бекор қилишни расмийлаштириш вақтида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41, 44, 45-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар ИИИнинг жавобгар ДДДга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Тарафлар ИИИ ва ДДДлар Тошкент вилояти Зангиота тумани ФҲДЁ бўлимида 04.07.2022 йил куни 2-1102-22-00604-сон билан рўйхатга олинган никоҳларидан ажратилсинлар. Даъвогар ИИИдан давлат фойдасига никоҳни бекор қилинганлигини расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки апелляция тартибида кўрилмаган ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ѐхуд протест келтирилиши мумкин. Иш апелляция ѐки кассация тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ѐки протест келтирилиши мумкин эмас. Раислик этувчи /имзо/ Д.С.Мавлонова