← Назад
Решение #1277632 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 776 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил июнь ойининг 13-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев,
А.Узоқовнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар
ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2303/9358-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида
жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 28.07.2006 йилда қонуний
расмийлаштирганлигини, ўрталарида уч нафар фарзанди борлигини, жавобгар
билан турмушларининг бошидан келишмовчиликлар билан яшаганлигини,
жавобгар арзимаган баҳоналар билан оилада жанжаллар чиқариб
келганлигини, жавобгар ота-онасининг уйига ойлаб кетиб қоладиган одат
чиқарганлигини, жавобгар билан 2020 йилдан буён бирга яшамаслигини,
оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини таъкидлаб, жавобгар билан
ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХХ даъво аризасини қувватлаб ундаги
важларни такрорлаб, жавобгар билан ўрталарида уч нафар фарзанд
борлигини, келишмовчлик сабабли 2020 йилдан буён бирга яшамаслигини,
болаларнин икки нафари ўзида бир нафар Рухшона исмли фарзанди
жавобгарнинг қарамоғида эканлигини, суд томонидан берилган муҳлатлар
давомида оиласини тиклашга ҳаракат қилмаганлигини баён қилиб, даъвосини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ХХХХ узрсиз сабабларга кўра келмади ва келмаслик
сабабини судга маълум қилмади.
Шу боис, суд фуқаролик ишини жавобгарнинг иштирокисиз Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан кўришни лозим топди.
Суд, судда даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, ХХХХ ва ХХХХ 28.07.2006 йилда Денов туман ФҲДЁ
бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган бўлиб, уларнинг
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида уч нафар 05.06.2006 йилда туғилган
Сафаров Равшан Камолиддин ўғли, 26.07.2008 йилда туғилган Сафарова
Рухшона Камолиддин қизи, 08.12.2009 йилда туғилган Сафаров Санжар
Камолиддинович исмли фарзандлари бор, шундан бир нафари вояга етган.
Иш ҳолатлари даъвогарнинг суддаги тушунтиришларига кўра, тарафлар
ўрталаридаги оилавий келишмовчиликлар ҳарактерлари тўғри келмаганлиги
сабабли келиб чиққан.
Суднинг 09.11.2023 йилдаги ҳамда 07.03.2024 йилдаги ажримлари билан
тарафларга ярашиш учун жами 6 (олти) ой муҳлат берилган.
Суднинг ажримлари ижро этишлик учун Денов туман оила ва хотинқизлар бўлимига ва тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган
бўлсада, бироқ ажримнинг ижроси борасида маълумотлар тақдим этилмаган.
Денов туман “Навбаҳор” МФЙнинг хулосасида, оила ўрганилганлиги,
тарафлар 2021 йилдан буён бирга яшамасликлари, оилани яраштириш
чоралари кўрилганлиги, оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги
кўрсатилган.
Суд томонидан берилган муҳлатлар давомида тарафлар амалда оилани
тиклаш чораларини кўришмаган.
Шу боис, тарафлар ўртасида бир-бирларига нисбатан меҳр-муҳаббат,
ҳурмат ва иззат йўқолган ҳамда оила бутунлай барбод бўлган.
Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг имкони қолмаган, уларнинг ўрталарида бир-бирларига
нисбатан ҳурмат ва ишонч йўқолган ҳамда оила амалда номигагина сақланиб
қолган деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.”-деб кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда тарафларнинг биргаликдаги турмушларини сақлаб
қолишнинг имкони йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-банди 1-пунктида,
судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим деб кўрсатилган.
Суд ишдаги ҳужжатлардан ҳамда аниқланган иш учун аҳамиятига эга
бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар 2020 йилдан бирга
яшамаётганлигини, эр-хотинлик муносабати ҳам шу вақтда тугаганлигини,
оилавий муносабатлари барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасида бирбирларига нисбатан меҳр, ҳурмат-иззат ва ишонч умуман йўқолганлигини,
берилган муҳлат давомида амалда ярашиш чораларини кўрмаганлигини
инобатга олиб, тарафларни бундан буён биргаликда яшашига уларнинг
оиласини сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, оила батамом бузилган
деган хулосага келади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабидан келиб чиқиб ҳамда Олий
суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги
06-сонли қарорида белгиланган раҳбарий кўрсатмаларни инобатга олиб,
даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-
моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг талабига асосан никохдан ажралиш қайд этилаётган вақтда
тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМнинг бир ярим баравари
миқдорида давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253 - моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХХ билан жавобгар ХХХХ Денов туман ФҲДЁ бўлимидан
28.07.2006 йилда №1025-рақамли далолатнома билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган 08.12.2009 йилда туғилган
Сафаров Санжар Камолиддинович исмли фарзанди даъвогар ХХХХнинг, бир
нафар вояга етмаган 26.07.2008 йилда туғилган Сафарова Рухшона
Камолиддин қизи исмли фарзанди жавобгар ХХХХнинг қарамоғида эканлиги
эътироф этилсин.
Никоҳдан ажратиш қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилаётганида
даъвогар ХХХХ ҳамда жавобгар ХХХХларнинг ҳар биридан давлат фойдасига
БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Б.Мустафаев