← Назад
Решение #1277663 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 124 | — | law |
Текст решения
2 896 символов
АЖРИМ
(иш юритишдан тугатиш ҳақида)
2024 йил июнь ойининг 3 кунида фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
суд таркиби
Раислик этувчи, суд раиси: З.У.Равшанов
Судья ёрдамчиси Г.Базарованинг котибалигида, даъвогар ХХХнинг
жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
асосида юритилган 2-1402-2301/11525-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Б.Султонов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда у
жавобгар Б.Назарова билан 2017 йил 18 ноябрь куни Каттақўрғон туман
ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳ асосида оила қурганлигини, жавобгар билан
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, у
жавобгар билан дастлаб яхши яшаганлигини, кейинчалик фарзандли
бўлгандан сўнг жавобгар арзимас сабаблар билан жанжал қиладиган уни эр
ўрнида кўрмайдиган ҳамда ота-онасининг уйига кетиб қоладиган одатлар
чиқарганлигини, ўрталарида келишмовчиликлар давом этиб, характерлари
бир-бирига тўғри келмаганлигини, натижада жавобгар билан 2022 йил 7
июль кунидан бирга яшамасдан келаётганлигини, жавобгар унинг уйидан
ўзига тегишли бўлган барча мол-мулкларни олиб кетганлигини, жавобгар
билан оиласини тиклашга ҳаракат қилганлигини, аммо натижа
бўлмаганлигини, келгусида жавобгар билан оиласини тиклаш имкони
йўқлигини, шу юқорида баён этилганларга асосланиб жавобгар Б.Назарова
билан ўрталаридаги Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2017 йил
18 ноябрь куни 2368-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан
ярашиш учун муҳлат бермасдан ажратишни сўраган.
Даъвогар ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, унда у жавобгар
билан ярашиб биргаликда яшаб келаётганлиги сабабли арз қилган даъво
талабидан воз кечишини ва фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси 1-қисми 3-бандига
кўра, даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни
қабул қилган бўлса суд иш юритишни тугатади деб кўрсатилган.
Арз қилинган талаблардан воз кечганлик, қонунга хилоф бўлмаганлиги,
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаган.
Юқоридагиларга кўра даъвогар Б.Султонов судга даъво талабидан воз
кечганлиги ҳақида ёзма равишда ариза тақдим этганлигини инобатга олиб
суд даъвогарнинг арз қилган талабидан воз кечишини қабул қилади ва мазкур
даъво талабини иш юритувдан тугатишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124моддаси 1-қисми 3-банди ва 271-272-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХнинг арз қилинган даъво талабидан воз кечиш ҳақидаги
аризаси қабул қилинсин.
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги фуқаролик иши иш юритишдан тугатилсин.
Ажримдан норози томонлар 20 кун муддат ичида ушбу суд орқали
Самарқанд вилоят судига хусусий тартибда шикоят бериши, протест
келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи:
З.У.Равшанов