Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2303/23864 Дата решения 12.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Қурбанбаев Икромжон Махмудович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлятова Наргиза Бахтиёровна Ответчик / Подсудимый Давлятов Сухроб Хайдаралиевич
Source ID 66a884cbbe8e6d174d0034e1 Claim ID 4817663 PDF Hash ea55c3e9aac3d65e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 327 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июн ойининг 12 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, Судья: И.М.Курбанбаевнинг раислигида, Судья ёрдамчиси:Р.Абдусаламовнинг котиблигида, Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2303/23864-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХ даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан 2003 йил 04 апрел куни қонуний никоҳдан утиб турмуш қуришганлигини, ўзаро никоҳларидан тўрт нафар фарзанди борлигини, улар турмушлари бошида яхши булганлигини, кейин жавобгар билан характерлари тўғри келмаганлигини, дунёқарашлари ҳар хил булганлигини, жавобгарнинг характерларида ўзгаришлар купайганлигини, 2018 йилдан буён жавобгар билан бирга яшмасликларини ва бошқа оиалси борлигини ва бошқа оиласидан хам икки нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан оилани сақлаб қолиш нияти йуқлигини, ўрталаридаги никохларини бекор қилишни сўради. Жавобгар ХХХ суд мажлисининг вақти ва жойи маълум қилинган ҳолда судга чақирилган булсада, судга келмади ва келмаслик сабабларини маълум қилмади, мазкур холатда суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан куриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2023 йил 09 октябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун олти ой муҳлат берилган ҳамда ажрим нусхалари тарафларнинг оиласини тиклаш ва уларни яраштириш чораларини кўриш учун туман Хотинқизлар қўмитасига ва маҳалла фуқаролар йиғинига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Аниқланишича, даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ 2003 йил 04 апрелда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи Тошкент шахар, С.Рахимов туман ФХДЁда №109-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан тўрт нафар фарзанди бор. Шу сабабли илгари ҳам тарафларни никоҳдан ажратиш масаласи суд муҳокама предмети бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ажрими билан уларга ярашишлари учун олти ой муҳлат берилган. Тарафларнинг оиласини сақлаш юзасидан қилинган ҳаракатлари ўз натижасини бермаган. Мазкур ҳолат ишга тақдим қилинган ёзма далиллар билан тўлиқ исботланади. Суд даъвогар ХХХнинг даъво талабини муҳокама қилиб, мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар етти йил аввал бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хаттиҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли улар оилани тиклашга ва ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, илгари ҳам уларни никоҳдан ажратиш масаласи суд муҳокамаси предмети бўлганлигини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорини 3 баравари миқдорида белгилаб, уни жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-46моддалари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд,ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никохни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ ўртасидаги Тошкент шахар, Олмазор (С.Рахимов) туман ФХДЁда 2003 йил 04 апрелда №109-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин. Жавобгар ХХХдан ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Нусхаси аслига тўғри, Судья: И.М.Курбанбаев