← Назад
Решение #1277686 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 065 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди
2024 йил июн ойининг 10 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов,
Судья ёрдамчиси М.Тилеповнинг котиблигида, даъвогар Ергашова Феруза
Рузматовнанинг жавобгар Ергашов Руслан Баясовичга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1102-2303/8963-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ергашова Феруза Рузматовна жавобгар Ергашов Руслан
Баясовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга
мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 21.06.2003 йилда қонуний никоҳдан ўтиб,
ўзаро турмушидан 1 нафар вояга етган ва 4 нафар вояга етмаган фарзандлари
борлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2021 йилнинг апрел
ойидан буен тугатилганлигини, турмуши давомида жавобгар билан ўзаро
характери ва дунеқараши тўғри келмаганлигини, бунинг натижасида мунтазам
равишда оилавий келишмовчиликлар бўлиб турганлигини, жавобгар унга бир
неча маротаба жисмоний куч ишлатиб келганлигини, жавобгар шу кунга қадар 2
маротаба шарьий никоҳ асосида турмуш қуриб, ажрашиб кетганлигини, оила
батамом барбод бўлганлигини баен қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида
тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ергашова Феруза Рузматовна даъвони қувватлаб,
жавобгар билан 3 йилдан буен бирга яшамаслигини, турмуши давомида
жавобгар билан келишиб яшай олмаганлигини, оилани сақлаб қолиш имкони
йўқлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни ҳамда унга
никоҳдаги “Ергашова” фамилиясини қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Ергашов Руслан Баясович даъвони тан олиб,
ажрашишга рози эканлигини, турмуши давомида келишмовчиликлар содир
бўлаверганлигини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигии, оила барбод
бўлганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 21.06.2003 йилда қонуний никоҳдан
ўтишган, ўзаро турмушидан 1 нафар вояга етган ва 4 нафар вояга етмаган –
15.07.2006 йилда туғилган Баязов Авазбек Руслан ўғли, 25.06.2008 йилда
туғилган Баязов Акмал Руслан ўғли, 05.12.2013 йилда туғилган Баязов Шамшод
Руслан ўғли ва 17.03.2016 йилда туғилган Баясов Яхё Руслан ўғли исмли
фарзандлари бор.
Томонлар 2021 йилнинг апрел ойидан бирга яшамайдилар ва улар
ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда тугатилган.
Мазкур суднинг 26.07.2021 йилдаги хал қилув қарори билан даъвогарнинг
никоҳдан ажратиш хақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат
давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва
оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги
талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд тарафлар ўртасидаги никоҳни бекор
қилишни лозим деб топади.
Суд, давлат божини жавобгардан ундиришни, томонларнинг 4 нафар
фарзандларини онаси-даъвогар тарбиясида қолдиришни ҳамда даъвогарга
никоҳдаги “Ергашова” фамилиясини қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Ергашова Феруза Рузматовнанинг жавобгар Ергашов Руслан
Баясовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Ергашова Феруза Рузматовна ва Ергашов Руслан Баясович 21.06.2003
йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ФХДЁ бўлимида 300-сонли далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Томонларнинг 15.07.2006 йилда туғилган Баязов Авазбек Руслан ўғли,
25.06.2008 йилда туғилган Баязов Акмал Руслан ўғли, 05.12.2013 йилда туғилган
Баязов Шамшод Руслан ўғли ва 17.03.2016 йилда туғилган Баясов Яхё Руслан
ўғли исмли фарзандлари онаси-даъвогар Ергашова Феруза Рузматовнанинг
тарбиясида қолдирилсин.
Даъвогар Ергашова Феруза Рузматовнага никоҳдаги “Ергашова”
фамилияси қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда жавобгар Ергашов
Руслан Баясовичдан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти судига
шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Нусхаси аслига тўғри. Судья:
(имзо)
Х.Ж.Каюмов
Х.Ж.Каюмов