← Назад
Решение #1277636 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 164 | — | law | |
| Оила кодекси | 46 | — | code_article | |
| амда Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 502 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил июнь ойининг 13 куни фуқаролик ишлари
бўйича Шеробод туманлараро суди биносида, очиқ суд
мажлисида
Раислик этувчи: Р.Х.Пирназаров
Судья
ёрдамчиси
Р.Аллаёровнинг
котиблигида,
даъвогарнинг иштирокида, даъвогар Рамозонова Шамсия
Хуршид
қизининг
жавобгар
Музаффаров
Заршед
Зиямитдиновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича юритилган 2-1902-2302/6896-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Судга даъвогар Рамозонова Шамсия Хуршид қизи
даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
Музаффаров Заршед Зиямитдинович билан 08.10.2018
йилда Музработ туман ФҲДЁ бўлимида 813-сонли
далолатнома
ёзуви
билан
қайд
этилган
никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Рамозонова Шамсия Хуршид
қизи даъво аризани қувватлаб, унда жавобгар билан 2018
йил 08 октябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришганини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар
фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушлари
бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида
келишмовликлар чиқа бошлаганлигини, ўрталаридаги
келишмовчиликлар сабабли, жавобгар билан 2023 йил
июль ойидан бошлаб бирга яшамасликларини, эр-хотинлик
муносабатлари ҳам шу вақтдан бошлаб тугаганлигини,
жавобгар билан оила барбод бўлганини баён қилиб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Музработ тумани, Янги ҳаёт МФЙнинг маълум
қилишига кўра, Музаффаров Заршед Зиямитдинович
хозирги кунда яшаш манзили, амалдаги турар жойи
номаълум эканлигини маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси
талабига кўра, жавобгарнинг амалдаги турар жойи
номаълум бўлса, жавобгарнинг охирги яшаш жойидаги
алоқа ташкилоти, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи
ёхуд иш жойидаги иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор
шахси) суд чақирув қоғозини ёки бошқа хабарноманинг
иккинчи нусхасига мазкур органлар ёки ташкилотлар суд
чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани олганлиги ва уни
чақирилувчининг турар жойи номаълумлиги сабабли унга
киришиши белгиланган.
Суд
жавобгар
Музаффаров
Заршед
Зиямитдиновичнинг яшаш жойи номаълумлиги сабабли суд
ишни муҳокама қилишга киришади.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги тўхтамга келди.
Аниқланишича, тарафлар 08.10.2018 йил куни
Музработ туман ФҲДЁ бўлимида 813-сонли далолатнома
ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Никоҳдан сўнг жавобгар турмуш ўртоғининг фамилиясига
ўтмаган.
Тарафларни биргаликдаги турмушларидан бир нафар
фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар туфайли 2023 йил
июль ойидан бошлаб бир оила бўлиб яшамайди.
Суднинг ажримига асосан тарафларга ярашиб
олишлари
учун
3 ой муҳлат тайинланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тумани, Оила ва
хотин-қизлар бўлими томонидан тақдим этилган хулосага
асосан тарафлар билан оила муқаддас эканлиги ҳамда
оилани сақлаб қолиш кераклиги ҳақида тушунтиришлар
олиб борилган.
Суднинг ажрими билан тарафларга ярашиш ва
оилани тиклаш чораларини кўриш учун муддат берилган
бўлсада, даъвогарнинг судда берган баёноти ва ишга
тақдим қилинган туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг
хулосасига кўра, тарафларни ярашувга ва оиласини тиклаш
учун тушунтириш ишлари олиб борилган.
Суд, иш ҳолатларини муҳокама қилиб, тарафлар 2023
йил июль ойидан бошлаб алоҳида рўзғор бўлиб яшаб
келаётганлиги, яраштириш комиссияси томонидан оилани
сақлаб қолиш учун кўрилган чоралар самара бермаганлиги,
суд томонидан оилани тиклаш учун тайинланган муддатда
ҳам оила тикланмагани, тарафлар оилани сақлаб қолиш
учун ҳаракат қилмаганлиги сабабли эр-хотин бундан буён
биргаликда бир оила бўлиб яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76моддаcига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир
ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун
ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар
яратади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011
йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид
ишлар
бўйича
қонунчиликни
қўллаш
амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён
бирга
ҳаёт
кечиришларининг
ва
оила
батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи
йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши
лозимлиги борасида тушунтириш берилган.
Баён этилган ҳолатлар, қонун ҳужжатлари талаблари
ва Олий суд Пленуми тушунтиришларидан келиб чиқиб,
тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолишнинг имкони
йўқлигини
инобатга
олиб,
даъво
аризани
қаноатлантиришни
ва
тарафларни
қайд
қилинган
никоҳларидан ажратишни лозим топади.
Оила кодексининг 46-моддасига кўра, никоҳга кириш
вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан
ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли
ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
қарор
чиқарилаётганда
унга
никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Давлат
божи
тўғрисида”ги қонун ҳамда Оила Кодексининг 45-моддасига
асосан, тарафларнинг фикрини инобатга олиб, никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда
тарафлардан
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
кўра
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
Рамозонова Шамсия Хуршид қизи ва Музаффаров
Заршед Зиямитдиновичлар 08.10.2018 йил куни Музработ
туман ФҲДЁ бўлимида 813-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд қилинган никоҳларидан ажратилсинлар.
Тарфаларнинг бир нафар вояга етмаган 16.08.2019
йилда туғилган Муҳаммадали исмли фарзанди онаси
Рамозонова
Шамсия
Хуршид
қизининг
қарамоғида
қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда Рамозонова Шамсия Хуршид қизи ва
Музаффаров Заршед Зиямитдиновичларнинг ҳар биридан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор протест беришга
ҳақли.
Раислик этувчи:
Р.Х.Пирназаров