Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2304/16544 Дата решения 10.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Хомидов Камолхон Муҳибиллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Даминов Жохонгир Бозорбойевич Ответчик / Подсудимый Рахимова Бусабра Расуловна
Source ID 673d8d65ee3ec578cdc680a6 Claim ID 4864504 PDF Hash 3d9ab460f13db87b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 4 676 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 10 кунида фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья К.Хомидов, К.Раймалиеванинг котиблигида, даъвогар Даминов Жохонгир Бозарбоевичнинг жавобгар Рахимова Бусабра Расуловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2304/16544-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Даминов Жохонгир Бозарбоевич судга жавобгар Рахимова Бусабра Расуловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат этган. Суд мажлисида даъвогар ишончли вакили А.Имомалиев аризани қувватлаб, ўзининг судда берган кўрсатмасида, даъвогар Даминов Жохонгир Бозарбоевич жавобгар Рахимова Бусабра Расуловна билан 01.11.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши бўлганлигини, характерлари ўзаро тўри келмаганлиги, шу сабабли жавобгар билан 2022-йилдан буён бирга яшамасликларини,оилани тиклаш масаласи МФЙ вакиллари иштирокида мухокама қилинганлигини, муқаддам унга нисбатан никохдан ажратиш хақида фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, лекин жавобгар билан оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги, шу сабабли судга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини, келгусида хам жавобгар билан оилани тиклаш имкони йўқлигини билдириб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳни бекор қилишни сўради. Жавобгар Б.Рахимова суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги тегишли равишда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлиси вақтида ҳозир бўлмади. Шу сабабли суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига кўра жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд тарафларнинг тушунтириш ва давогарнинг берган кўрсатмасини ўрганиб чиқиб, иш кўшилган иш ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланишича, тарафлар 01.11.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, никоҳлари Поп туман ФҲДЁ бўлимида 1424-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Суд оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 05.12.2023 йилдаги ажрими билан уларга олти ой ярашиш учун муҳлат белгиланган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафлар оилани тиклашга харакат қилмаганлар. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бирбирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосланиб,даъвогар Ж.Даминовдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Даминов Жохонгир Бозарбоевичнинг жавобгар Рахимова Бусабра Расуловнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Даминов Жохонгир Бозарбоевич билан жавобгар Рахимова Бусабра Расуловналар ўртасида 01.11.2011 йилда Поп туман ФҲДЁ бўлимида 1424-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никохдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Даминов Жохонгир Бозарбоевичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3(уч)баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Рахимова Бусабра Расуловна давлат божи тўлашдан озод қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят судини, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик этувчи: К.Хомидов