Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1004-2306/16973 Дата решения 14.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Судья Эргашева Хилола Рихсибаевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Миррахимов Алишер Рустам ўғли Ответчик / Подсудимый Миррахимова Севара Ботир қизи
Source ID 66a08be8be8e6d174d003484 Claim ID 4806243 PDF Hash b9405e77e5d1dd04... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодекснинг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекс 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПК 128-моддаси збекистон Республикаси ФПК 128 law
Текст решения 5 036 символов
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шахар Учтепа туманлараро суди, очиқ суд мажлисида, суднинг биносида Раислик этувчи судья ХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХнинг котибалигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХ нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан ХХХ йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганини, ўрталаридаги никохдан фарзанди йўқлигини, жавобгар билан 2022 йил август ойидан бирга яшаймаслигини, бунга сабаб жавобгар билан ўртадаги келишмовчиликлар, характерларини бир бирига тўғри келмаслиги, дунёқарашлари хар хил бўлганлигини баен қилиб, жавобгар билан ўртадаги никохдан ажратишни сўради. Даъвогар якуний суд мажлисини унинг иштирокисиз кўриш хақида ариза тақдим қилганлиги сабабали суд мазкур ишни ЎзР ФПКнинг 220 моддасига асосан даъвогарнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво талабларини тан олиб, жавобгар билан 2022 йил август ойидан бирга яшамаслигини умумий рўзғор юритмаслигини, эр-хотин муносабатлари 2022 йил август ойида тугатилганлигини, ажрашишга розилигини баен қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавогар якуний суд мажлисини унинг иштирокисиз кўриш хақида ариза тақдим қилганлиги сабабали суд мазкур ишни ЎзР ФПКнинг 220 моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришини эшитиб, иш хужжатларида мавжуд бўлган далилларни ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекснинг 41-моддасига кўра “Агар суд эр ва хотининг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никохдан ажратади”. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никохдан ажратиш оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисидаги“ги 06-сонли қарорининг 16бандига кўра “никохдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга хаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган холдагина қаноатлантириши лозим. Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирини ёки хар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган холда никох муносабатларини давом эттиришни ҳоҳламаслиги никохдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди” деб кўрсатиб ўтилган. Иш ҳужжатларига ва аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар 17.07.2020 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган. Тарафларнинг никохлари Тошкент шаҳар Олмазор тумани ФХДЁ бўлимида ХХХ-сон далолатнома ёзуви қайд қилинган. Биргаликдаги никохдан фарзанди йўқ. Тарафлар бирга 2022 йил август ойидан буён бирга яшамайдилар, умумий рузғор юритмайдилар, эри-хотин муносабатлари 2022 йил август ойида тугатилган. Суднинг ажримига кўра тарафларга ярашиш учун 6 (уч) ой мухлат берилган. Берилган мухлат даврида тарафлар ярашмаганлар. Бундай холатда, суд оилавий вазиятни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш ниятида эр-хотинга ярашиш учун байта муҳлат бериш масаласини муҳокама қилиб, бу тадбир ижобий натижа бермаслигини, агарда суд томонларга ярашиш учун муҳлат берса, бу суд томонидан қўлланилган рас мий чора бўлиб ҳисобланишини ички ишонч туйғулари билан хис қилиб, мазкур никоҳни Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида кўрсатилган талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд тарафлар ўртасидаги оила тамомила барбод бўлган деб ҳисоблайди ва даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ФПК 128-моддаси талабларига асосланиб, давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХ ўртасидаги 17.07.2020 йилда Тошкет шаҳар Олмазор тумани ФХДЁ бўлими томонидан ХХХ-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан– АЖРАТИЛСИН. Никохдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганида даъвогар Миррахимов Алишер Рустам ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараварига тенг давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у суд томонидан қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг хал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) Тошкент шахар суди фукаролик ишлари бўйича судлов хайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи: Нусҳа аслига тўғри: ХХХ