Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/9973 Дата решения 10.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдусоломов Аваз Абдулхакимович Ответчик / Подсудимый Абдусоломова Миножатхон Қобилжон қизи
Source ID 6690b014b6bf6f28996e6084 Claim ID 4826520 PDF Hash b4287bf71ab8586b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 1 945 символов
АЖРИМ (иш юритишни тугатиш ҳақида) 2024 йил 10 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Абдусаломов Аваз Абдулхакимовичнинг жавобгар Абдусаломова Миножатхон Қобилжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1702-2301/9973-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Абдусаломов Аваз Абдулхакимович жавобгар Абдусаломова Миножатхон Қобилжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Абдусаломов Аваз Абдулхакимович жавобгар Абдусаломова Миножатхон Қобилжон қизи билан ўзаро ярашиб олганлиги учун даъводан воз кечишлигини билдириб, ишни иш юритишдан тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 124моддасида, суд томонидан иш юритишни тугатиш асослари кўрсатилган бўлиб, шу модданинг 3-бандида, “даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса”-деб, шу кодекснинг 125моддасида “Иш юритиш суднинг ажримига биноан тугатилади.”-деб кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар ўз даъвосидан воз кечганлигини инобатга олиб, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 124, 125, 271-272-моддаларига қўлланиб, АЖРИМ Даъвогар Абдусаломов Аваз Абдулхакимовичнинг жавобгар Абдусаломова Миножатхон Қобилжон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги фуқаролик иши иш юритишдан тугатилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят, прокурор хусусий протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: Қ И Л А Д И: Э.К.Сабиров