Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2303/23867 Дата решения 13.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Ражабов Абдуқодир Амонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Матаева Нафиса МАЪРУФОВНА Ответчик / Подсудимый Матаев Мухаммат Қўчкарович
Source ID 6694a4c80f5d3825e2d87404 Claim ID 4820528 PDF Hash ff985c52a6cfc426... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 2 296 символов
АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро суди 2024 йил июнь ойининг 13 куни, суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: А.А.Ражабов, Судья ёрдамчиси И.Абдубанноевнинг котиблигида, Даъвогар Матаева Нафисахон Маъруфовнанинг жавобгар Матаев Мухаммат Қучкоровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1003-2303/23867-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар Матаева Нафисахон Маъруфовна жавобгар Матаев Мухаммат Қучкоровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Дастлаб суд мазкур иши бўйича 17.04.2023 йилда ажрим чиқариб тарафларга ярашиши учун 5 ой муҳлат тайинлаган ва суд мажлиси 18.04.2023 йил соат 10-00га тайинланган. Тарафлар 18.04.2024 йил соат 10-00га, 07.05.2024 йил соат 09-45га, 27.05.2024 йил соат 09-50га ва 13.06.2024 йил соат 11-00га тайинланган суд мажлисига келиш ҳақида огоҳлантирилганлар. Суд томонидан тайинланган навбатдаги суд мажлисларига тарафлар келмади ва суд мажлисига келмаслик сабабини судга маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 122моддасининг 5-бандида, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдириши кўрсатилган. Бундай ҳолатда суд фуқаролик ишини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ : Даъвогар Матаева Нафисахон Маъруфовнанинг жавобгар Матаев Мухаммат Қучкоровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан у суд томонидан топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўриб чиқилмаган биринчи инстанция судининг ажрими устидан ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида хусусий шикоят берилиши ва прокурор хусусий протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи Нусхаси аслига тўғри, Судья: А.А.Ражабов