← Назад
Решение #1277644 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
5 731 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 13 кунида фуқаролик ишлари
бўйича Янгиқўрғон
туманлараро судининг очиқ ўз идора
биносида бўлиб, суд раиси С.Қ.Юлчиеванинг раислигида,
судья ёрдамчиси М.Тўхтабоеванинг котиблигида, даъвогар
Субанов Улуғбек Ҳамитовичнинг жавобгар Тожибоева
Лобаржон Абдупатто қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш
ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1604-2301/14864–
сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд,
Даъвогар Субанов Улуғбек Ҳамитович
жавобгар
Тожибоева Лобаржон Абдупатто қизига нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Суд мажлисида даъвогар Субанов Улуғбек Ҳамитович суд
мажлисида даъвони қувватлаб, жавобгар билан 07.10.2014
йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганини,
турмушлари давомида
уч нафар фарзандли бўлишганини,
2021 йилдан жавобгар билан бирга яшамасликларини,
шунинг учун судга никоҳдан ажратишни сўраб мазкур даъво
аризани киритганлигини, шундан сўнг тарафлар ўзаро
ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилганлигини,
берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони
бўлмаганлигини, бундан буёғига жавобгар билан бир оила
бўлиб яшашининг имкони қолмаганлигини, ўрталарида
мулкий
низолар
мавжуд
эмаслигини
баён
қилиб,
ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор
чиқариб беришни сўради.
Суд мажлисида
жавобгар Тожибоева Лобаржон
Абдупатто қизи даъвони тан олиб, оилани тиклаш учун
ҳаракат қилганлигини, аммо тикланмаганлигини, яшашга
имкони йўқлигини, жавобгар фарзандларига уй-жой қилиб
бериши кераклигини, шунда ажримга рози эканлигини,
унгача ярашиш имкони ҳам йўқлигини, даъвони рад қилишни
сўради.
Суд тарафларнинг ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди.
Аниқланишича, тарафлар 07.10.2014 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Бу ҳақда Қосонсой туман
ФҲДЁ бўлимида 07.10.2014 йилда 999-сон билан далолатнома
гувоҳнома берилган.
Тарафлар ўзаро турмушлари давомида уч нафар
фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2021 йилдан
буён бирга
яшамайдилар.
Тарафларнинг
бирга яшамасликларига муросалари,
характерлари тўғри келмаганлигини ва бошқа турдаги
оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган.
Жавобгарнинг мақсади даъвогар томонидан фарзандлари
учун уй-жой қилиб бериши кераклигини, учун никоҳдан
ажратишга рози эмаслиги, аммо оилани тиклаш нияти
йўқлигини билдирган.
ФИБ Янгиқўрғон туманлараро судининг 13.01.2023
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгарга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси рад қилинган.
Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 14.11.2023
йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиб олишлари
учун олти ой мухлат берилган.
Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш
чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла
фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан
кўрилган,
бироқ
кўрилган
чора-тадбирларга
қарамай
тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган.
Бунга тарафларнинг бир-бирлари билан бир оила бўлиб
яшашни хохламаган ва ярашмаганлар. Шунинг учун
яраштириш имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган.
Ушбу холат Косонсой тумани хокимлиги ва Косонсой
тумани “Тахтакўприк МФЙ ва Ифтихор МФЙ томонидан
тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган.
Суд
тарафларни
2021
йилдан
яшамаганлиги
тарафларнинг ярашиб олишлари учун берилган мухлат
давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги,
жавобгар бир оила бўлиб яшашни исташмаганлиги, эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг
даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса,
уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг
“Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20
июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг
қаратилсинки,
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45моддасига асосан суд, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда Даъвогар Субанов Улуғбек
Ҳамитовичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ФПК
нинг
249-253–
моддаларини қўллаб суд,
ҚАРОР
Даъвогар Субанов Улуғбек Ҳамитовичнинг жавобгар
Тожибоева Лобаржон Абдупатто қизига нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Субанов Улуғбек Ҳамитович
ва жавобгар
Тожибоева Лобаржон Абдупатто қизи Косонсой туман ФХДЁ
бўлимида 07.10.2014 йилда 999 -сон билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда даъвогар Субанов Улуғбек Ҳамитовичдан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор қабул
қилинган кундан эътиборан 1 (бир) ой ичида шу суд орқали
Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки)
прокурор
протест
келтиришга;
апелляция
тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан 6 (олти) ой ичида мазкур суд орқали Наманган
вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
С.Қ.Юлчиева
ҚИЛАДИ: