Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1601-2305/27072 Дата решения 13.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Судья Нурматов Зубайдулло Маликович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Султанов Тохир Ахмедович Ответчик / Подсудимый Хабибуллаев Темурбек Тургунович
Source ID 66b4534febdff30804cdcfe2 Claim ID 4889463 PDF Hash ed5490adfcb87399... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рганилиб ЖПКнинг 83-моддаси рганилиб ЖПК 83 law
збекистон Руспубликаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Руспубликаси ЖК 168 law
збекистон Руспубликаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Руспубликаси ЖК 168 law
збекистон Руспубликаси ЖПКнинг 463-моддаси збекистон Руспубликаси ЖПК 463 law
збекистон Республикаси ФКнинг 733-моддаси збекистон Республикаси ФК 733 law
илмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддаси илмаслик ушбу Кодекс 109 code_article
Мазкур кодекснинг 735-моддаси Мазкур кодекс 735 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 234-моддаси збекистон Республикаси ФК 234 law
аролик процессуал кодексининг 138-моддаси аролик процессуал кодекси 138 code_article
Текст решения 10 393 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўзининг биносида бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси З.М.Нурматов раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Тошпулатовнинг котиблигида, адвокат А.Садиков иштирокида, даъвогар Султонов Тохир Ахмедовичнинг жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургуновичга нисбатан қарз ундириш хақидаги даъвоси бўйича юритилган № 2-1601-2405/27072-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Султонов Тохир Ахмедович 17.10.2023 йилда судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургуновичдан қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Султонов Тохир Ахмедович даъво талабларини қувватлаб, 2-гурух ногирони эканлигини, 21.08.2023 йилдаги 1109-2014-00332-сонли шартномага асосан “Спарк” русумли 50S 323HA бўлган автомашина сотиб олганлигини, ўзининг номига расмийлаштирганлигини, турмуш ўртоғи Д.Султонованинг жияни яъни жавобгар Т.Хабибуллаев автомашинани сотиб олмоқчи эканлигини билдирганлигини, жавобгар билан 12 000 АҚШ долларига келишилганлигини, жавобгар ҳар ойда 1000 АҚШ долларидан бериб боришга тилхат ёзиб берганлигини, турмуш ўртоғига жавобгар жами 2 000 АҚШ доллари берганлигини, қолган 10 000 АҚШ доллари пулларни бермасдан келаётганлигини, 2016 йилда жавобгар Т.Хабибуллаев Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганлигини, 2022 йилнинг бошида қайтганлигини эшитиб олдига борганида хар хил баҳоналар қилиб пули йўқлигини билдирганлигини, пул топса беришини ваъда қилганлигини, Наманган шаҳар ИИБга мурожаат қилганлигини, холат ўрганилиб ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатишдан рад қилинганлигини, 15.08.2022 йилда Наманган шаҳар прокуратураси томонидан юқоридаги қарор бекор қилиниб, қўшимча тергов текширув харакатларини амалга ошириш учун Тергов бўлимига юборилганлигини, жавобгар Т.Хабибуллаевга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш хақида қарор қабул қилинганлигини, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил 16 май кунги ҳукми билан Т.Хабибуллаев Ўзбекистон Руспубликаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва Ўзбекистон Руспубликаси ЖПКнинг 463моддаси 3-қисми 2-бандига асосан жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли жавобгарликдан озод этилганлигини баён қилиб, жавобгар Т.Хабибуллаевдан 122 216 090 сўм қарздорлик хамда тўланган давлат божи ва почта харажатларини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургунович ўзининг тушунтиришида, даъвогарнинг даъво талабларини тан олмай, даъво талабларига эътирз билдириб, даъвогар Т.Султоновнинг турмуш ўртоғи Д.Сутонова холасининг қизи бўлишлигини, Д.Султонова уни телефон қилиб чақирганлигини, эри билан тортишиб қолганлигини, Спарк русумли автомашинаси борлигини айтганлигини, автомашина эрининг номида эканлигини билдирганлигини, Д.Султонова автомашинани қимматроққа сотиб беришни сўраганлигини, автомашинани бўлиб тўлаш шарти билан ўзи сотиб олишини айтганлигини, Д.Султонова билан автомашинани пулини 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан 12 000 АҚШ долларига келишиб сотиб олганлигини, бу хақида тилхат ёзиб берганлигини, келишилган пулларни хар ойда 1000 АҚШ долларидан санаб берганлигини, Д.Султоновага жами 2000 АҚШ доллари берганлигини, Д.Султонова пулларни тўлиқ беришлигини айтганлигини, унга пулларни бир йўла бера олмаслигини, автомашинани сотиб пулларни беришлигини айтганлигини, Д.Султонова томонидан 6 600 АҚШ долларига сотишга рози бўлганлигини, Д.Султонова орадан 7 йил ўтиб, 2022 йилнинг май ойида уни устидан хуқуқни мухофаза қилувчи органга мурожаат қилганлигини, унга қадар мурожаат қилмаганлигини, Д.Султонова ҳамда турмуш ўртоғи Т.Султоновдан хеч қандай пул қарзи йўқлигини билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисида мустақил талаблар билан арз қилувчи учунчи шахс сифатида жалб қилинган Султонова Дилафруз Алижановна даъво талабларини қувватлаб, жияни яъни жавобгар Т.Хабибуллаев унга автомашинани сотиб олмоқчи эканлигини билдирганлигини, жавобгар билан 12 000 АҚШ долларига келишилганлигини, жавобгар ҳар ойда 1000 АҚШ долларидан бериб боришга тилхат ёзиб берганлигини, унга жавобгар жами 2 000 АҚШ доллари берганлигини, қолган 10 000 АҚШ доллари пулларни бермасдан келаётганлигини, шундан сўнг Наманган шаҳар ИИБга мурожаат қилганлигини, холат ўрганилиб ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатишдан рад қилинганлигини, 15.08.2022 йилда Наманган шаҳар прокуратураси томонидан юқоридаги қарор бекор қилиниб, қўшимча тергов текширув харакатларини амалга ошириш учун Тергов бўлимига юборилганлигини, жавобгар Т.Хабибуллаевга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш хақида қарор қабул қилинганлигини, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил 16 май кунги ҳукми билан Т.Хабибуллаев Ўзбекистон Руспубликаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва Ўзбекистон Руспубликаси ЖПКнинг 463-моддаси 3-қисми 2-бандига асосан жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли жавобгарликдан озод этилганлигини баён қилиб, жавобгар Т.Хабибуллаевдан 122 216 090 сўм қарздорликни ундириб беришни сўради. Суд даъвогар ҳамда жавобгарнинг баёнотини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган маълумотномага асосан даъвогар Султонов Тохир Ахмедович 2-гурух ногирони. 2013 йил 21 августдаги № 1-109-2014-00332-сонли шартномасига кўра, АО “Наманган Автотеххизмат” билан Султонов Тохир Ахмедович ўртасида шартнома тузилган. Наманган шаҳар, 12-сонли давлат нотариал идорасида, Султонов Тохир Ахмедович фуқаро Максудова Алия Рустамовнага автомашинани сотганлиги тўғрисида, ресстр рақами № 2348-сон билан қайд этилган олди-сотди шартномаси тузилган. Даъвогарнинг турмуш ўртоғи Д.Сутоновага 24.07.2015 йилда жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургуновичнинг ёзиб берган тилхати (тилхатнинг асли жиноят иши ҳужжатларида сақланмоқда)да жавобгар “Мен Хабибуллаев Т 1978 йилда туғилганман, синглим Д.Султоновадан “Спарк М300М” русумли давлат рақами русумли 50S 323HA бўлган автомашина бўлган автомашинани, бир йил муддатга хар ойда 1000 АҚШ доллари бериш, автомашинанинг техник холатига қараган холда олдим” деб жавобгар пулларни беришини билдириб мажбуриятини ўз зиммасига олган. Жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургунович ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармасдан, қарзини шу кунга қадар даъвогар Султонов Тохир Ахмедовичга қайтармаган. 2015 йил 14 сентябрда фуқаро Максудова Алия Рустамовна фуқарога А.Хайдаров номидан ишончномага асосан харакат қилувчи Г.Абдуллаевга олди-сотди шартномасига асосан сотган. Жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургунович даъвогар Султонов Тохир Ахмедовичга 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бермаётганлиги учун судга қарз суммасини ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил 16 майдаги хукмига асосан, Хабибуллаев Темурбек Тургунович Ўзбекистон Руспубликаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва Ўзбекистон Руспубликаси ЖПКнинг 463моддаси 3-қисми 2-бандига асосан жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли жавобгарликдан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 733-моддасига кўра фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъий назар, ёзма шаклда тузилиши шарт Қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келади. Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Юқорида кўрсатилган асослар, далиллар ва қонун талабларига кўра, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 122.216.090 сўм миқдорида қарздорликни ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138-моддасида “Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.”-деб белгиланган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургуновичдан даъвогар фойдасига даъво ариза топшириш жараёнида тўланган 1.212.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Шунингдек, жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургуновичдан давлат даромади фойдасига 3.676.643 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138, 249-253–моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Султонов Тохир Ахмедовичнинг жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургуновичга нисбатан қарз ундириш хақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургуновичдан даъвогар Султонов Тохир Ахмедович фойдасига 122.216.090 сўм миқдорида қарздорлик, 1.212.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати учун тўланган маблағ ундирилсин. Жавобгар Хабибуллаев Темурбек Тургуновичдан давлат фойдасига 3.676.643 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: З.М.Нурматов