Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2304/9309 Дата решения 12.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Расулов Ойбек Мелисович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сулейманов Ернест Вадимович Ответчик / Подсудимый Сулайманова Эмине Иззетовна
Source ID 669e4addbe8e6d174d003447 Claim ID 4858727 PDF Hash 565b33f6751a8c36... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
шу боисдан суд ишни ФПКнинг 220-моддаси шу боисдан суд ишни ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
Текст решения 3 944 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 13 июнь куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди, очиқ суд мажлисида, ўз биносида, Раислик этувчи судья О.М.Расулов, судья ёрдамчиси С.Шамуратовнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар Сулейманов Эрнестнинг жавобгар Сулейманова Эминега нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1102-2304/9309-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Сулейманов Эрнест жавобгар Сулейманова Эминега нисбатан судга никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Сулейманов Эрнест даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар билан ўзаро келиша олишмасликларини, бир бирларини тушунмасликларини, 4 йилдан буён бирга яшамасликларини, жавобгар Қозоғистонга кетганини, август ойларида келишини ва масалани ўзаро ҳал қилишини айтганини баён қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Сулейманова Эмине келмади, шу боисдан суд ишни ФПКнинг 220-моддаси асосида унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларида мавжуд далиллар ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирини ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатлари давом эттиришни хохламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. 1 Аниқланишича, даъвогар Сулейманов Эрнест жавобгар Сулейманова Эмине билан 05.10.2012 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган, биргаликдаги турмушларидан 2013 йилда туғилган Сулейман ва 2016 йилда туғилган Эмен исмли икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Чирчиқ шаҳар “Маърифат” МФЙ томонидан оилани яраштириш чоралари кўрилган, мазкур МФЙнинг далолатномасида оилани барбод бўлганлиги ҳақида бирор бир ҳолат қайд этилмаган. Гарчанд даъвогар жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш талаби билан судга мурожаат қилган бўлса-да, тарафлар оилани тамомила барбод бўлганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмади. Бундай ҳолатда суд, эр-хотиндан бирини ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатлари давом эттиришни хохламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслигидан ҳамда вояга етмаганларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан судга мурожаат қилишда 680 000 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Сулейманов Эрнестнинг жавобгар Сулейманова Эминега нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш – рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик этувчи судья О.М.Расулов 2