Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1004-2306/19148 Дата решения 14.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Судья Эргашева Хилола Рихсибаевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Захиджанова Дилфуза Курбановна Ответчик / Подсудимый Захиджанов Улуғбек Уткурович
Source ID 66a09085be8e6d174d003485 Claim ID 4909129 PDF Hash e58dafe655cfeee3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ФПК 164 law
збекистон Республикаси Оила кодекснинг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекс 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПК 128-моддаси збекистон Республикаси ФПК 128 law
Текст решения 4 916 символов
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шахар Учтепа туманлараро суди, очиқ суд мажлисида, суднинг биносида Раислик этувчи судья ХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХнинг котибалигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан ХХХ йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганини, ўрталаридаги никохдан вояга етмаган фарзандлари йўқлигини, жавобгар билан 17 йилдан буён бирга яшамаслигини, 2021 йилда никохдан ажратиш хақидаги даъво аризаси каноатлантиришдан рад этилганлигини баен қилиб,жавобгар билан ўртадаги никохдан ажратишни сўради. Суд мажлисига жавобгар ХХХ келмади, унинг амалдаги яшаш жойи номаълумлиги сабабли, суд мазкур фуқаролик ишини жавобгар иштирокисиз, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси талабига кўра кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогарнинг иш юзасидан берган тушунтиришини эшитиб, иш хужжатларида мавжуд бўлган далилларни ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекснинг 41-моддасига кўра “Агар суд эр ва хотининг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никохдан ажратади”. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никохдан ажратиш оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисидаги“ги 06-сонли қарорининг 16бандига кўра “никохдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга хаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган холдагина қаноатлантириши лозим. Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирини ёки хар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган холда никох муносабатларини давом эттиришни ҳоҳламаслиги никохдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди” деб кўрсатиб ўтилган. Иш ҳужжатларига ва аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар ХХХ йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган. Тарафларнинг никохлари Тошкент шаҳар Бахт уй томонидан ХХХ-сон далолатнома ёзуви қайд қилинган. Биргаликдаги никохдан вояга емаган фарзандлари йўқ. Тарафлар бирга 17 йилдан буен яшамайдилар, умумий рузғор юритмайдилар, эри-хотин муносабатлари 17 йил олдин тугатилган. Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 26.02.2021 йилдаги хал қилув қарорига кўра, даъвогар ХХХнинг жавобгар У.Захиджановга нисбатан никохдан ажратиш хақидаги даъво аризаси қаноатлантириш рад қилинган. Такроран даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ нисбатан никохдан ажратиш хақидаги даъво аризаси билан судга ХХХ йилда мурожаат қилган. Суднинг ажримига кўра тарафларга ярашиш учун 6 (олти) ой мухлат берилган. Берилган мухлат даврида тарафлар ярашмаганлар. Бундай холатда, суд оилавий вазиятни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш ниятида эр-хотинга ярашиш учун байта муҳлат бериш масаласини муҳокама қилиб, бу тадбир ижобий натижа бермаслигини, агарда суд томонларга ярашиш учун муҳлат берса, бу суд томонидан қўлланилган рас мий чора бўлиб ҳисобланишини ички ишонч туйғулари билан хис қилиб, мазкур никоҳни Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида кўрсатилган талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд тарафлар ўртасидаги оила тамомила барбод бўлган деб ҳисоблайди ва даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ФПК 128-моддаси талабларига асосланиб, давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш” ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХ ўртасидаги ХХХ йил 06 сентябрь кунидаги Тошкент шахар Бахт уйи томонидан ХХХ-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан– АЖРАТИЛСИН. Никохдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганида жавобгар ХХХдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараварига тенг давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у суд томонидан қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг хал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) Тошкент шахар суди фукаролик ишлари бўйича судлов хайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи: ХХХ Нусхаси аслига тўғри. Судья Ҳал қилув қарори 15.07.2024 йилда қонуний кучга кирди. Судья