Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2203-2301/8819 Дата решения 13.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди Судья Абдуллаев Бобур Махмудович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рахимов Азимбой Назарович Ответчик / Подсудимый Йўлдошева Сайёра Шухратовна
Source ID 6672a830b6bf6f28996e5ad0 Claim ID 4892952 PDF Hash 811cee5638ca4a3c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси збекистон Республикаси ФПК 122 law
Шу кодекснинг 123-моддаси Шу кодекс 123 code_article
ушбу Кодекс 122-моддаси ушбу Кодекс 122 code_article
Текст решения 2 189 символов
АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2021 йил март ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Б.М.Абдуллаев судья ёрдамчиси Ю.Ш.Аҳмедованинг котибалигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Оллашукуров Комилжон Болтабоевичнинг жавобгар Дурдиева Юлдуз Жумазаровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-2203-2104/1224-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Оллашукуров Комилжон Болтабоевич судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Оллашукуров Комилжон Болтабоевич даъвосини қаноатлантиршни ва жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Дурдиева Юлдуз Жумазаровна 6 ойлик ҳомиладор эканлигини, даъвогар даъво киритишда ундан розилик олмаганлигини билдирди. Суд мажлисида даъвогар Оллашукуров Комилжон Болтабоевич ҳақиқатдан жавобгар 6 ойлик ҳомиладор эканлигини, ўғил фарзанд кутаётганлигини, даъво ариза киритишда бундан хабари бўлганлигини тасдиқлаб кўрсатма берди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси 8-бандига кўра, хотини ҳомиладор бўлган вақтда ёки бола туғилганидан кейин бир йил давомида эр хотинининг розилигисиз никоҳни бекор қилиш тўғрисида даъво тақдим этган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шу кодекснинг 123-моддаси 3-бандига кўра, ушбу Кодекс 122-моддасининг 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Суд қайд қилинган қонун талабини инобатга олиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни ҳамда мазкур асос бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган ҳолатда суднинг ажрими устидан шикоят бериш қонунда назарда тутилмаганлигини қайд қилишни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122, 123, 271-272моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Оллашукуров Комилжон Болтабоевичнинг жавобгар Дурдиева Юлдуз Жумазаровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Суднинг мазкур ажримига нисбатан хусусий тартибда шикоят қилинмайди ва (ёки) протест келтирилмайди. Раислик қилувчи Б.М.Абдуллаев