Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2304/5164 Дата решения 11.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Хашимов Рустам Фуркатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Холматова Мукаддас Жумадиллаевна Ответчик / Подсудимый "PRO STOREAGE" MAS'ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT
Source ID 66aa3193be8e6d174d003504 Claim ID 4450752 PDF Hash 95aee93559f86b3b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 14-моддаси збекистон Республикаси ФК 14 law
збекистон Республикаси ФКнинг 985-моддаси збекистон Республикаси ФК 985 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
Текст решения 10 478 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил 11 июнь куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья: Р.Ф.Хашимов, судья ѐрдамчиси Н.Валиджонованинг котиблигида, даъвогар Холматова Муқаддас Жумадиллаевна ва Халматов Исамахамат Алмахаматовичнинг жавобгар “PRO STORAGE” МЧЖга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги 2-1102-2304/5164-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар М.Холматова ва И.Халматов жавобгар “PRO STORAGE” МЧЖга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, 2023 йил 3 апрель куни уларга тегишли бўлган Қибрай тумани, Фаттох Набиев 7-тор кўчаси 17 ва 19 уйлан кучли сув тошқинидан зарар кўрганини. Бундай холат юзага келишига “PRO STORAGE” МЧЖ рахбари Н.Розиқовнинг Қибрай тумани, Гулистон МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Д-1 Гулистон хўжаликлараро сув коллектори қирғоқларига ўзбошимчалик билан, ғайриқонуний тарзда бетон плиталари ѐтқизиб, хокимият қарорисиз устини тупроқ билан ѐпиб юбориши ва махалладан ўтган зовурни торайиб қолиши оқибатида махалла ахолсини уйларини сув босганини. Уларни уйларига хам сув тошиб, янги қураѐтган уйларини обойлари хам кўчиб кетганини. Таъмирлаш учун олиб келинган қурилиш материаллари хам сувга бўкиб яроқсиз холга келганини. Уй ичида бўлган мол-мулкрига хам зиѐн етиб, барча мулклари лойқа сув остида қолганини. Уй-жойларига етказилган зарар суммаси “FUNDAMENT STROY” МЧЖ томонидан 277.262.818 сўмга бахоланганини. Мол-мулкларига етказилган зарарни 100.000.000 сўм, маънавий зиѐнни хам 100.000.000 сўм деб хисоблашларини билдириб жавобгардан мазкур суммани экспертиза учун сарфланган 3.500.000 сўмни инобатга олган холда ундириб беришни сўрашган. Суд мажлисида даъвогар И.Халматов даъвони қувватлаб, жавобгарни ғайриқонуний харакати оқибатида яъни зовур устини ѐпиб қўйиши оқибатида 2023 йил 3 апрель куни бўлиб ўтган кучли ѐмғирда бу сувлар зовурга сиғмасдан уни уйига тошиб чиққанини ва уйи, мол-мулкларига зарар етказганини. Уни уйига зарар етказишда айнан жавобгарни харакатлари сабаб бўлганини, агар зовур усти тўсиб қўйилмаганда сув каналга тўғридан-тўғри уларни уйига шикаст етказмасдан оқиб кетишини тушунтириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида даъвогар ишончли вакили Ж.Усманов даъво аризасини қувватлаган холда талофат етган уй унинг қизига тегишли эканини, хамма ерга сув тошиб, ремонтлари жуда ѐмон ахволга келиб қолганини, уй жихозларига хам талофат етганини, лекин жавобгарлар умуман бефарқлигини кўрсатиб ўтган. Жавобгар “PRO STORAGE” МЧЖ вакили Н.Ботиров даъво аризасини тан олмаган холда 2023 йил 3 апрель куни содир бўлган аномал ѐғингарчилик оқибатида республиканин кўплаб худудларида сув тошқинлари кузатилганини. Буни оқибатида даъвогарни уйларига сув тошганини, лекин бу сув тошқинида жамиятни айби йўқлигин ва зовур устини бетон тўсиқ билан ѐпилиши сув ўтказиш қувватига таъсир қилмагани, хозирда жамият худудидан ўтган зовур усти очиб қўйилганини. Эксперт ва мутахасси ўз хулосалари хамда тушунтиришларида зовурни сув ўтказиш қобилияти йўқолмагани, сув сиғими хозирда 10 куб метрни ташкил этишини билдирганини. Даъвогарни уйига сув тошқини аномал ѐғингарчилик натижасида содир бўлганини ва ушбу сув тошишида хамда даъвогарларнинг мулкларига зарар етишида “PRO STORAGE” МЧЖнинг хеч қандай айби йўқлигини кўрсатиб даъво аризасини рад этишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида “PRO STORAGE” МЧЖ рахбари И.Розиқов даъво аризаси тан олмаган холда 2023 йил 2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси кучли ѐмғир ѐққанини, ѐмғир оқибатида нафақат даъвогарларни уйи балки унга қарашли МЧЖ худуди, офис бинолари хам сувга тўлганини, зовурдан сув ўтиб турганини, фақатгина сув миқдори кўп бўлгани сабабли хамма жойдан тошиб чиққанини билдириб ўтган. Суд тарафлар ва уларнинг вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, фуқаролик иши ҳужжатларида тўпланган далилларни даъво талаблари доирасида таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қибрай тумани, Ўнқўрғон қишлоқ, Гулистон махалла, Ф.Набиев-7 кўчаси 17-уй Қибрай туман хокимининг 2019 йил 5 февраль кунидаги №282-2.5-сон қарорига асосан Холматова Мукаддас Жумадуллаевнага мулк ҳуқуқига асосан тегишли. Қибрай тумани, Ўнқўрғон қишлоқ, Гулистон махалла, Ф.Набиев-7 кўчаси 17-уй Қибрай туман хокимининг 2019 йил 5 февраль кунидаги №282-2.1-сон қарорига асосан Халматов Исамахамат Алмахаматовичга мулк ҳуқуқига асосан тегишли. 2023 йил 3 апрель куни кучли ѐмғир ѐғиши оқибатида сув тошқини юзага келган ва даъвогарларни уйига сув тошган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ѐки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 985-моддасига кўра ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ѐки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Мазкур фуқаролик иши юзасидан хақиқатни юзага чиқариш мақсадида судга оид қурилиш-техник экспертизаси тайинланиб ўтказилган. Суд қурилиш-техник экспертизасининг 2024 йил 26 март кунидаги 4467сонли хулосасига кўра даъвогарларга тегишли бўлган уйларда жойлашган қурилмалардаги шикастлар сув тошқини ходисаси оқибатида келиб чиққан хисобланиши, шунингдек, 2023 йил 3 апрель кунидаги ѐғингарчилик ѐки ўтган йиллардаги ѐғингарчиликларнинг оқибатининг йиғиндиси натижасида содир бўлган бўлиши мумкинлиги, аммо уларнинг аниқ сабабларини техник асослар орқали аниқлашнинг имкони йўқлиги маълум қилинган. Кўздан кечириш вақтига нисбатан уйнинг сув йўлининг охирида кўчанинг бурчак қисмида жойлашганлиги ѐки ѐғингарчилик сувларининг чиқиб кетиш йўли беркилиб қолмагани аниқланган. Мутахассис сифатида сўралган Чирчиқ-Охангарон ирригация тизимлари хавза бошқармаси хузуридаги мелиоратив экспедицияси Тошкент туман участка бошлиғи А.Каримов хақиқатдан хам 2023 йил 3 апрель куни фавқулодда кўп ѐмғир ѐғиши оқибатида даъвогарларга тегишли бўлган уйларни сув босгани, ўзи хам ўша вақтда шу манзилда бўлганини. Жавобгар томонидан зовур устини ѐпиб олгани сув тошишига сабаб бўлмагани, чунки зовурни сув ўтказиш қобилияти 10 куб метрни ташкил қилиши, ѐмғир ѐғаѐтган вақтда тахминан 6 куб метр сув зовурдан ўтгани, ўтказувчанлик қобилиятини йўқотмагани, даъвогарларни уйини сув босишига тепа тарафдан очиқ майдонлардан кўп миқдорда сув келиши сабаб бўлгани, жавобгар тегишли рухсатнома олмасдан зовур устини ѐпиб олгани сабабли судга мурожаат қилиб, хозирда зовур усти тўлиқ очиб қўйилиб, бетонлаб кенгайтириб қўйилганини билдирган. Видеоконференц алоқа тизими орқали сўралган суд эксперти Э.Қаюмов у томонидан судга оид қурилиш-техник экспертизаси ўтказилгани, даъвогарларни уй-жойлари жойига чиқиб кўздан кечирилгани, хақиқатдан хам сув тошқини оқибатида уйларга зарар етгани, лекин зарар етказилиш сабабларини аниқлашни имконияти бўлмаганини. Воқеа жойида эксперимент ўтказиш йўли билан ўрганилганда зовурга оқизилган сув ўз йўлида давом этганини кўриш мумкинлигини. Кўздан кечириш кунида зовурда бирор-бир тиқин ѐки тўсиқ бўлмаганини. Экспертизага “TURON PROJEKT GROUP” МЧЖнинг зарарни баҳолаш хулосаси тақдим қилинмагани сабабли етказилган зарарни аниқлашни имконияти бўлмаганини кўрсатиб ўтган. Даъвогарлар томонидан судга “TURON PROJEKT GROUP” МЧЖнинг зарарни баҳолаш хулосаси тақдим қилинмаган, “FUNDAMENT STROY” МЧЖ эса фақатгина “TURON PROJEKT GROUP” МЧЖнинг хулосасига ўзининг экспертлик фикрини билдирган. Судга тақдим қилинган жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил 18 декабрь кунидаги Ахмед Олимов ва Алибек Олимовларни айблаш хақидаги хукмдан кўринишича, улар 2023 йил 3 апрель куни бўлиб ўтган ѐмғир ва сув тошқини вақтида оммани тўплаб, ўзбошимчалик билан МЧЖга тегишли бўлган деворларни бузиб ташлаб моддий зарар етказишган ва суд хукми билан етказилган зарар айбдорлардан ундирилган. Мазкур хукмдан кўринишича кучли ѐмғир ѐғиши оқибатида нафақат даъвогарларнинг балки ушбу худудда яшовчи бошқа уйлар, жумладан МЧЖнинг худудини хам сув босган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига асосан ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Гарчи даъвогарлар уйларига сув тошиши ва буни оқибатида зарар етишини жавобгарнинг ғайриқонуний харакатлари (харакатсизлиги) оқибатида келиб чиққанини билдирган бўлсаларда, лекин суд мажлисида жавобгарни айбли харакати аниқланмади хамда даъвогарларни уйларига етказилган зарар билан жавобгар томонидан зовурни устини ѐпиб қўйгани ўртасида сабабий боғланиш мавжуд эмаслигини суд таъкидлайди. Чунки мутахассис хам, суд эксперти хам зовурни сув ўтказиш қобилияти йўқолмаганини билдириб ўтишган. Суд ишда тўпланган далиллар, экспертиза хулосаси, мутахассислар фикри ва бошқа ишга алоқадор далилларни ўрганиб, уларга баҳо бериб, жавобгар “PRO STORAGE” МЧЖнинг даъвогарларнинг мулкига зиѐн етказишда айби йўқ деган хулосага келади ва шу сабабли даъвогарларнинг даъво талабларини рад қилиш тўғрисидаги тўҳтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 133, 138, 141-моддасига мувофиқ, суд, даъвогарларнинг мулкий ва оилавий ахволини, сув тошқини оқибатида мулкий зиѐн кўрганини инобатга олиб ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдорини камайтирган холда 2.000.000 сўм миқдоридаги давлат божи билан чекланишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Холматова Муқаддас Жумадиллаевна ва Халматов Исамахамат Алмахаматовичнинг жавобгар “PRO STORAGE” МЧЖга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Холматова Муқаддас Жумадиллаевна ва Халматов Исамахамат Алмахаматовичдан давлат фойдасига 2.000.000 сўм миқдорида давлат божи солидар тартибда ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Р.Ф.Хашимов