← Назад
Решение #1277679 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 559 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 10 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи –
фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров,
судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, жавобгар вакили
Н.Хамроқуловани иштирокида, даъвогар Умаров Илясбек Ғуломжоновични
жавобгар Умарова Умидахон Миродиловнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш
ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/10036-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар
Даъвогар Умаров Илясбек Ғуломжонович судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар Умарова Умидахон Миродиловна билан
ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Умаров Илясбек Ғуломжонович даъвосини
қувватлаб, жавобгар билан 28.07.2005 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришганлигини, турмушлари давомида 30.03.2007 йилда туғилган
Ғуломжонов Мухаммаддиёр Илёсбек ўғли ва 24.07.2011 йилда туғилган
Ғуломжонов Неъматилло Илёсбек ўғли исмли икки нафар фарзандли
бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида жавобгар билан 2018
йил бахор ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, кўрилган
чораларга қарамасдан оилани тиклашни имкони бўлмаганидан кейин 2022
йилда шаръий никоҳ асосида Маматалиева Наргиза исмли аёлга
уйланганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан
ажратишни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар Умарова Умидахон
Миродиловнани ишончли вакили Хамроқулова Нигорахон Муродил қизи
опаси билан унинг турмуш ўртоғи Умаров Илясбек Ғуломжонович 2018
йилдан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, икки нафар
болалари опаси Умарова Умидахон Миродиловнада қолганлигини, опаси бир
ҳафта олдин ишлаш мақсадида Россия давлатига кетганлигини, опасининг
никоҳдан ажрашиш масаласидаги аниқ фикрини билмаслигини маълум
қилиб, кейинги суд мажлисининг вақти ва жойида ҳақида шахсан тилхат
орқали таништирилиб, хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига
келмаганлигини, жавобгар вакили иш юритилишини қасддан чўзаётган
бўлса, суд ишни кўришга ҳақли эканлигини назарда тутиб, суд ишни
жавобгарга оид қисмини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 220-моддаси 3-қисми талабига асосан кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
атрофлича ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келади.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра,
Умаров Илясбек Ғуломжонович билан Умарова Умидахон Миродиловна
28.07.2005 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Турмушлари давомида 30.03.2007 йилда туғилган Ғуломжонов
Мухаммаддиёр Илёсбек ўғли ва 24.07.2011 йилда туғилган Ғуломжонов
Неъматилло Илёсбек ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2018 йилдан буён
алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 21.06.2023
йилдаги ажрими билан тарафлар ўртасидаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси даъвогар И.Умаровнинг вакили томонидан берилган аризага
асосан кўрмасдан қолдирилган. Ариза беришдан мақсад ярашиб олиш бўлган
бўлса-да, ижобий натижага эришилмаган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 26.07.2023
йилдаги ажрими билан даъвогар Умаров Илясбек Ғуломжонович ва жавобгар
Умарова Умидахон Миродиловнага ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат
тайинланган.
Асака тумани, Бобур МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиясининг ва Асака туман хокимлигининг хулосасига кўра Умаров
Илясбек Ғуломжонович ва Умарова Умидахон Миродиловнанинг оиласини
сақлаб қолишни имкони йўқ деб топилган. Ушбу хулосада И.Умаровни 2022
йилда шаръий никоҳ асосида Н.Маматалиева билан турмуш қурганлиги ва
ҳозирда бирга яшаб келаётганлиги кўрсатилган.
Гарчанд, жавобгар У.Умаровани ишончли вакили Н.Хамроқулова суд
мажлисида жавобгарнинг никоҳдан ажрашиш масаласидаги аниқ фикрини
билмаслигини важ келтирса-да, жавобгар 2018 йилдан буён ярашиш бўйича
реал ҳаракатларни амалга оширмаган. Даъвогар эса ҳозирда бошқа оила
қурган. Бу ҳолатлар оилани тамомила барбод бўлганлигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши
лозим»-деб кўрсатилган.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар
ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини назарда
тутиб, даъвони қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни лозим
топади.
3
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи
ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божини
ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб,
Даъвогар Умаров Илясбек Ғуломжоновичнинг жавобгар Умарова
Умидахон Миродиловнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Умаров Илясбек Ғуломжонович ва жавобгар Умарова
Умидахон Миродиловна ўртасида 28.07.2005 йилдаги №126-сонли
далолатнома ёзуви билан Асака туман 2-сон ФХДЁ бўлимида қайд этилган
никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Умаров Илясбек Ғуломжоновичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ушбу никохдан 30.03.2007 йилда туғилган
Ғуломжонов
Мухаммаддиёр Илёсбек ўғли ва 24.07.2011 йилда туғилган Ғуломжонов
Неъматилло Илёсбек ўғли исмли икки нафар болалар жавобгар Умарова
Умидахон Миродиловна тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин.
Никохдан ажратишни қайти этиш вақтида жавобгар Умарова
Умидахон Миродиловнага ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Турдтиевага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи:
Э.К.Сабиров