Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2312/27513 Дата решения 12.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Хажиев Мақсуд Илхомович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тураев Акмал Алланазарович Ответчик / Подсудимый Хидирова Олмос Муродиллоевна
Source ID 670387d7ee3ec578cdc68029 Claim ID 4835174 PDF Hash a9269b8a584d71d7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФПКнинг 72-моддаси ФПКнинг 72 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 727 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 12 куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья М.И.Хажиев, судья ёрдамчиси А.Чориеванинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Тураев Акмал Алланазаровичнинг жавобгар Хидирова Олмос Муродиллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1002-2312/27513-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Тураев Акмал Алланазарович ва жавобгар Хидирова Олмос Муродиллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат этиб, унда никоҳлари 31.05.2008 йилда қайд қилинганлигини, турмушларидан икки нафар 20.01.2010 йилда туғилган Алланазаров Алинур Акмалович ва 23.04.2014 йилда туғилган Алланазарова Афруза Акмаловна исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан муносабатлари яхши эмаслигини, дунё қараши ва феъл-атворлари тўғри келмаслигини, бунинг натижасида доимий равишда уруш-жанжал бўлишини, жавобгар уни хурмат қилмаслигини, бир неча маротаба оилани тиклашга ҳаракат қилганлигини, ҳаракатлари самара бермаганлигини, оилани сақлаб қолишнинг имконияти йўқлигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар А.Тураев даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни тасдиқлаб, жавобгар билан яшашни истамаслигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар О.Хидирова даъвогарнинг даъвосини тан олмасдан, никоҳдан ажрашишга рози эмаслигини, ўрталарида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, уларнинг муносабатлари фарзандларининг руҳиятига салбий тасир кўрсатаётганлигинги, даъвогар томонидан келтирилаётган важлар асоссиз эканлигини, никоҳдан ажрашишларига жиддий сабаб йўқлигини, оилани сақлаб қолиш имконияти борлигини билдириб, суддан даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Тураев Акмал Алланазарович ва жавобгар Хидирова Олмос Муродиллаевна 2008 йил 31 май куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ФҲДЁ бўлимида расмийлаштирилган бўлиб, бу ҳақда никоҳни қайд қилиш китобида 426-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 20.01.2010 йилда туғилган Алланазаров Алинур Акмалович ва 23.04.2014 йилда туғилган Алланазарова Афруза Акмаловна исмли фарзандлари бор. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Даъвогар А.Тураевнинг даъво аризасида кўрсатилган ҳолатлар ҳамда иш кўриш жараёнида билдирилган важлари муайян бир далиллар билан тасдиқланмаган. Хусусан, эр-ҳотиннинг бир уйда яшамаслиги ҳолати ва бу ҳақдаги даъвогарнинг асоси, тарафларнинг никоҳи бузилганлиги, оилани сақлашга имкони йўқлигини билдирмайди. Чунки, даъвогар бугунги кунга қадар муайян бир сабабсиз оилада юзага келаётган жанжалларни важ қилиб никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Ўз навбатида, суд, эр-ҳотин ўртасидаги уруш-жанжаллар уларнинг оиласи тугатилганлиги ва оилани сақлаш имкони йўқлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Бундай ҳолатлар ҳар бир оилада содир бўлиб, бу вақтинчалик келишмовчиликлар ҳисобланади. ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Шу боис, суд, даъвогарнинг аризада кўрсатган ҳолатлар муайян бир далиллар билан исботланмаганлиги боис, оилани батамом бузилганлиги ҳақидаги талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар ўртасида жиддий келишмовчиликлар бўлганлиги ҳақида важ келтирилмаганлигини, эр-хотинлик муносабатларини қайта тиклаш имкони борлигини, чунки даъво аризадаги важлар ўз исботини топмаганлигини, даъвогарнинг ўзаро муносабатларидаги уруш-жанжаллар, феъл атворларнинг ўзгарганлиги ҳақидаги важлар эса никоҳни бекор қилишга асос бўла олмаслигини, бундай ҳолатлар ҳар бир оилада содир бўлиб, бу вақтинчалик келишмовчиликлар ҳисобланиши ҳақидаги тўхтамга келади. Шундай экан, суд, тарафларнинг оиласи батамом бузилмаганлиги, жавобгар никоҳдан ажрашишга рози эмаслигини инобатга олиб ва ушбу оилани тиклаш имконияти мавжудлиги ҳақидаги хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси, ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Тураев Акмал Алланазаровичнинг жавобгар Хидирова Олмос Муродиллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи М.И.Хажиев