← Назад
Решение #1277651 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 977 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 12 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи –
фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров,
судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Тўхтасинов
Хадиятулло Соттарали ўғлини жавобгар Тўхтасинова (Исағжонова)
Жаннатхон Халимжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/9972-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, қуйидагилар
Даъвогар Тўхтасинов Хадиятулло Соттарали ўғли судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Тўхтасинова Жаннатхон Халимжон қизи
билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Тўхтасинов Хадиятулло Соттарали
ўғлибилан “Whatsapp” мобил иловаси боғланилиб сўралганда даъвогар
даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 18.12.2020 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида фарзандли 12.09.2021
йилда туғилган Соттаралиева Ойишахон Хадиятулло қизи исмли бир нафар
фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2021
йилдан буён алоҳида-алоҳида яшаб келаётганлигини билдириб, жавобгар
билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Тўхтасинова Жаннатхон
Халимжон қизи даъвони тан олиб, 18.12.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришганлигини, турмуши давомида фарзандли 12.09.2021 йилда
туғилган Соттаралиева Ойишахон Хадиятулло қизи исмли бир нафар
фарзандли бўлишганлигини, фарзандсизлик оқибатида 2021 йилдан буён
алохида яшаб келаётганлигини, никохдан ажрашишга рози эканлигини
билдириб тушинтириш берган.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг
даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар
тарафлар 18.12.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Турмушлари давомида 12.09.2021 йилда туғилган Соттаралиева
Ойишахон Хадиятулло қизи исмли бир нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2021 йилдан буён алоҳидаалоҳида яшаб келишмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 14.11.2023
йилдаги ажрими билан даъвогар Тўхтасинов Хадиятулло Соттарали ўғли ва
жавобгар Тўхтасинова Жаннатхон Халимжон қизига ярашиб олишлари учун
муҳлат тайинланган.
Марҳамат тумани “Янгихаёт” ва “Ойбек” МФЙларининг хулосаларига
кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни
имкони бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши
лозим»-деб кўрсатилган.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар
ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга
олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи
ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг бараваридан уч баравар давлат божини
ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Тўхтасинов Хадиятулло Соттарали ўғлининг жавобгар
Тўхтасинова Жаннатхон Халимжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш
ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Тўхтасинов Хадиятулло Соттарали ўғли ва жавобгар
Тўхтасинова Жаннатхон Халимжон қизи ўртасида 18.12.2020 йилдаги №21711-20-01493-сонли далолатнома ёзуви билан Марҳамат туман ФҲДЁ
бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Тўхтасинов Хадиятулло Соттарали ўғлидан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ушбу никохдан 12.09.2021 йилда туғилган Соттаралиева Ойишахон
Хадиятулло қизи исмли бир нафар бола Тўхтасинова Жаннатхон Халимжон
қизи тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин.
Никохдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Тўхтасинова
Жаннатхон Халимжон қизига ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Исағжоновага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Э.К.Сабиров