Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/10037 Дата решения 10.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мухамедов Файзулло Комилжонович Ответчик / Подсудимый Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизи
Source ID 6690afd6b6bf6f28996e6083 Claim ID 4837277 PDF Hash 4e7f0d31c7c57385... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 628 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 10 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Мухамедов Файзилло Комилжоновични жавобгар Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/10037-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Даъвогар Мухамедов Файзилло Комилжонович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизи билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Мухамедов Файзилло Комилжонович даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 28.06.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 05.06.2020 йилда туғилган Комилжонов Муҳаммадий Файзулло ўғли ва 20.08.2022 йилда туғилган Комилжонов Хондамир Файзулло ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлишганлигини, жавобгар ўзи ва оила аъзоларини хурмат қилмаслиги оқибатида жавобгар билан 2021 йил март ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, кўрилган чораларга қарамасдан оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизи даъвони инкор қилиб, даъвогар билан 28.06.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 05.06.2020 йилда туғилган Комилжонов Муҳаммадий Файзулло ўғли ва 20.08.2022 йилда туғилган Комилжонов Хондамир Файзулло ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлишганлигини, учинчи шахслар, яъни қайнонасининг аралашуви билан оиласида келишмовчиликлар келиб чиқиб, 2021 йил март ойидан буён фактик равишда ажрашишганлигини, оилани сақлаб қолишни имкони қолмаган бўлса-да, даъвогар фарзандлари учун уй-жой қилиб берган тақдирдагина ажрашишга рози бўлишлигини билдириб, бу ҳақида судга ариза тақдим қилган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келади. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, Мухамедов Файзилло Комилжонович билан Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизи 28.06.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида 05.06.2020 йилда туғилган Комилжонов Муҳаммадий Файзулло ўғли ва 20.08.2022 йилда туғилган Комилжонов Хондамир Файзулло ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлганлар. Жавобгарнинг суд мажлисида берган тушунтиришига кўра, оилада учинчи шахслар аралашуви оқибатида келишмовчиликлар келиб чиққан ва тарафлар 2021 йил март ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 19.04.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Мухамедов Файзилло Комилжоновични жавобгар Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси рад қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 09.11.2023 йилдаги ажрими билан Мухамедов Файзилло Комилжонович ва жавобгар Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизига ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат тайинланган. Иш ҳужжатларида мавжуд Асака тумани, Обод МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг 29.05.2024 йилдаги хулосасига кўра Мухамедов Файзилло Комилжонович ва Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизининг оиласини яраштиришни имкони йўқ деб топилган. Гарчанд, жавобгар суд мажлисида даъвогар фарзандлари учун уйжой қилиб берган тақдирдагина ажрашишга рози бўлишлигини билдирсада, унинг ўзи оилани сақлаб қолишни имкони қолмаганлигини тан олган. Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасидаги оила тамомила барбод бўлганлигини англатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини назарда тутиб, даъвони қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. 3 Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Даъвогар Мухамедов Файзилло Комилжоновичнинг жавобгар Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мухамедов Файзилло Комилжонович ва жавобгар Мухамедова Дилбарой Ахмаджон қизи ўртасида 28.06.2019 йилдаги 125сонли далолатнома ёзуви билан Асака туман 1-сон ФХДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Мухамедов Файзилло Комилжоновичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: Э.К.Сабиров