← Назад
Решение #1277676 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 356 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 11 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
судья А.О.Одашевнинг раислигида, С.Исаковнинг котиблигида, даъвогар
Хамдамов Исакжон Исмаиловични жавобгар Хамдамова Мафтунахон
Акрамжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича юритилган 2-1701-2304/29017-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Хамдамов Исакжон Исмаилович жавобгар Хамдамова
Мафтунахон Акрамжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Хамдамов Исакжон Исмаилович даъво
талабини қувватлаб, ўзининг баёнотида
жавобгари Хамдамова
Мафтунахон Акрамжон қизи билан 2012 йил сентябрь ойининг 3
кунида қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли
бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2022
йил ноябрь ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлиги, суд
томонидан оилани яраштириш учун берилган муддат ичида ҳам
ярашмаганлигини, оилани тиклашнинг имкони мавжуд эмаслигини
баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди.
Суд мажлисида жавобгар Хамдамова Мафтунахон Акрамжон қизи
даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, даъвогар Хамдамов Исакжон
Исмаилович билан 2012 йил сентябрь ойининг 3 кунида қонуний
никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари
давомида икки нафар фарзандли бўлганлигини, бир бирларини яхши
тушунмаганликлари сабабли 2022 йил ноябрь ойидан бошлаб ўзаро
ажрашиб кетишганлиги, суд томонидан оилани яраштириш учун
берилган муддат ичида ҳам ярашмаганлигини, никоҳдан ажрашишга
қарши
эмаслигини
баён
қилиб,
даъвогарни
даъвосини
қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди.
Суд иш бўйича тарафларининг баёнотларини тинглаб, тўпланган
ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2012 йил сентябрь ойининг 3
кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар
фарзандли бўлган.
Тарафлар 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамайди.
Тарафларга суднинг 11.12.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
2
Андижон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, Андижон
шаҳар Тўқизариқ МФЙ ва Андижон шаҳар Яхши МФЙ яраштириш
комиссиясининг хулосасида тарафлар Хамдамов Исакжон Исмаилович,
Хамдамова Мафтунахон Акрамжон қизи билан 2012 йил сентябрь
ойининг 3 кунида қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли
бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2022
йил ноябрь ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлиги, МФЙ
томонидан оилани яраштириш чоралари қўрилганлигини бироқ
ижобий натижа бўлмаганлиги сабабли оилани тиклашнинг имкони
бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини
16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод
бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2022 йил ноябрь ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани
батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Хамдамов Исакжон
Исмаиловични жавобгар Хамдамова Мафтунахон Акрамжон қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни,
давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида
давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Хамдамов Исакжон Исмаиловични жавобгар Хамдамова
Мафтунахон Акрамжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
3
даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Хамдамов Исакжон Исмаилович ва жавобгар Хамдамова
Мафтунахон Акрамжон қизи Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2012 йил
сентябрь ойининг 3 куни 1709-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Даъвогар
Хамдамов
Исакжон
Исмаиловичдан
никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Хамдамова Мафтунахон Акрамжон қизига никоҳгача
бўлган қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи:-
А.О.Одашев