← Назад
Решение #1277641 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
1 728 символов
2024 йил июнь ойининг 05 куни фуқаролик ишлари бўйича
Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз
биносида бўлиб,
Раислик этувчи: судья А.Икрамов, судья ёрдамчиси
Д.Ахмедовнинг котиблигида, даъвогар Абдуллаева Гулчехра
Убайдуллаевнанинг
жавобгар
Тошматов
Абдурасул
Муталовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси
бўйича юритилган 2-1604-2304/11236-сонли фуқаролик иши
кўриб чиқилганида қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Абдуллаева Гулчехра Убайдуллаевна судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Тошматов Абдурасул
Муталовичга нисбатан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисига тарафлар
судга бир неча марта
чақирилишига қарамасдан тарафлар келмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал
кодексининг
122-моддаси 5-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз
муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи
чақирув бўйича судга келмаса, суд аризани кўрмасдан
қолдириши белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга асосланиб, суд тарафлар судга бир неча
марта чақирилишига қарамасдан келмаганлиги сабабли
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд, давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогар даъво ариза топширишда 660.000 сўм давлат божи ва
33.000 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга олади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 122-, 271-272-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар
Абдуллаева
Гулчехра
Убайдуллаевнанинг
жавобгар
Тошматов
Абдурасул
Муталовичга
нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози томонлар 20 кунлик муддат давомида
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апеллция тартибида хусусий шикоят ёки прокурор
протест келтириши мумкин.
А.Икрамов
Нусхаси аслига тўғри деб судья: