Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1904-2303/10453 Дата решения 11.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди Судья Тўраева Нилуфар Эсановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қаюмов Урозали Абдураим ўғли Ответчик / Подсудимый Шаймардонова Зухра Турақул қизи
Source ID 66975f0a0f5d3825e2d87453 Claim ID 4909382 PDF Hash aebfa0f3ab290b16... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 122-моддаси аролик процессуал кодекси 122 code_article
Текст решения 1 882 символов
А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) бўлиб, Раислик этувчи: судья Н.Э.Тўраева, судья ёрдамчиси Б.Юнусовнинг котиблигида, даъвогар Қаюмов Урозали Абдираим ўғлининг жавобгар Шаймардонова Зуҳра Турақул қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №21904-2303/10453-сонли фуқаролик ишини кўриб АНИҚЛАДИ: Даъвогар Қаюмов Урозали Абдираим ўғлининг жавобгар Шаймардонова Зуҳра Турақул қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича судда фуқаролик иши қўзғатилган. Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмади. Суд мажлисида сўралган жавобгар ўз тушунтиришида, даъвони тан олмасдан ишни мазмунан кўришга қарши эканлигини, даъвогар билан ажрашмаслигини, ўрталарида 2 нафар фарзанди борлигини, уларни тирик етим қилмаслигини, даъвогар суд мажлисига келмаганлиги сабабли ушбу даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд жавобгарнинг тушунтиришини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 6-қисмига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган даъвогар иккинчи чақирув бўйича судга келмаса, жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб қилмаса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. Бинобарин суд юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 122, 271-272моддаларини қўллаб АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Қаюмов Урозали Абдираим ўғлининг жавобгар Шаймардонова Зуҳра Турақул қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган кундан эътиборан йигирма кун муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига хусусий тартибда шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Э.Тўраева