Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2304/15946 Дата решения 13.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Икрамов Аброрбек Камолидинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ортиқов Қодиржон Олимжонович Ответчик / Подсудимый Рауфова Матлуба Мухамаджоновна
Source ID 6690e099b6bf6f28996e6086 Claim ID 4893922 PDF Hash 102a026ebc49d0e7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Оила кодексининг 218-моддаси Оила кодекси 218 code_article
Текст решения 5 633 символов
2024 йил июнь ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья А.Икрамов, судья ёрдамчиси Д.Ахмедовнинг котиблигида, даъвогар Ортиқов Қодиржон Олимжоновичнинг жавобгар Рауфова Матлуба Мухамаджоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1604-2304/15946-сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ортиқов Қодиржон Олимжонович жавобгар Рауфова Матлуба Мухамаджоновнага нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида Ортиқов Қодиржон Олимжонович даъво талабини қувватлаб, жавобгар Рауфова Матлуба Мухамаджоновна билан 05.12.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганларини, ўзаро турмушлари даврида 1 нафар фарзандли бўлишганини, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2012 йилдан бери бирга яшамаётганлигини, оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилганлигини бироқ, оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаганини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар берилган бўлсада келмаганлиги сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 05.12.2011 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган ва бу ҳақида Косонсой туман ФҲДЁ бўлимида 1400-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида 1 нафар фарзандли бўлишган. Оилавий келишмовчилик сабабли 2012 ҳам шу даврда тугаган. Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эрхотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин. Пленум қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси), деб тушунтириш берилган. Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2023 йил 15 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олиш учун 6 ой муҳлат берилган. Тарафлар 2012 йилда ўзаро ажрашиб кетиб бирга яшамайдилар. Ўтган вақт мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар. Косонсой туман, Чуст кўча МФЙ томонидан берилган далолатномада, даъвогар билан жавобгар 2011 йилда яшаганлиги, 1 нафар фарзандли бўлганлиги ва даъвогар бошқа турмуш қурганлиги ва 3 нафар фарзандли бўлганлиги, оилани тиклашни имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар 2012 йилдан буён эр-хотинлик муносабатларини тугатишганлигини, улар бирга яшамаётганлигини, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, уларнинг оилаларини сақлаб қолиш ва муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд, мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосланиб, даъвогар даъво ариза топширишда 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга олади. Суд, никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-, 249, 253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И ЛА Д И: Даъвогар Ортиқов Қодиржон Олимжонович нинг жавобгар Рауфова Матлуба Мухамаджоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Ортиқов Қодиржон Олимжонович ва Рауфова Матлуба Мухамаджоновна ўртасида Косонсой туман ФҲДЁ бўлимида 05.12.2011 йилда 1400-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Ортиқов Қодиржон Олимжонович дан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб олти ойлик муддат ичида шу суд орқали кассация тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Аслига тўғри: имзо Ҳал қилув қарори 2024 йил 07 июнь ҳолатига қонуний кучида А.Икрамов