← Назад
Решение #1277646 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 897 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди, 2024 йил
июнь ойининг 13 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Ш.Р.Астановнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Асатуллаевнинг
котиблигида, даъвогар Асанова Жадира Байирбек қизининг жавобгар
Ибрагимов Жанболат Абдусамат ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1105-2303/4870-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Асанова Жадира Байирбек қизи
жавобгар Ибрагимов
Жанболат Абдусамат ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 27.08.2021 йилда
ФҲДЁ бўлими орқали қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини,
биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди туғилган, жавобгар билан
2022 йилдан буён бирга яшамаслигини, ўртада мол-мулк низоси йўқлигини
кўрсатиб, суддан жавобгар Ибрагимов Жанболат Абдусамат ўғли билан
биргаликда 27.08.2021 йилда Юқоричирчиқ туман ФХДЁ бўлими 2-1114-2100781-сон билан қайд қилинган никохларини бекор қилишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро
судининг 05.12.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ҳамда
оилани тиклаш муҳлат берилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Асанова Жадира Байирбек қизи даъво
аризани қўллаб қувватлаб, унга қўшимча равишда оилани сақлаб қолишнинг
иложи йўқлигини, жавобгар билан 2022 йилдан буён бирга яшамаслигини,
жавобгар
уни
ҳурмат
қилмаслигини
кўрсатиб
даъво
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Ибрагимов Жанболат Абдусамат ўғли оилани
сақлаб қолишнинг иложи йўқлигини, берилган муҳлат ичида бир неча
маротаба ярашиш учун харакат қилинганлигини, бироқ бунинг иложи
бўлмаганлигини кўрсатиб даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди:
Аниқланган холатларга кўра, Асанова Жадира Байирбек қизи жавобгар
Ибрагимов Жанболат Абдусамат ўғли билан 27.08.2021 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Юқоричирчиқ туман
ФХДЁ бўлими томонидан 2-1114-21-00781-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди туғилган.
Даъвогар жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан
буён бирга яшамайди. Юқоричирчиқ туманлараро судининг 05.12.2023 йилда
қабул қилинган ажримига асосан тарафларга ярашиш ҳамда оилани тиклаш
учун муҳлат берилган, тарафлар ушбу суд томонидан ярашиш учун берилган
муҳлат ичида ярашишга ҳаракат қилишмаган. Тарафлар суд мажлисида ўз
тушунтиришларида оилавий муносабатлари тугатилганлиги сабабли
никоҳдан ажратишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 226моддасининг 5-қисмига асосан, арз қилинган талаблар жавобгар томонидан
тан олинган ва бу суд томонидан қабул қилинган тақдирда, уларни
қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг
1-хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши
лозим.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар
бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хаттиҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, улар ўртасидаги эр-хотинлик
муносабатлари 2022 йилдаёқ тугатилганлигини, тарафларнинг оиласи барбод
бўлганлиги сабабли улар ҳозирда алоҳида яшаб келишаётганлигини, суд
томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам тарафлар оилани
тиклашга ва ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, жавобгарнинг никоҳдан
ажрашишга рози эканлигини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий
муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб,
жавобгарнинг даъвони тан олишини қабул қилган ҳолда даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45,44-46-моддалари,
Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмалари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига
қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Асанова Жадира Байирбек қизининг жавобгар Ибрагимов
Жанболат Абдусамат ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Асанова Жадира Байирбек қизи билан жавобгар Ибрагимов
Жанболат Абдусамат ўғли ўртасида Юқоричирчиқ туман ФХДЁ бўлимида
27.08.2021 йилда 2-1114-21-00781-сон билан қайд қилинган никоҳларидан
ажратилсин.
Даъвогар Асанова Жадира Байирбек қизидан ФҲДЁ органи томонидан
никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида давлат
фойдасига БХМнинг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Ибрагимов Жанболат Абдусамат ўғли ФҲДЁ органи
томонидан никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида
давлат фойдасига БХМнинг икки баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин.
Ш.Р.Астанов