Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2302/7778 Дата решения 13.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Мустафаев Бахтиёр Улашович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Турдиев Зафар Абдуфаттоевич Ответчик / Подсудимый Ниязова Азиза Хушбоқовна
Source ID 6692dafd0f5d3825e2d87402 Claim ID 4655066 PDF Hash 18ff54bbf139bedd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 252 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 13-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев, А.Узоқовнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2302/7778-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 22.12.2006 йилда қонуний расмийлаштирганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, турмушларининг бошидан жавобгар билан келишмовчиликлар билан яшаганлигини, жавобгар уни эр ўрнида ҳурмат қилмаслигини, жавобгарнинг садоқатига шубҳа уйғонганидан кейин ундан кўнгли қолганлигини, 2022 йил июндан буён бирга яшамаслигини, фарзандларнинг икки нафари ўзининг бир нафари жавобгарнинг тарбиясида қолганлигини, МФЙ томонидан яраштириш чоралари кўрилган бўлсада ярашмаганликларини, илгари ҳам ишлари судда кўрилиб даъвоси рад қилинганлигини, бироқ ушбу муддат давомида ярашмаганликларини, оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини таъкидлаб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХ даъво аризасини қувватлаб ундаги важларни такрорлаб, жавобгар билан ўрталаридаги келишмовчилик сабаб икки йилдан буён бирга яшамаслигини, фарзандлари ўзининг қарамоғида эканлигини, суд томонидан берилган муҳлатлар давомида оиласини тиклашга ҳаракат қилишзмаганлигини баён қилиб, даъвосини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ХХХХ узрсиз сабабларга кўра келмади ва келмаслик сабабини судга маълум қилмади. Шу боис, суд фуқаролик ишини жавобгарнинг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан кўришни лозим топди. Суд, судда даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, ХХХХ ва ХХХХ 22.12.2006 йилда Денов туман ФҲДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган бўлиб, уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида уч нафар 25.09.2006 йилда туғилган Абдуфаттоев Бобурмирзо Зафарович, 04.06.2009 йилда туғилган Абдуфаттоев Бурхонжон Зафарович, 28.05.2012 йилда туғилган Абдуфаттоева Осиё Зафаровна исмли фарзандлари бор. Иш ҳолатлари даъвогарнинг суддаги тушунтиришларига кўра, тарафлар ўрталаридаги оилавий келишмовчиликлар жавобгарнинг хулқи ва ҳарактерлари тўғри келмаганлиги сабабли келиб чиққан. Суднинг 14.09.2023 йилдаги 04.01.2024 йилдаги ажримлари билан тарафларга ярашиш учун жами 6 (олти) ой муҳлат берилган. Суднинг ажримлари ижро этишлик учун Денов туман оила ва хотинқизлар бўлимига ва тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган. Денов туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 13.12.2023 йилдаги хулосасида, оила ўрганилганлиги, тарафлар 2022 йил июндан буён бирга яшамасликлари, ХХХХ оиласини сақлаб қолиш нияти борлигини билдирганлиги, оилани яраштириш чоралари кўрилганлиги, оиланинг ажримига асос йўқлиги кўрсатилган. Суд томонидан берилган муҳлат давомида тарафлар амалда оилани тиклаш чораларини кўришмаган. Бундан ташқари, ФИБ Денов туманлараро судининг 20.01.2023 йилдаги №2-1905-2202/9376-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар З.Турдиевнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантириш рад этилган бўлсада, ўтган давр мобайнида тарафлар оиласини амалда тиклаш чораларини умуман кўришмаган. Шу боис, тарафлар ўртасида бир-бирларига нисбатан меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва иззат йўқолган ҳамда оила бутунлай барбод бўлган. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имкони қолмаган, уларнинг ўрталарида бир-бирларига нисбатан ҳурмат ва ишонч йўқолган ҳамда оила амалда номигагина сақланиб қолган деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.”-деб кўрсатилган. Ушбу ҳолатда тарафларнинг биргаликдаги турмушларини сақлаб қолишнинг имкони йўқ. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-банди 1-пунктида, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим деб кўрсатилган. Суд ишдаги ҳужжатлардан ҳамда аниқланган иш учун аҳамиятига эга бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар 2022 йил июндан бирга яшамаётганлигини, эр-хотинлик муносабати ҳам шу вақтда тугаганлигини, оилавий муносабатлари барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасида бирбирларига нисбатан меҳр, ҳурмат-иззат ва ишонч умуман йўқолганлигини, берилган муҳлат давомида амалда ярашиш чораларини кўрмаганлигини инобатга олиб, тарафларни бундан буён биргаликда яшашига уларнинг оиласини сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, оила батамом бузилган деган хулосага келади. Суд юқоридаги Қонун нормалари талабидан келиб чиқиб ҳамда Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорида белгиланган раҳбарий кўрсатмаларни инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг талабига асосан никохдан ажралиш қайд этилаётган вақтда тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253 - моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХ билан жавобгар ХХХХ Денов туман ФҲДЁ бўлимидан 22.12.2006 йилда №1831-рақамли далолатнома билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг уч нафар вояга етмаган 25.09.2006 йилда туғилган Абдуфаттоев Бобурмирзо Зафарович, 04.06.2009 йилда туғилган Абдуфаттоев Бурхонжон Зафарович, 28.05.2012 йилда туғилган Абдуфаттоева Осиё Зафаровна исмли фарзандлари Даъвогар ХХХХнинг қарамоғида эканлиги эътироф этилсин. Никоҳдан ажратиш қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогар ХХХХ ҳамда жавобгар ХХХХларнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Б.Мустафаев