Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1402-2306/11874 Дата решения 11.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Судья Равшанов Зафар Усманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қурбонов Нодирбек Тошпулат ўғли Ответчик / Подсудимый Ҳусанова Мухлиса Музаффарқизи
Source ID 6695e80a0f5d3825e2d8740e Claim ID 4876266 PDF Hash a8548e49c2f24bd0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 3-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 3 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 9 361 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 10 кунида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, суд таркиби Раислик этувчи, суд раиси: З.У.Равшанов Судья ёрдамчиси С.Нормамадовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган 2-1402-2306/11874-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Н.Қурбонов судга даъво ариза билан мурожаат этиб, унда у жавобгар М.Ҳусанова билан 2020 йил 7 сентябрь куни Нарпай туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳларини расмийлаштирилганлигини, жавобгар билан биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар М.Ҳусанова билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар билан характерлари бир-бирига тўғри келмаганлиги сабабли ўрталарида доимий равишда жанжаллар бўлиб турганлигини, бунинг оқибатида 2022 йил февраль ойидан буён бирга яшамаслигини, уларни оилавий келишмовчиликлари маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бир неча бор муҳокама қилинганлигини, бироқ уларни оиласи тикланмаганлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, ҳозирги кунда жавобгарнинг қарамоғида бўлган бир нафар фарзандининг таьминоти учун ойма-ой алимент тўлаб келаётганлигини, шу юқорида баён этилганларга асосланиб жавобгар М.Ҳусанова билан ўрталаридаги Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 7 сентябрь куни 2-1401-20-00903-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ярашиш учун муҳлат бермасдан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Н.Қурбонов ўз кўрсатмасида, даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб қўшимча қилиб, жавобгар билан келгусида бир оила бўлиб яшашни имкони йўқлигини, у спиртли ичимликлар кўп истеъмол қилганлиги боис наркалогия диспансерида рўйхатда туришлигини, у оилани моддий томондан таъминлай олмаганлигини, ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, у ҳозирги кунда фуқаро Юсупова Жасмина билан шаърий никоҳ асосида оила қурганлигини, шу боис у суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар М.Ҳусанова ўз кўрсатмасида, даъвогарни даъво аризасини қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам у даъвогар Н.Қурбонов билан 2020 йил 7 сентябрь куни қонуний никоҳ асосида оила қурганлигини, даъвогар билан биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар кўп спиртли ичимликлар истеъмол қилганлиги боис ўрталаридаги келишмовчиликлар келиб чиқганлигини, лекин у жавобгарнинг ичишларига ҳам чидаб келганлигини, жавобгар унинг декрет пулини ишлатиб юборганлигини, жавобгар уни 3.400.000 сўм декрет пулини берса никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, уларга суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, шу боис у суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришлари ва музокара сўзларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Н.Қурбонов жавобгар М.Ҳусанова билан 2020 йил 7 сентябрь куни Нарпай туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтишган. Ўрталаридаги турмушларидан бир нафар 2021 йил 16 июнь кунида туғилган Тошпулатов Асадбек Нодирбек ўғли исмли фарзанди бор. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 3-моддаси 2-бандига асосан, оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа аъзоларнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрдагина чекланиши мумкин. Тарафлар турмушларининг бошидан тинч-тотув яшаб келмаганлигини, доимий равишда келишмовчиликлар келиб чиқганлигини боис оилада вазият нотинчлашганлигини, шу сабабли жавобгар ўз хоҳиши билан даъвогарни уйидан чиқиб кетган. Даъвогар жавобгар М.Ҳусанова билан алоҳида яшаб келиб, оиласини сақлаш имкони йўқлиги, оиласи амалда барбод бўлганлигини тушуниб етган. Шундан сўнг даъвогар никоҳдан ажратиш борасида ўзи судга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Нарпай туман оила ва хотин-қизлар бўлими хулосасига асосан, тарафлар ярашиш чораларини кўрмаганлиги, тарафлар бир-бирини тушунмаганлиги боис алоҳида яшаб келиб, даъвогар бошқа оила қурганлиги билдирилган. Суд, тарафларни бирга яшаш имкони йўқлигини, уларни оиласи амалда барбод бўлганлигини, тарафлар турмушини бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар ичкиликка ружу қўйганлиги боис оилада келишмовчиликлар келиб чиқабошлаганлигини, оила аллақачон барбод бўлиб бўлганлигини, оилани тиклашнинг ҳеч бир имконияти қолмаганлигини, даъвогар бошқа оила қурганлигини, суд томонидан берилган 6 ойлик яраштириш муҳлатида ҳам оилани сақлашга ҳаракат қилишмаганлигини инобатга олиб тарафларни ярашиб кетишига ишонч қолмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд, даъвогар Н.Қурбоновни никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини муҳокама қилиб, тарафлар 2020 йил 7 сентябрь куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуришганлигини, биргаликдаги турмушидан бир нафар фарзанди борлигини, улар биргаликда 2022 йил июнь ойидан бошлаб биргаликда яшамай келаётганлигини, турмушларида келишмовчиликлар бўлганлиги, амалда даъвогар жавобгар билан яшаш нияти йўқлигини, оилани сақлаб қолиш имконияти йўқлигини, оила амалда бутунлай барбод бўлганлигини инобатга олиб, суд тарафлар ўртасидаги оилани барбод бўлган деб ҳисоблаб даъвогар Н.Қурбоновни даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Суд никоҳдан ажратилгандан кейин тарафларнинг вояга етмаган фарзандини ота-онасининг қайси бири билан яшаш масаласини муҳокама қилиб, тарафларнинг вояга етмаган фарзанди жавобгарнинг тарбиясида бўлганлигини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратилганидан кейин 2021 йил 16 июнь кунида туғилган Тошпулатов Асадбек Нодирбек ўғли исмли фарзандини жавобгарнинг тарбиясида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига мувофиқ, суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 29бандига кўра, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: эр-хотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эрхотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади). Суд юқоридаги раҳбарий кўрсатма талабидан келиб чиқиб, тарафлардан никоҳдан ажратиш вақтида ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдорини муҳокама қилиб, тарафлар айнан даъвогарнинг ташаббусига кўра никоҳдан ажратилаётганликларини, тарафлар биринчи никоҳда эканлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253–моддаларига қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. 1992 йил 26 сентябрь куни туғилган ХХХ ва 2000 йил 15 август куни туғилган ХХХлар ўртасида Нарпай туман ФҲДЁ бўлимида 2020 йил 7 сентябрь куни 2-1401-20-00903-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. 2021 йил 16 июнь кунида туғилган Тошпулатов Асадбек Нодирбек ўғли исмли фарзанди жавобгар ХХХнинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогар ХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор эса протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: /имзо/ З.У.Равшанов Аслига тўғри: Ҳал қилув қарори устидан шикоят ва протест келтирилмади, ҳал қилув қарори 2024 йил 12 февраль кунидан қонуний кучга кирди. Суд раиси: З.У.Равшанов