Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2317/9332 Дата решения 11.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Каюмов Хамиджон Журакулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Камалов Даврон Буранович Ответчик / Подсудимый Рахматуллаева Умида Нигматуллаевна
Source ID 66d93ee8383b5a4743e61d16 Claim ID 4858484 PDF Hash 618956b7bb9909f6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 530 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил июн ойининг 11 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов, Судья ёрдамчиси М.Тилеповнинг котиблигида, даъвогар Камалов Даврон Бурановичнинг жавобгар Рахматуллаева (Камалова) Умида Нигматуллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1102-2317/9332-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Камалов Даврон Буранович жавобгар Рахматуллаева (Камалова) Умида Нигматуллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 22.12.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, ўзаро турмушидан фарзанди йўқлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2022 йилдан буен тугатилганлигини, турмуши давомида жавобгар ўзаро характери бирбириникига тўғри келмаганлигини, жавобгар уни эр сифатида хурмат қилмаганлигини, келинлик вазифаларини бажармаганлигини, ўзаро турмушидан фарзанд бўлмаганлиги боис у никохдан ажратиш хақидаги аризаси билан ФХДЁ бўлимига мурожаат қилганлигини, бироқ жавобгар келмаганлиги сабабли унинг мурожаати рад этилганлигини, хозирда оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини, оила батамом барбод бўлганлигини баен қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Камалов Даврон Буранович даъвони қувватлаб, жавобгар билан тўй маросимидан кейин 12 кун биргаликда яшаганлигини, ўзаро турмушидан фарзанд йўқлигини, жавобгар келинлик вазифаларини бажармаганлигини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Рахматуллаева (Камалова) Умида Нигматуллаевна даъвони тан олиб, ажрашишга рози эканлигини, жавобгар билан биргаликда кўп яшамаганлигини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигии, оила барбод бўлганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 22.12.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтишган, ўзаро турмушидан фарзанди йўқ. Даъвогарнинг кўрсатмаларидан кўринишича, улар 2023 йилнинг январ ойидан бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда тугатилган. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд тарафлар ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади. Суд, давлат божини томонлардан тенг миқдорда ундиришни ҳамда даъвогарга никохгача бўлган “Рахматуллаева” фамилиясини қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Камалов Даврон Бурановичнинг жавобгар Рахматуллаева Умида Нигматуллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Камалов Даврон Буранович ва Рахматуллаева Умида Нигматуллаевна 22.12.2022 йилда Тошкент вилояти Қибрай тумани ФХДЁ бўлимида 2-110822-01295-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Жавобгар Рахматуллаева (Камалова) Умида Нигматуллаевнага никохгача бўлган “Рахматуллаева” фамилияси қайтарилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда томонлар Рахматуллаева Умида Нигматуллаевна ва Камалов Даврон Бурановичлардан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин (хар биридан 1,5 баравардан). Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри. Судья: (имзо) Х.Ж.Каюмов Х.Ж.Каюмов