Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2304/3915 Дата решения 11.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди Судья Алимжанов Рустам Ирисдавлатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Умаркулов Мастура Хайдаралиевна Ответчик / Подсудимый Абдуллаев Бахтиёр Толибжонович
Source ID 66953b350f5d3825e2d8740d Claim ID 4861492 PDF Hash 1a0b2586a19f4a4e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддаси збекистон Республикаси ФПК 138 law
Текст решения 8 539 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг “11” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья Р.Алимжанов, судья ёрдамчиси М.Убайдованинг котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Умуркулова Мастура Хайдаралиевнанинг жавобгар Абдуллаев Бахтияр Талибжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1106-2304/3915-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Даъвогар Умуркулова Мастура Хайдаралиевна жавобгар Абдуллаев Бахтияр Талибжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Умуркулова Мастура Хайдаралиевна даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, даъво аризасида ва унга қўшимча равишда берган тушунтиришларида, жавобгар Абдуллаев Бахтияр Талибжанович билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, никоҳлари Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 21.07.2017 йил куни 510-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинганлигини, турмушларидан фарзанди йўқлигини, турмушининг бошида жавобгар билан бирга яхши яшаб келганлигини, кейинчалик фарзандсизлик туфайли муносабатлари ўзгариб, ўрталарида жиддий келишмовчиликлар келиб чиққанлигини, йўқ жойдан уруш-жанжал чиқариб, ҳар хил хақоратли сўзлар билан хақоратлаб келишлигини, шундай бўлсада оиласини сақлаб қолишга ўзи ва маҳалла фуқаролар йиғини бир неча маротаба ҳаракат қилганлигини, бироқ фойдаси бўлмаганлигини, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар борган сари кучайиб бораётганлигини, ўрталарида фарзанд ва мол-мулк низоси йўқлигини, ажрим масаласида ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилганлигини, жавобгар ФҲДЁ бўлимига келмаганлиги учун унга судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини, шу боис судга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини, суд томонидан оилани сақлаб қолиш учун берилган муддат давомида оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилинмаганлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари тугаб бўлганлигини, оиласи тикланишига хеч қандай асос қолмаганлигини баён қилиб, жавобгар Абдуллаев Бахтияр Талибжанович билан Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 21.07.2017 йил куни 510-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳларидан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Абдуллаев Бахтияр Талибжанович даъво аризани тан олиб, даъвогар М.Умуркулова билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, никоҳлари Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 21.07.2017 йил куни 510-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинганлигини, турмушларидан фарзанди йўқлигини, даъвогарга билан ажрашишга рози эканлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг берган тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Умуркулова Мастура Хайдаралиевна жавобгар Абдуллаев Бахтияр Талибжанович билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Никоҳлари 21.07.2017 йил йилда Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 510-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Турмушларидан фарзанд йўқ. Эр ва хотин ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар боис, тарафлар 2021 йилнинг июль ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогар ажрим масаласида Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган. Бироқ, жавобгар Абдуллаев Бахтияр Талибжанович ФХДЁ бўлимига мурожаат қилмаганлиги боис, даъвогарнинг аризаси рад қилиниб, унга судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Шундан сўнг, даъвогар никоҳдан ажратиш масаласида судга даъво ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар Тошкент вилояти Бекобод тумани “Фарход” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида 12.09.2023 йил куни кўриб чиқилиб, улар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижа бермаганлиги ва оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги ҳақида қарор қилиниб, тарафларга ажрим масаласида судга мурожаат қилиш тушунтирилган. Шундан сўнг, даъвогар Умуркулова Мастура Хайдаралиевна ажрим масаласида судга даъво ариза билан мурожаат қилган ва суд оилани сақлаб қолиш ва тиклаш мақсадида ўзининг 23.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга 3 (уч) ой ҳамда 27.02.2024 йилдаги ажрими билан тарафларга 3 (уч) ой муҳлат берилган ва тарафларнинг яшаш манзиллари бўйича МФЙ ва Хотин-қизлар қўмитаси раисларига тарафларнинг яраштириш чоратадбирларини кўриш учун хабарномалар юборилган. мустаҳкамлаш комиссиясида 27.05.2024 йил ва 10.06.2024 йил кунлари кўриб чиқилган, оилани сақлаб қолиш ва тиклаш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги хулосаси (далолатнома) суднинг иш юритувига келиб тушган. Суд даъвогар Умуркулова Мастура Хайдаралиевнанинг даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тугаганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли улар алоҳида яшаб келишаётганлигини, оилани сақлаб қолиш ва тиклаш мақсадида суд томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ушбу оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, шунингдек, тарафларнинг оила барбод бўлишидаги айби даражасини инобатга олган ҳолда никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида белгилаб, уни тарафлардан тенг миқдорида давлат фойдасига ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан, ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради. Шунингдек, суд мазкур фуқаролик иши бўйича давлат божи ва почта харажатини ундириш масаласини муҳокама қилиб, судга мурожаат қилинган вақтда даъвогар томонидан қонунда белгиланган миқдорда тўланган давлат божи ва почта харажатини даъвогарнинг ўз зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Умуркулова Мастура Хайдаралиевнанинг жавобгар Абдуллаев Бахтияр Талибжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Даъвогар Умуркулова Мастура Хайдаралиевна билан Абдуллаев Бахтияр Талибжанович Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 21.07.2017 йил куни 510-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда даъвогар Умуркулова Мастура Хайдаралиевнадан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда жавобгар Абдуллаев Бахтияр Талибжановичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи, судья: Нусхаси аслига тўғри. Судья: (имзо) Р.Алимжанов