Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1301-2302/12872 Дата решения 13.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди Судья Пулатов Алишер Илхомович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нуруллоев Ғайрат Рахмотович Ответчик / Подсудимый Расулова Дилноза Рустамовна
Source ID 669654050f5d3825e2d8741a Claim ID 4881479 PDF Hash cd486b8f475358f0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 684 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи Алишер Илхомович Пулатов, судья ёрдамчиси А.Баратовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Нуруллаев Ғайрат Рахматовичнинг жавобгар Расулова Дилноза Рустамовнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1303-2302/12872-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Ғ.Нуруллаев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Д.Расулова билан ўрталарида Жиззах туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувига 2013 йил 15 январда 24-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Ғ.Нуруллаев даъво талабини қўллабқувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2013 йилдан бери бирга яшаганлигини, 2013 йил 15 январда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзанд йўқлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар ўзгариб қолганлигини, жавобгар билан 23 кун бирга яшаганлигини, шундан 3 кун яхши яшаганлигини, қолган 20 куни жанжал билан ўтганлигини, жавобгар билан оилавий жанжаллар сабабли 2013 йил март ойидан буён бирга яшамаслигини, оиласи тикланмаслигини, бошқа оила қурмоқчилигини, жавобгар билан бир оила бўлиб яшай олмаслигини, жавобгар янги оила қурганлигини, суднинг дастлабки қарори билан даъво рад қилинганлигини, жавобгар билан ярашиш учун берилган муддатда ярашмаганлигини баён қилиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар М.Турдиалиева даъво талабини тан олиб, ўзининг тушунтиришида, даъвогар билан турмушининг бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик турмуш ўртоғи уйга келмайдиган одат чиқарганлигини, оиласига, фарзандига беэътибор бўлганлигини келишмовчилик сабабли 2013 йил март ойидан буён бирга яшамаслигини, оиласини тиклаш имкони йўқлигини, ажрашишга рози эканлигини, ярашишнинг имкони йўқлигини баён қилиб, даъвогар билан никоҳдан ажратишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, Ғ.Нуруллаев ва Д.Расуловалар 2013 йил 15 январда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Жиззах туман ФҲДЁ бўлими томонидан 24-сонли далолатнома ёзувида қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2013 йил март ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар. Суднинг 2023 йил 7 декабрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини кўрмаган. Зомин тумани, Тараққиёт МФЙ “Оилавий қадриятларни мустахкамлаш комиссияси”нинг 2024 йил 13 июндаги баённомаси билан қабул қилинган қарорига кўра, оилани сақлашнинг имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Зомин тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 13 июндаги 04353-сонли Хулосасига кўра, тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабаб 2013 йил март ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ртасида фарзанд йўқлиги, бошқа оила қурганлигини, ярашиш учун берилган муҳлатда ярашмаганлигини, тарафлар ўзаро муросага келмаслиги аниқланганлиги сабабли, оилани тиклашнинг имкони йўқ деган хулосага келган. Шароф Рашидов тумани, Совунгарлик МФЙ “Оилавий қадриятларни мустахкамлаш комиссияси”нинг 2024 йил 7 июндаги баённомаси билан қабул қилинган қарорига кўра, оилани сақлашнинг имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Шароф Рашидов тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 7 июндаги 01-376-сонли Хулосасига кўра, тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабаб 2013 йил март ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ртасида фарзанд йўқлиги, бошқа оила қурганлигини, ярашиш учун берилган муҳлатда ярашмаганлигини, тарафлар ўзаро муросага келмаслиги аниқланганлиги сабабли, оилани тиклашнинг имкони йўқ деган хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандид тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар оиласи барбод бўлганлиги, муқаддам суд қарори билан даъво рад қилинганлигини, кейинги даъво аризасида суд томонидан берилган ярашиш муддатида ярашмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, оилани тиклашнинг имконияти йўқлигини, бошқа оила қурганлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Жавобгар ҳам никоҳдан ажратишга эътирози йўқлигини, бошқа оила қурганлигини таъкидлаб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий муносабатларни тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, тарафларнинг эрхотинлик муносабатлари тугаганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги, суд томонидан берилган муҳлатда ярашмаганлиги, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини, тарафларнинг оилани тиклашга қаршилигини, тарафлар узоқ муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла оилавий қадриятларни мустахкамлаш комиссиясининг хулосаларини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, оиланинг барбод бўлишида тарафларнинг айбини, тарафларнинг никоҳдан ажратишни талаб қилаётганлигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратишда даъвогар Ғ.Нуруллаевдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридан давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқорида баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар Нуруллаев Ғайрат Рахматовичнинг жавобгар Расулова Дилноза Рустамовнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Нуруллаев Ғайрат Рахматович ва Расулова Дилноза Рустамовналар ўртасидаги Жиззах туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувига 2013 йил 15 январда 24-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Нуруллаев Ғайрат Рахматовичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридан давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: А.И.Пулатов