Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2303/7508 Дата решения 10.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Абдукадирова Садоқатхон Абдукаримовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Адилов Аброрбек Азизбек ўғли Ответчик / Подсудимый Абдумаликова Гулзирахон Дилшодбек қизи
Source ID 6697c3000f5d3825e2d874ae Claim ID 4918861 PDF Hash 3a7e8fd521756396... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 249-моддаси збекистон Республикаси ФПК 249 law
Текст решения 4 115 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (тарафлар иштирокида,тан олган) 2024 йил июнь ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси С.Абдукадирова, М.Усмоновнинг котиблигида, адвокат Х.Зокировни иштирокида, даъвогар Адилов Аброрбекнинг жавобгар Абдумаликова Гулзирага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1706-2303/7508-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни суд,- Даъвогар Адилов Аброрбек судга жавобгар Абдумаликова Гулзирага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Адилов Аброрбек даъво аризасини қувватлаб, жавобгар Абдумаликова Гулзира билан 21.12.2020 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил май ойидан бирга яшамаётганликларини, оиласи тикланмаслигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Абдумаликова Гулзира даъво тан олмасдан, даъвогар Адилов Аброрбек билан 21.12.2020 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганликларини, учинчи шахсларнинг аралашуви сабабли 2022 йил май ойидан бирга яшамаётганликларини, бир неча маротаба оиласини тиклашга ҳаракат қилганлигини, бироқ даъвогарни онаси бунга қатъий қарши эканлиги сабабли оиласи тикланмалигини баён қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни даъво талабини рад этишни лозим топади. Иш ҳолатларга қараганда, даъвогар Адилов Аброрбек билан жавобгар Абдумаликова Гулзира 21.12.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтганлар. Биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил май ойидан буён ўзаро келишмовчиликлар сабабли фактик ажрашганлар. Даъвогар жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўрасада, никоҳдан ажратишлик учун биронта ҳам асосли важ келтирмади. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Пленумининг 06-сонли қарорини 16-бандида тушунтирилишича никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суднинг 2023 йил 16 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун муҳлат берилган бўлиб, суднинг ажримига асосан Жалақудуқ тумани Дўнгқишлоқ МФЙ “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” томонидан яраштириш чоралари кўрилган бўлиб, ҳозирги кунда оилани тиклаш чоралари кўрилаётганлиги маълум қилинган. Суд, даъвогар никоҳдан ажратиш учун келтирган важлар тарафларнинг оиласини бутунлай барбод бўлганлигини англатмаслигини, 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаётганликларини ва уларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, хозирги кунда оилани тиклаш чоралари кўрилаётганлигини эътиборга олиб, улар ўртасида оилани сақлаб қолиш мақсадида, даъво талабини рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-моддасини қўллаб, суд,Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Адилов Аброрбекни жавобгар Абдумаликова Гулзирага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи имзо С.Абдукадирова Ҳал қилув қарори нусхаси аслига тўғри Судья С.Абдукадирова