Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2304/15943 Дата решения 13.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Юлчиева Сохибахон Қодиржоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исматова Венера Сохибжоновна Ответчик / Подсудимый Турсунов Султонхон Исроилхон ўғли
Source ID 66a33acbbe8e6d174d0034a8 Claim ID 4896797 PDF Hash 2d11352ca156ce4b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 330 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 13 кунида фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ ўз идора биносида бўлиб, суд раиси С.Қ.Юлчиеванинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Тўхтабоеванинг котиблигида, даъвогар Исматова Венера Сохибжоновнанинг жавобгар Турсунов Султонхон Исроилхон ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1604-2304/15943– сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, Даъвогар Исматова Венера Сохибжоновна жавобгар Турсунов Султонхон Исроилхон ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Исматова Венера Сохибжоновна суд мажлисида даъвони қувватлаб, жавобгар билан 03.04.2005 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганини, турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишганини, 2021 йилдан жавобгар билан бирга яшамасликларини, шунинг учун судга никоҳдан ажратишни сўраб мазкур даъво аризани киритганлигини, шундан сўнг тарафлар ўзаро ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилганлигини, берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундан буёғига жавобгар билан бир оила бўлиб яшашининг имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини баён қилиб, ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Турсунов Султонхон Исроилхон ўғли даъвони тан олиб, оилани тиклаш учун ҳаракат қилганлигини, аммо тикланмаганлигини, яшашга имкони йўқлигини, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, тарафлар 03.04.2005 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Бу ҳақда Косонсой туман ФҲДЁ бўлимида 03.04.2005 йилда 132-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган ва никох тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2021 йилдан буён бирга яшамайдилар. Тарафларнинг бирга яшамасликларига муросалари, характерлари тўғри келмаганлигини ва бошқа турдаги оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган. Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 23.11.2023 йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафларнинг бир-бирлари билан бир оила бўлиб яшашни хохламаган ва ярашмаганлар. Шунинг учун яраштириш имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган. Ушбу холат Косонсой тумани хокимлиги ва Косонсой тумани Мажнунтол МФЙ ва Зарбдор МФЙ томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд тарафларни 2021 йилдан яшамаганлиги тарафларнинг ярашиб олишлари учун берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги, тарафларнинг бир оила бўлиб яшашни исташмаганлиги, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45моддасига асосан суд, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Турсунов Султонхон Исроилхон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253– моддаларини қўллаб суд, ҚИЛАДИ: Даъвогар Исматова Венера Сохибжоновнанинг жавобгар Турсунов Султонхон Исроилхон ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Исматова Венера Сохибжоновна ва жавобгар Турсунов Султонхон Исроилхон ўғли Косонсой туман ФХДЁ бўлимида 03.04.2005 йилда 132 -сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Турсунов Султонхон Исроилхон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 (бир) ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга; апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 6 (олти) ой ичида мазкур суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: С.Қ.Юлчиева