← Назад
Решение #1277688 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 012 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июн ойининг “10” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг
котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ЭЭЭнг жавобгар ДДДга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 21101-2304/6749-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ЭЭЭ судга ДДДга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида берган
кўрсатмаларида даъво аризани қувватлаб, жавобгар ДДД билан
16.04.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини,
биргаликдаги турмушларидан бир нафар 27.01.2021 йилда туғилган ААА
фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар туфайли 2022 йил июн
ойидан бирга яшамасликларини, эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан
тугатилганлигини ва умумий рўзғор юритмасликларини, жавобгар билан
бошидан турмушлари яхши бўлмаганлигини, ўзаро муросалари тўғри
келмаганлигини, жавобгар уни ва уйидагиларини ҳурматини жойига
қўймаганлигини, суд томонидан берилган яраштирув муддати мобайнида ҳам
муносабатларини тиклашга ҳаракат қилишмаганлигини, келгусида жавобгар
билан бирга бир оила бўлиб яшаб кета олмаслигини кўрсатиб, суддан
жавобгар билан ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни сўради.
Жавобгар ДДД суд мажлисида берган баѐнотида даъво аризани тан
олиб, ўз кўрсатмаларида даъвогар ЭЭЭ билан 16.04.2019 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир
нафар фарзандлари борлигини, ўрталарида турли сабаблар билан
тушунмовчилик ва келишмовчиликлар бўлиб ўтганлигини, даъвогарни ўзи
унга ва фарзандига нисбатан эътиборсиз бўлганлигини, шу вақтга қадар
фарзандидан ҳам хабар олмаганлигини, оилаларини тиклаш учун қилинган
ҳаракатлар самарасиз бўлганлигини, қатъий қарорга келиб бўлишганлигини,
никоҳларидан ажратишга рози эканлигини кўрсатиб, суддан даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг баѐнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
ва тақдим этилган далилларга баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ЭЭЭ ва ДДДлар 16.04.2019
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги
турмушларидан бир нафар 27.01.2021 йилда туғилган ААА фарзандлари бор.
Ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли 2022 йил июн ойидан бирга эрхотин бўлиб яшашмайди ва умумий рўзғор юритишмайди.
Даъвогар келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшаб кета
олмасликларини асос қилиб, судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат
этган.
Жавобгар ҳам оилаларини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини,
даъвогарнинг талабини қаноатлантиришга эътирози йўқлигини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши имконияти
қолмаган ҳоллардагина уларнинг никоҳларини бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011
йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги №6-сонли қарорининг 15бандига мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани
сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Қарорнинг 16-банди 1қисмига асосан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Суд юқорида қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма
талабларидан келиб чиқиб, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш
мақсадида ўзининг 13.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой
яраштирув муддатини белгилаган ва ажрим нусхасини тегишли маҳалла
фуқаролар йиғинига юборган. Тошкент туман ҳокимлигининг “Ҳалимкўп”
МФЙ ва “Гултепа” МФЙ Яраштирув комиссиясининг Хулосаларид,
тарафларнинг оилавий келишмовчилиги маҳалла фаоллари иштирокида
кўриб чиқилганлиги, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ
оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд этилган.
Суд, аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ
расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага
келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг бир оила бўлиб узоқ
муддатдан буѐн бирга яшамасликларини, ўрталаридаги эр-хотинлик ва
умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар
уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа
бермаганлигини ҳам инобатга олади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,44моддалари талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларини бекор
қилишни, вояга етмаган фарзандларини онаси, яъни жавобгарнинг
тарбиясида қолдиришни, шунингдек унинг илтимосига кўра никоҳга қадар
бўлган фамилиясига қайтаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан, суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш
органининг гувоҳномаси берилаѐтганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ѐки
улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд
бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса,
уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни ва унинг
иловаси бўлган Давлат божи ставкаларининг 5-қисми, “б”-банди, 2хатбошиси талабига мувофиқ, никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда
ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловларини даъвогар ЭЭЭдан
никоҳни бекор қилишни расмийлаштириш вақтида белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг
41, 44,45-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253
моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар ЭЭЭнг жавобгар
ДДДга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин.
Тарафлар ЭЭЭ ва ДДДлар Тошкент вилояти Тошкент тумани ФҲДЁ
бўлимида
2019
йил
16 апрел куни 271-сон билан рўйхатга олинган никоҳларидан ажратилсинлар.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган 27.01.2021 йилда туғилган
ААА фарзандлари онаси ДДДнинг тарбиясида қолдирилсин.
Жавобгар ДДДга никоҳга қадар бўлган “Соатбоева” фамилияси
қайтарилсин.
Даъвогар ЭЭЭдан давлат фойдасига никоҳни бекор қилинганлигини
расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки апелляция тартибида кўрилмаган
ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ѐхуд протест келтирилиши мумкин.
Иш апелляция ѐки кассация тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув
қарори устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ѐки протест
келтирилиши мумкин эмас.
Раислик этувчи
Нусхаси аслига тўғри, судья
/имзо/
Д.С.Мавлонова