← Назад
Решение #1277685 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 868 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди
2024 йил июн ойининг 10 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов,
Судья ёрдамчиси М.Тилеповнинг котиблигида, даъвогар Аминова
Юлдуз Уткировнанинг жавобгар Аминов Сардор Баратовичга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-11022301/9240-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Аминова Юлдуз Уткировна жавобгар Аминов Сардор
Баратовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга
мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 03.07.2008 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб, ўзаро турмушидан 2 нафар вояга етмаган – 20.05.2009 йилда туғилган
Баратова Рухшона Сардор қизи ва 11.03.2013 йилда туғилган Баратова
Маржона Сардор қизи исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан эрхотинлик муносабатлари 2021 йилнинг июн ойидан буен тугатилганлигини,
турмуши давомида жавобгар билан мунтазам равишда уруш-жанжаллар
содир бўлаверганлигини, жавобгар унга нисбатан доимий тазйиқ ва
зўравонлик содир этганлигини, жабр-зулм ўтказганлигини, уни доимий
равишда куракда турмайдиган сўзлар билан хақорат қилиб, қадр-қимматини
камситиб келганлигини, бундан ташқари жавобгар спиртли ичимликларга
ружу қўйганлигини, шу сабабли у жиззаки, қўрс ва оиласига беэътибор
кимсага айланганлигини, унинг оилани сақлаб қолиш учун қилган
харакатлари зоя кетганлигини, хозирда унинг никоҳдан ажрашиш қарори
қатъийлигини, оила батамом барбод бўлганлигини баен қилиб, суддан
жавобгар билан ўртасида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Аминова Юлдуз Уткировна даъвони қувватлаб,
жавобгар билан 3 йилдан буён бирга яшамаслигини, турмуши давомида
жавобгар спиртли ичимликлар суистеъмол қилиб, унга жисмоний куч
ишлатиб келганлигини, хозирда оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини,
оила барбод бўлганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни
ҳамда унга никоҳдаги “Аминова” фамилиясини қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Аминов Сардор Баратович даъвони тан олиб,
ажрашишга рози эканлигини, даъвогарнинг у билан яшаш истаги йўқлигини,
оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини маълум
қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 03.07.2008 йилда қонуний никоҳдан
ўтишган, ўзаро турмушидан 2 нафар вояга етмаган – 20.05.2009 йилда
туғилган Баратова Рухшона Сардор қизи ва 11.03.2013 йилда туғилган
Баратова Маржона Сардор қизи исмли фарзандлари бор.
Томонлар 2021 йилнинг апрел ойидан бирга яшамайдилар ва улар
ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда тугатилган.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат
давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва
оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд тарафлар
ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим деб топади.
Суд, давлат божини томонлардан тенг миқдорда ундиришни ҳамда
даъвогарга никоҳдаги “Аминова” фамилиясини қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Аминова Юлдуз Уткировнанинг жавобгар Аминов Сардор
Баратовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Аминова Юлдуз Уткировна ва Аминов Сардор Баратович 03.07.2008
йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ФХДЁ бўлимида 359-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Аминова Юлдуз Уткировнага никоҳдаги “Аминова”
фамилияси қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда томонлар Аминова
Юлдуз Уткировна ва Аминов Сардор Баратовичлардан базавий хисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи тенг миқдорда
ундирилсин (хар биридан 1,5 баравардан).
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти
судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Нусхаси аслига тўғри. Судья:
(имзо)
Х.Ж.Каюмов
Х.Ж.Каюмов