Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1902-2302/5875 Дата решения 13.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди Судья Пирназаров Рухиддин Хонназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Саидов Орифжон Қурбонович Ответчик / Подсудимый Бойтўраева Ниёзгул ХХ
Source ID 668e07abb6bf6f28996e6064 Claim ID 4768098 PDF Hash d4369d1cf6a1e858... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси збекистон Республикаси ФПК 122 law
Текст решения 1 525 символов
АЖРИМ (кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2024 йил июнь ойининг 13 кунида фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи: Р.Х.Пирназаров, судья ёрдамчиси Р.Аллаёровнинг котиблигида, даъвогар Саидов Орифжон Қурбоновичнинг жавобгар Бойтўраева Ниёзгул ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1902-2302/5875-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни Саидов Орифжон Қурбонович жавобгар Бойтўраева Ниёзгул ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси 6бандида, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган даъвогар иккинчи чақирув бўйича судга келмаса, жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб қилмаса суд аризани кўрмасдан қолдирали деб белгиланган. Суд иш бўйича даъвогарга бир неча бор суд чақирув хатлари юборилган бўлсада, суд мажлисига келмади. Жавобгар ишни даъвогарнинг иштирокида кўриш лозимлигини билдириб, ишни мазмунан кўришни талаб қилмади. Шу сабабли суд ушбу фуқаролик ишини кўрмасдан қолдиради. Бинобарин суд юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122 ва 271-моддаларини қўллаб А Ж Р И М Даъвогар Саидов Орифжон Қурбоновичнинг жавобгар Бойтўраева Ниёзгул ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон 20 кун муддат ичида шу суд орқали Сурхондаре вилоят судига хусусий шикоят ва прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Р.Х.Пирназаров Қ И Л А Д И: