Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2302/6426 Дата решения 12.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Араббоев Шерзодбек Неъматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Холмирзаев Мансуржон Махмуджон ўғли Ответчик / Подсудимый Исақова Мафтунахон Ойбек қизи
Source ID 669756a10f5d3825e2d87450 Claim ID 4710687 PDF Hash ef7962b8cb1032b4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 485 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил июнь ойининг 12 кунида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья Ш.Н.Араббоев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Қахорованинг котибалигида, даъвогар Холмирзаев Мансуржон Махмуджон ўғлининг жавобгар Исақова Мафтунахон Ойбек қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-17012302/6426–сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар Даъвогар Холмирзаев Мансуржон Махмуджон ўғли жавобгар Исақова Мафтунахон Ойбек қизига нисбатан никоҳни ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Холмирзаев Мансуржон Махмуджон ўғли иштирок этиб, даъвосини қувватлаб, жавобгар Исақова Мафтунахон Ойбек қизи билан 12.03.2015 йилда қонуний никоҳан ўтиб турмуш қурганликларини, ўзаро турмушлари давомида уч нафар фарзандли бўлганликларини, турмушларининг дастлабки вақтлари яхши яшаган бўлсаларда, кейинчалик келишмовчиликлар чиқа бошлаганини, шунинг учун 2019 йил март ойида ажраб кетишганини, муқаддам шу мазмундаги аризаси рад қилинганлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини, жавобгар билан оилани тиклашни хоҳламаслигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар Исақова Мафтунахон Ойбек қизи билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Жавобгар Исақова Мафтунахон Ойбек қизи суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида бир неча бор тегишли тартибда хабардор қилинган бўлишига қарамасдан даъвогар суд мажлисига келмаган. Шу сабабли суд фуқаролик ишини ФПКнинг 220моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз якунлашни лозим топди. Суд, очиқ суд мажлисида даъвогарнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. даъвогарни тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 12.03.2015 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Никоҳлари Шахрихон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 391-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан уч нафар 20.08.2015 йилда туғилган Махмуджонов Мухаммадризо Мансуржон ўғли, 01.09.2018 йилда тўғилган Махмуджонов Мухаммаддиёр Мансуржон ўғли ва 15.12.2020 йилда туғилган Махмуджонова Хадичахон Мансуржон ўғли исмли фарзанд кўришган. Тарафларнинг турмуши дастлаб яхши бўлиб, кейинчалик ўрталарида турли келишмовчилик ва низолар келиб чиқиб, ўзаро бир-бирларини тушунмай қолган. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2019 йил март ойидан буён бирга яшамайдилар, шу вақтдан бошлаб умумий рўзғор юритмайдилар. Даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўриб чиқилиб, суднинг 07.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад қилинган. Даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилиб, суд тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 10.10.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган. Шахрихон тумани “Ёнбош Дурман” ва “Байроқ” МФЙ ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари хулосаларида кўринишича, тарафларнинг оилани тиклаш нияти йўқлиги сабабли оилани тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2019 йил март ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Холмирзаев Мансуржон Махмуджон ўғлини жавобгар Исақова Мафтунахон Ойбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогар Холмирзаев Мансуржон Махмуджон ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Холмирзаев Мансуржон Махмуджон ўғлини жавобгар Исақова Мафтунахон Ойбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Холмирзаев Мансуржон Махмуджон ўғли ва жавобгар Исақова Мафтунахон Ойбек қизи Шахрихон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 12.03.2015 йилда 391-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Холмирзаев Мансуржон Махмуджон ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Ш.Н.Араббоев