← Назад
Решение #1277635 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Процессуал кодекси | 220 | — | code_article |
Текст решения
6 660 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил июнь ойининг 13 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича
Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: судья А.А.Ражабов
судья ёрдамчиси И.Абдубанноевнинг котиблигида, даъвогар ШЗИнинг
жавобгар ШЮСга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган 2-1003-2311/20742-сонли фуқаролик ишини видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ШЗИ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ШЮС билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ШЗИнинг ишончли вакили онаси М.Холматова
даъво талабларини қувватлаб, даъвогар жавобгар ШЮС билан 2010 йил 07 март
санасида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, турмушлари бошида яхши
бўлганлигини, бироқ кейинчалик муносабатлари ёмонлашганлигини, жавобгар
билан характер ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, жавобгар билан турли
келишмовчиликлар натижасида содир бўлган уруш-жанжаллар оқибатида бирбирларига бўлган илиқ туйғуларни йўқолганлигини, оилани тиклаш учун қилган
ҳаракатлари бекор бўлганлигини, катталар ҳам аралашиб кўрганлигини, оила
амалда барбод бўлганлигини, ҳозирда жавобгар билан бирга яшаймасликларини,
эр-ҳотинлик муносабатлари эса 2020 йилдан тугатилганлигини, ажрашиш учун
қатъий қарорга келишганлигини, оилани тиклашнинг имкони йўқлигини маълум
қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ШЮС суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан суд мажлисига келмади ва келмаслик
сабабларини судга маълум қилмади.
Мазкур ҳолатда суд мавжуд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик Процессуал кодексининг 220-моддасига асосан жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогарнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб ва мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш
ҳақидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар ШЮС ва ШЗИ 2010 йил 07 март кунида қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар ва улар ўртасидаги қонуний никоҳ Тошкент
шаҳар Олмазор тумн ФҲДЁ бўлими томонидан 182-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари бор.
Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро
ҳурмат–ишонч, бир–бирини тушуниш ва меҳр–муҳаббат туйғуларини
йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар
2020 йилдан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу
пайтдан эътиборан улар ўртасидаги эр–хотинлик муносабатлари тугатилган.
Ишдаги мавжуд хужжатларга кўра, суд томонидан тарафларга ярашиб
олишлари учун берилган муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга
ҳаракат қилмаганлар. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод
бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат
беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
санасидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг
иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни
кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу
мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи
ҳолатлар
(болалар
борлиги,
никоҳнинг
давомийлиги,
оиладаги
муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар)
аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига
биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш
кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун олти ойлик муҳлат тайинланган
ва суд томонидан кўриб чиқилган ўрганишлар натижасида, тарафлар оилани
тиклаш чораларини кўрмаганларлиги, оилани тиклашга тарафлар ҳаракат
қилмаганлиги аниқланган. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг имкони қолмаган, деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41–моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида
эр-хотинлик муносабатлари 2020 йилда тугатилганлиги, улар бирга
яшамаётганлиги, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги, тарафлар оилани
тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, МФЙ томонидан тарафларни яраштириш
имкони йўқлиги ҳақидаги хулосасини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб
қолиш имконияти йўқ, деган хулосага келади ва даъво талабларини
қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Бундай ҳолатларда суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб,
даъвогар ШЗИнинг жавобгар ШЮС ўртасида 2010 йил 07 март кунидаги
Тошкент шаҳар Олмазор тумн ФҲДЁ бўлими томонидан 182-сонли далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни, жавобгардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни
ва даъвогарни давлат божидан озод қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Шунингдек,
фуқаролик
иши
видеоконференцалоқа
режимида
кўрилганлиги сабабли жавобгардан Олий суд депозитига 90.000 сўм суд
харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
40–41, 44–46–моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 128-141, 220, 249–253–моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ШЗИнинг жавобгар ШЮСга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ШЗИ ва жавобгар ШЮС 2010 йил 07 март кунидаги Тошкент
шаҳар Олмазор тумн ФҲДЁ бўлими томонидан 182-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома берилаётганда жавобгар ШЮСдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар ШЮСдан Олий суд депозитига 90.000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри, судья:
А.А.Ражабов