Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1601-2308/25847 Дата решения 12.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Судья Хамдамов Улуғбек Собиржанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Холмирзаев Мухаммад Ортикович Ответчик / Подсудимый Олимова Боқия Аюбхон қизи
Source ID 66b45645ebdff30804cdcfe3 Claim ID 4864434 PDF Hash f2f68dd15d4b5c86... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодекси 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
олда Оила кодексининг 45-моддаси олда Оила кодекси 45 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодекснинг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекс 40 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 40 code_article
Текст решения 12 277 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 12 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи - фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси У.С.Хамдамов, судья ёрдамчиси Х.Фазлиддиновнинг котиблигида, даъвогар - Холмирзаев Мухаммад Ортиқовичнинг жавобгар - Олимова Бокия Аюбхон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги № 2-1601-2308/25847-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар (бундан буён матнда даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – Олимова Бокия Аюбхон қизи (бундан буён матнда жавобгар) билан ўрталаридаги никоҳларидан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқович ўзининг суддаги тушунтиришида даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан 18.08.2014 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушларидан икки нафар фарзандли бўлишганлигини, турмушларидан бошидан яхши яшашмаганлигини, жавобгар унга нисбатан хиёнат қилгани, ўзаро характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлиги, бунинг натижасида турли хил низолар ва келишмовчиликлар келиб чиқаверганлиги, оқибатида 2020 йилдан сентябр ойидан ўзаро ажрашиб кетишганлигини, МФЙ вакиллари ҳам оилаларини яраштириш чоралари кўрилганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини, жавобгар билан яшаш истаги ёқлигини билдириб, даъвосини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар судга узрли сабабларсиз келишмаганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси талаби асосида ишни уларнинг иштирокисиз сиртдан кўришни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга хаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 18.08.2014 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган бўлиб, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандли бўлишган. Ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил сентябрь ойидан бери доимий яшамайдилар. Оилавий муносабатлари кўрсатилган вақтдан узилиб бўлган. Даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги қўйган талаби дастлаб суд томонидан кўрилиб, уларга ярашиб кетишлари учун 3 ой муҳлат берилган. Берилган муҳлат давомида тарафлар ярашиб олишмаган, қолаверса берилган муҳлат давомида улар томонидан оилани тиклаш учун ҳаракат қилинганлиги ҳақида далиллар судга тақдим этилмади. Бундай ҳолатда суд, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар қайта тиклашнинг имкони қолмаган деб ҳисоблайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 41-моддасида, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади деб кўрсатилганлигидан, муҳокама қилинган ишда ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари узилганига узоқ муддат бўлганлиги, улар суд томонидан берилган муҳлатда ҳам ярашиб кетишмаганлиги ҳамда оилани сақлаб қолиш чорасини кўришмаганлиги боис, келтирилган даъвони қаноатлантириш ҳақида хулосага келади. Шунингдек, суд, иш бўйича тўланган суд ҳаражатларини инобатга олган ҳолда Оила кодексининг 45-моддаси тартибида давлат(ФХДЁ органи) фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида қўшимча давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138,220, 249-253-моддаларига қўлланиб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар - Холмирзаев Мухаммад Ортиқович нинг жавобгар – Олимова Бокия Аюбхон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъвоси қаноатлантирилсин. Холмирзаев Мухаммад Ортиқович ва Олимова Бокия Аюбхон қизи ўрталарида 18.08.2014 йилда № 435-сонли далолатнома ёзуви билан Наманган шахар 2-сонли ФХДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Холмирзаев Мухаммад Ортиқовичнинг ҳисобидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Олимова Бокия Аюбхон қизидан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судига апелляция хақлидир. тартибида, шикоят, Раислик қилувчи: Аслига тўғри, судья: прокурор имзо протест келтиришга У.С.Хамдамов У.С.Хамдамов Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди 2024 йил июнь ойининг 05 кунида суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья У.С.Хамдамов, Судья ёрдамчиси Х.Фазлиддиновнинг котиблигида, даъвогар - Холмирзаев Мухаммад Ортиқовичнинг жавобгар - Олимова Бокия Аюбхон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги № 2-1601-2308/25847-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқди. Котиб суд мажлисига тарафлар келмаганлигини маълум қилди. Раислик этувчи тарафлар суд мажлисига келмаганлиги сабабли, суд мажлисини 12.06.2024 йил куни соат 10:20 га қолдирилганлигини маьлум қилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эьлон қилди. Раислик этувчи: У.С.Хамдамов Суд мажлиси котиби: Х.Фазлиддинов Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди 2024 йил июнь ойининг 12 кунида суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья У.С.Хамдамов, Судья ёрдамчиси Х.Фазлиддиновнинг котиблигида, даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқовичнинг жавобгар Олимова Бокия Аюбхон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги 2-1601-2308/25847-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқди. Котиб суд мажлисига даьвогар келганлигини жавобгар келмаганлигини маълум қилди. Раислик этувчи соат 10-15 да суд мажлисини очиқ деб эълон қилди ва қандай иш кўрилишини маълум қилди. Иш бўйича даьвогарнинг шахси аниқланди: Даъвогар: Холмирзаев Мухаммад Ортиқович 1989 йилда Наманган шахрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус. оилали, Наманган шахар, Алпомиш МФЙда яшайди. Паспорт рақами: АА5446776. Шахси бўйича саволлар бўлмади. Раислик этувчи суд таркибини эълон қилиб, тарафлардан суд таркибига раддиялар бор ёки йўқлигини сўради. Суд таркибига раддиялар бўлмади. Раислик этувчи тарафларга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқович - Ҳуқуқ ва мажбуриятларим тушунарли. Раислик этувчи даъво аризани ўқиб эшиттирди. Даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқович – даъво аризамни қувватлайман. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглади. Даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқовичнинг баёноти: Мен жавобгар билан 18.08.2014 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушларидан икки нафар фарзандли бўлишганлигини, турмушларидан бошидан яхши яшашмаганлигини, жавобгар унга нисбатан хиёнат қилгани, ўзаро характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлиги, бунинг натижасида турли хил низолар ва келишмовчиликлар келиб чиқаверганлиги, оқибатида 2020 йилдан сентябр ойидан ўзаро ажрашиб кетишганлигини, МФЙ вакиллари ҳам оилаларини яраштириш чоралари кўрилганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини, жавобгар билан яшаш истаги ёқлигини билдириб, даъвосини қаноатлантиришни сўрайман. Раислик этувчи саволига: - Жавобгар билан яшашни хоҳламайман. Бошқа саволлар бўлмади. Раислик қилувчи тарафлардан қўшимча ва илтимосномалар бор йўқлигини сўради. Тарафлардан қўшимча ва илтимослар бўлмади. Суд иш ҳужжатларини текширишга ўтади. Даъво ариза Давлат божи чиптаси М.ф.й. маьлумотномалари Даьвогар ва жавобгарни паспорт нусхалари Туғилганлик ҳақида гувохнома нусхаси Никох гувоҳномаси нусхаси Суд иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб чиқди. Қўшимча ва илтимослар бўлмади. Суд тарафлар музокарасига ўтади. Даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқович:- Мен суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўрайман. Раислик этувчи алоҳида хонага кириб кетди ва у ердан чиқиб хал қилув қарорини ўқиб эшиттирди. Уларнинг мазмунини ва улар устидан шикоят келтириш тартиби ва муддатларини, шунингдек суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва унга эътироз билдириш тартиби ва муддатларини тарафларга тушунтирди. Раислик этувчи: У.С.Хамдамов Суд мажлиси котиби: Х.Фазлиддинов Суд мажлиси баённомаси суд мажлиси котиблик қилувчи томонидан компьютерда ёзилди. Муҳлат 2024 йил март ойининг 25 кунида фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг очик суд мажлиси ўз идора биносида бўлиб, раислик килувчи судья У.С.Хамдамов, Судья ёрдамчиси Х.Фазлиддиновнинг котиблигида, даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқовичнинг жавобгар Олимова Бокия Аюбхон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги № 2-1601-2308/25847-сонли фуқаролик иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни суд АНИҚЛАДИ: Даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқович судга жавобгар Олимова Бокия Аюбхон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқович ўзининг суддаги тушунтиришида даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан 18.08.2014 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушларидан икки нафар фарзандли бўлишганлигини, турмушларидан бошидан яхши яшашмаганлигини, ўзаро характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлиги, бунинг натижасида турли хил низолар ва келишмовчиликлар келиб чиқаверганлиги, МФЙ вакиллари ҳам оилаларини яраштириш чоралари кўрилганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини, жавобгар билан яшаш истаги ёқлигини билдириб, даъвосини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисида ўз тушунтиришида даъвога эътирози борлигини, қонуний никохдан ўтиб, фарзандли бўлганлигини, аммо даьвогар уни урганлигини, ота-онаси билан бирга туришини, ишни қонуний хал этишни сўради. Суд, суд мажлисидаги тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик ишига тегишли ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафлар ўртасида оилани тиклаш чораларини кўришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекснинг 40-моддаси 2-қисмида «Суд ишни кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиб олишлари учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли»- деб кўрсатилган. Шунга кўра, суд ишни ҳар томонлама атрофлича муҳокама қилиб, даъвогар ва жавобгарнинг оиласини тиклаб, ўзаро ярашиб олишлари учун икки ой муҳлат тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 40-моддаси, ФПКнинг 220, 271-272-моддаларини кўллаб, суд А Ж Р И М К И Л А Д И: Даъвогар Холмирзаев Мухаммад Ортиқовичнинг жавобгар Олимова Бокия Аюбхон қизиларга ўзаро ярашиб олишлари учун икки ой муҳлат берилсин. Ажрим нусхаси ижро қилиш учун Наманган тумани хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлимига, тегишли МФЙ Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияларига юборилсин. Фуқаролик ишини кўриш 2024 йил май ойининг 28 куни соат 10-00га қолдирилсин. Ажримга нисбатан шикоят ёки протест келтирилиши мумкин эмас. Раислик қилувчи У.С.Хамдамов Қарздор: BOYMIRZAYEV JOBIRXON BEKMIRZAYEVICH Асосий қарз: 8.24м қайтарилган Давлат божи: қўзгатилган. Худуд: Наманган тумани МИБ. Ижрочи: OLIMJON XUDAYNAZAROV AXMADSHER O‘G‘LI № 2-1601-2403/2100 Даьвогар: "DO'STLIK SAVDO SANOAT KOMPLEKSI" МЧЖ Жавобгар: ERGASHEVA MUKADDASXON ABDURASHIDOVNA Асосий қарз: 8.24м қайтарилган. Давлат божи: даьвогардан ундирилган давлат божи қўзгатиб, тамомланган. Жавобгардан ундирилган давлат божи ижроси қўзгатилган. Худуд: Наманган шахар МИБ. Ижрочи: AXADOV ABROR A’ZAMJON O‘G‘LI № 2-1601-2205/5554 Даьвогар: “Агробанк” АТБ Мингбулоқ тумани Жавобгар: МАХАМАТАЛИЕВА МАШРАБХОН ТОХИРЖОН КИЗИ Асосий қарз: 8.24м қайтарилган. Давлат божи: қўзгатилган. Худуд: Мингбулоқ тумани МИБ. Ижрочи: KOBIL ARISLANOV MUXITDINOVICH № 2-1601-2403/8616 Ундирувчи: DAVLATOBOD TUMAN DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI Жавобгар: ISLAMOV TOXIRBEK ASATILLAYEVICH Асосий қарз: 8.24м қайтарилган. Давлат божи: қўзгатилган. Худуд: Давлатобод тумани МИБ. Ижрочи: KODIROV ILXOMJON ABDUSATTAROVICH Қарздор: JAMALOV TOLIBJON ORIFJON O‘G‘LI Асосий қарз: 8.24м қайтарилган. Давлат божи: қўзгатилган. Худуд: Янги Наманган тумани МИБ. Ижрочи: OMADBEK ERGASHEV ALISHER O‘G‘LI