Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1301-2303/16252 Дата решения 10.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди Судья Тожибоев Эрмамат Эгамбердиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хазратқулов Асадулла Умар ўғли Ответчик / Подсудимый Хазратқулова Камола Саидмурод қизи
Source ID 66e3d9acee3ec578cdc67fc7 Claim ID 4897995 PDF Hash d4594230eee93070... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 189 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил август ойининг 2 санасида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи Тожибоев Эрмамат Эгамбердиевич, судья ёрдамчиси Н.Ўрозалиевнинг котиблигида, адвокат М.Ражабов ва даъвогар иштирокида даъвогар Аллаёроав Исроил Усмон ўғлининг жавобгар Нормуратова Юлдуз Шавкат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1301-2301/19150-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Аллаёроав Исроил Усмон ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Нормуратова Юлдуз Шавкат қизи билан ўрталарида қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Аллаёроав Исроил Усмон ўғли даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан 2021 йил 8 июлда қайд қилинган никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан доимий жанжаллашганлигини, бир, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил май ойидан бўён бирга яшамаслигини, 2022 йил 24 ноябр кунида ФИБ Жиззах туманлараро суднинг хал қилув қарори билан никохдан ажратиш хақидаги даъво аризаси рад қилинганлигини, кейинчалик шу суд томонидан 2024 йил 1 февраль кунидаги ажрими билан 6 ой мухлат берилганлигини, маҳалла яраштириш чорасини кўрганлигини, фойдаси бўлмаганлигини, оиласи тикланмаслигини баён қилиб, никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар Нормуратова Юлдуз Шавкат қизи суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Суд мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига кўра иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади Суд, иш материаллари билан атрофлича танишиб, даъвогар тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни қилишни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар Нормуратова Юлдуз Шавкат қизи ва Аллаёроав Исроил Усмон ўғли Ш.Рашидов тумани ФХДЁ бўлими томонидан 2021 йил 8 июлда қайд қилинган никоҳ асосида турмуш қуришган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари бор. Тарафлар келишмовчилик сабабли 2022 йилдан буён бирга яшамайди, умумий рўзғор юритмайди. Бир нафар фарзандлари бор. Суд томонидан берилган мухлат давомида тарафларнинг оиласи тикланмаган. Ҳозирги кунда тарафларнинг фарзанд тарбияси билан боғлиқ ва мол-мулк низолари мавжуд эмас. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2024 йил 1 февралдаги ажримлари билан тарафларга 6 ойлик муҳлат белгиланган. Тарафларнинг ўзаро келишмовчиликлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан муҳокама қилиниб, тарафларни муросага келтириш чоралари кўрилган, аммо тарафларнинг оиласи тикланмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси талабига кўра, суд эр-хотиннинг бундан буён бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқ деб топса, улар никохдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 20 июлдаги "Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 6-сонли қарорининг 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган барча ҳаракатлар бесамар бўлганлигини, тарафлар ўртасида узоқ вақтдан буён келишмовчиликлар сабабли бирга яшамаслигини, 2 йилдан буён бирга яшамаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида тарафлар ярашмаганлигини, тарафларнинг оилани тиклаш мақсади йўқлигини, мазкур ҳолат ишда мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланишлигини инобатга олиб, тарафларнинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имконияти йўқ ва оила батамом бузилган деб ҳисоблаб, никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама килиб, ФҲДЁ органида никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Аллаёроав Исроил Усмон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан миқдорда давлат божи ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларига қўлланиб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Аллаёроав Исроил Усмон ўғлининг жавобгар Нормуратова Юлдуз Шавкат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Нормуратова Юлдуз Шавкат қизи ва Аллаёроав Исроил Усмон ўғли ўртасида Ш.Рашидов тумани ФХДЁ бўлими томонидан 2021 йил 8 июлда 2-1305-21-00895-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Аллаёроав Исроил Усмон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан миқдорда давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайьатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи: Э.Э.Тожибоев