Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2304/14504 Дата решения 13.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Икрамов Аброрбек Камолидинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ахмедов Мурод Махмуджонович Ответчик / Подсудимый Умарова Дилафрўз Рустамжон қизи
Source ID 6690e0f7b6bf6f28996e6088 Claim ID 4779591 PDF Hash 70bb1cbdfb101d58... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Оила кодексининг 218-моддаси Оила кодекси 218 code_article
Текст решения 5 643 символов
2024 йил июнь ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья А.Икрамов, судья ёрдамчиси Д.Ахмедовнинг котиблигида, адвокат С.Хайдарованинг иштирокида, даъвогар Ахмедов Мурод Махмуджоновичнинг жавобгар Умарова Дилафрўз Рустамжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1604-2304/14504-сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ахмедов Мурод Махмуджонович жавобгар Умарова Дилафрўз Рустамжон қизига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида Ахмедов Мурод Махмуджоновичнинг ишончли вакили С.Хайдарова даъво талабини қувватлаб, жавобгар Умарова Дилафрўз Рустамжон қизи билан 13.08.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганларини, ўзаро турмушлари даврида фарзандли бўлишмаганини, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2020 йилдан бери бирга яшамаётганлигини, оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилганлигини бироқ, оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаганини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар берилган бўлсада келмаганлиги сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 13.08.2019 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган ва бу ҳақида Косонсой туман ФҲДЁ бўлимида 761-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. бўлишмаган. Оилавий келишмовчилик сабабли 2020 йилда ўзаро ажрашиб кетишган, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврда тугаган. Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 15бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1моддасининг иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эрхотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин. Пленум қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси), деб тушунтириш берилган. Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2023 йил 16 октябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олиш учун 6 ой муҳлат берилган. Тарафлар 2020 йилда ўзаро ажрашиб кетиб бирга яшамайдилар. Ўтган вақт мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар. далолатномада, даъвогар билан жавобгар 2019 йилда қонуний асосда турмуш қурганлиги, 2020 йилда қадар яшаганлиги, фарзандли бўлмаганлиги ва даъвогар ҳамда жавобгар 2020 йилда ўзаро ажрашиб кетганлиги, оилани тиклашни имкони бўлмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар 2020 йилдан буён эр-хотинлик муносабатларини тугатишганлигини, улар бирга яшамаётганлигини, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, уларнинг оилаларини сақлаб қолиш ва муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд, мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосланиб, даъвогар даъво ариза топширишда 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга олади. Суд, никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249, 253-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И ЛА Д И: Даъвогар Ахмедов Мурод Махмуджонович нинг жавобгар Умарова Дилафрўз Рустамжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Ахмедов Мурод Махмуджонович ва Умарова Дилафрўз Рустамжон қизи ўртасида Косонсой туман ФҲДЁ бўлимида 13.08.2019 йилда 761-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Ахмедов Мурод Махмуджонович дан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон Наманган вилоят судига бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб олти ойлик муддат ичида шу суд орқали кассация тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Аслига тўғри: имзо Ҳал қилув қарори 2024 йил 07 июнь ҳолатига қонуний кучида А.Икрамов