← Назад
Решение #1277657 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
6 284 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 12 кунида фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз
биносида бўлиб, судья Ш.Н.Араббоев раислигида, судья
ёрдамчиси
Д.Қахорованинг
котибалигида,
даъвогар
Балтабаев
Эркинбек
Эргашбаевичнинг
жавобгар
Мамажонова Мохизодахон Султонжон қизига нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 21701-2302/26356–сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
Даъвогар Балтабаев Эркинбек Эргашбаевич жавобгар
Мамажонова Мохизодахон Султонжон қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили Ш.Худойқулов иштирок
этиб, даъвони қувватлаб, тарафлар Мамажонова Мохизодахон
Султонжон қизи билан 20.12.2018 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганликларини, бир ой атрофида яшаб, 2019
йил январь ойида ажрашиб кетишганлигини, турмушларидан
бир нафар фарзандли бўлганликларини, оилани тиклаш учун
ҳаракат қилингани, лекин тарафлар оилани тиклашни
хохламаганлигини, ҳозирда даъвогар бошқа аёл билан
шаърий никоҳ асосида яшаб келаётганлигини, оилани
тиклашни имкони қолмаганлигини, муқаддам суднинг
06.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг
никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси рад қилинганлигини,
кейинги аризаси бўйича олти ой муҳлат тайинланганлигини,
мухлат давомида ҳам оила тикланмаганлигини билдириб,
никоҳдан ажратишни сўради.
Жавобгар Мамажонова Мохизодахон Султонжон қизи
даъвони тан олмасдан, даъвогар билан қонуний никоҳдан
ўтиб бирга яшаганлигини, бир нафар фарзанди борлигини,
даъвогар фарзанди ва ўзидан умуман хабар олмаслигини,
моддий таъминот бермаслигини, никоҳдан ажрашмоқчи
эмаслигини, қачонки даъвогар уй олиб берган тақдирда
ажрашишга рози бўлишини, унгача ажрашмаслигини,
фарзанди туғилганидан буён ундан хабар олмаётганлигини,
фарзандини келажагини таъминлаб қўйиши лозимлигини,
отаси сифатида биринчи навбатда фарзанди учун уй-жой
қилиб беришга мажбур эканлигини, уй билан таъминлаб
Суд тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидаги
тўхтамга келди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 20.12.2018 йилда
қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Никоҳлари Андижон
шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 3907-сон далолатнома ёзуви
билан қайд этилган.
Тарафлар
биргаликда
бир
ой
бирга
яшаган.
Турмушларидан бир нафар 12.09.2019 йилда туғилган
Султонжонов Мухаммадюсуф Эркинбек ўғли исмли фарзанд
кўришган.
Тарафлар 2019 йил январь ойидан буён бирга
яшамайди.
Даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси муқаддам Фуқаролик ишлари бўйича Андижон
туманлараро судининг 06.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори
билан қаноатлантиришдан рад қилинган.
Тарафларга суднинг 15.11.2023 йилдаги ажрими билан
ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Андижон тумани, Чем МФЙ ҳузуридаги оилавий
қадрятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг хулосасида
оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини, даъвогар 2020
йилдан биринчи турмуш ўртоғи билан яшаб келаётганлигини
маълум қилган.
Андижон шаҳар Фаробий МФЙ ҳузуридаги Оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг хулосасидан
кўринишича, даъвогар 2019 йилдан буён турмуш ўртоғи ва
фарзандидан хабар олмаётганлигини, жавобгарни ажрашиш
истаги йўқлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
76моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у
жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий
қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига
ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Гарчи, жавобгар никоҳдан ажралишга рози эмаслигини
билдириб, аризани рад қилишни сўрасада, суд ишнинг
ҳақиқий ҳолатларига баҳо бериб, тарафлар ўртасида ўзаро эрхотинлик муносабатлари тугатилганлигини, ўзаро ҳурмат
хиссининг мавжуд эмаслигини, бир оила бўлиб яшашга
хохиш ва истакнинг йўқлигини, даъвогарнинг никоҳдан
ажралиш юзасидан судга мурожаат қилганини, жавобгар
мулкий манфаат бўлганда никоҳдан ажралиш учун розилик
беришини,
берилган
муҳлат
давомида
ўзгариш
кузатилмаганлигини эътиборга олиб, аксинча даъвогар
ҳозирда бошқа оила қуриб, яшаб келаётганлиги сабабли ушбу
оилада никоҳ муносабатлари барҳам топган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
Кодексининг
41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011
йил 20-июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-бандига кўра, эр
хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила
барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш
ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли.
Тарафлар ўзаро бир ой яшаганлигини ва 2019 йил
январь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бирбирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом
барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Балтабаев
Эркинбек
Эргашбаевични
жавобгар
Мамажонова
Мохизодахон Султонжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини
кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида
даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридаги
асосларга
кўра,
суд
Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Балтабаев Эркинбек Эргашбаевични жавобгар
Мамажонова Мохизодахон Султонжон қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Балтабаев Эркинбек Эргашбаевич ва жавобгар
Мамажонова
Мохизодахон
Султонжон
қизи
ўртасида
Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 20.12.2018 йилда тузилган
ва 3907-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар
Балтабаев
Эркинбек
Эргашбаевичдан
никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест
келтириши мумкин.