← Назад
Решение #1277653 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
4 467 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 12 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти
Ўртачирчиқ туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
Раислик этувчи: ХХХХХХХХХХХХ,
Судья ёрдамчиси ХХХХХХХХХХХХнинг котиблигида, тарафлар
иштирокида
даъвогар
ХХХХХХХХХХХХнинг
жавобгар
ХХХХХХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан юритилган 2-1104-2303/6424-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар
ХХХХХХХХХХХХ
жавобгар
ХХХХХХХХХХХХга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Суд мажлисида даъвогар жавобгар билан 2014 йил 7 октябрда Бўка
тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
биргаликдаги
турмушларида
2014
йил
18
августда
туғилган
ХХХХХХХХХХХХ исмли фарзандлари борлигини, турмушдаги ўзаро
жанжаллар туфайли 2017 йилдан бери бирга яшамаслигини, ўрталарида ҳеч
қандай мулкий низо йўқлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХХХХХХХХХХ ҳам фактик бирга
яшамаслигини, қонуний никоҳдан ажрашмоқчи эканлигини, мулкий
низолари йўқлигини, фарзанди ўз қарамоғида эканлигини, эр-хотин
муносабатлари тугатилганлигини, ҳақиқатдан ҳам оилани сақлаб қолиш
имкони йўқлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Иш ҳужжатларига кўра, ХХХХХХХХХХХХ ва ХХХХХХХХХХХХнинг
қонуний
никоҳи
2012
йил
3 декабрда Пискент тумани ФҲДЁ бўлимида 689-сон никоҳ тузилганлиги
ҳақилаги далолатнома ёзуви билан қайд этилган, оилада 2014 йил 18 августда
туғилган ХХХХХХХХХХХХ исмли фарзанди бор. Фарзанд она қарамоғида.
Тарафларнинг
кўрсатмаларидан
аниқланишича
эр-хотинлик
муносабатлари 2017 йилдан тугатилган. Ҳар иккала тараф оилани сақлаб
қолиш ниятида эмас.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ,
суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти
ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил
11 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни
қўллаш
амалиёти
тўғрисида”ги
қарорининг
14, 16-бандларига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва
асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан,
эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш
масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги
келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Суд, оилани сақлаб қолишга қилинган ҳаракатлар ижобий натижа
бермаганлигини, тарафларнинг оиласи тикланмаганлигини, 2017 йилдан эрхотин муносабатлари тугатилганлигини инобатга олиб, тарафларнинг оиласи
барбод бўлиб, уни тиклаш ва сақлаб қолиш имкони йўқ деб ҳисоблайди ва
даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 45-моддаси ва
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” қонунига мувофиқ
никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогардан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдоридан давлат божи ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ОКнинг
41-моддасига
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг
249-253-моддаларига риоя қилиб қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХХХХга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
ХХХХХХХХХХХХ ва ХХХХХХХХХХХХ ўртасида тузилган Тошкент
вилояти 2014 йил 7 октябрда Бўка тумани ФҲДЁ бўлимида 928-сон
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳ бекор қилинсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда ХХХХХХХХХХХХдан
давлат
фойдасига
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест)
беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи
ХХХХХХХХХХХХ
нусха аслига тўғри, Судья:
имзо