Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1303-2301/4650 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди Судья Эгамбердиев Одил Йўлдошбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Горчаев Максим Юревич Ответчик / Подсудимый Горчаева Анна Яковлевна
Source ID 668b5eebb6bf6f28996e603a Claim ID 4903318 PDF Hash c92206d83b58fe57... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
Текст решения 9 165 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 7 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи Одил Юлдошбоевич Эгамбердиев, судья ѐрдамчиси А.Пирмаматовнинг котиблигида, даъвогар Горячев Максим Юрьевичнинг жавобгар Горячева Анна Яковлевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-13032301/4650-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар М.Горячев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар А.Горячева билан ўрталарида Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ѐзувига 2009 йил 7 апрелда 174-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар М.Горячев даъво талабини қўллабқувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2009 йил 7 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзанди борлигини, турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгарнинг феъл-атвори ўзгариб қолганлигини, 2012 йил биргаликда ишлаш масадида Корея Республикасига борганлигини, бироқ ишлари юришмай қолганлиги сабабли 2018 йилда Ўзбекистонга қайтаб келганлигини, шундан сўнг жавобгар билан келишмай қолганлигини, ўзаро келишмовчилилкар сабабли жавобгар билан 2018 йил май ойидан буѐн биргаликда яшамаѐтганлигини, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан уларни яраштириш ва оиласини тиклаш учун бир неча маротаба ҳаракат қилинганлигини бироқ натижа бўлмаганлигини, суд томонидан берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, ярашиш ва оиласини тиклаш учун икки тараф ҳам ҳаракат қилмаганлигини, 2019 йилда бошқа аѐл билан шаърий оила қурганлигини, ундан 2022 йил 18 июлда туғилган бир нафар фарзанди борлигини, эндиликда оиласини сақлаб қолиш имонияти йўқлигини баѐн қилиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар А.Горячева суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраб, ариза тақдим қилмади ва келмаганлик сабабларини узрли эканлигини маълум қилмади, уларнинг келмаганлик сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Бундай ҳолатда суд ишни унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддаси 3-қисмига асосан иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида гувоҳ Ҳ.Абдумуминова ўзининг кўрсатувида Зомин тумани “Наврўз” МФЙ хотин-қизлар фаоли лавозимида фаолият юритиб келаѐтганлигини, тарафларнинг оилсини яхши билишлигини, тарафлар оиласида узоқ вақтдан буѐн жанжаллар давом этиб келаѐтганлигини, тарафлар 2004 йилда турмуш қурганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушидан икки нафар фарзандлари борлигини, уларни оиласини сақлаб қолиш учун маҳлла фаоллари томонидан бир неча маротаба ҳаракат қилганликларини бироқ улар ярашиш учун ҳаракат қилмаганлигини, тарафлар 2018 йил май ойидан буѐн бирга яшамаслигини, даъвогар М.Горячев 2019 йил 22 декабрда Маманова Камола исмли аѐл киши билан шаърий оила қурганлигини, жавобгар А.Горячева билан телефон орқали боғланишни имкони бўлмаганлигини, бироқ смс хабарларни ўқиганлигини, тарафларни оиласини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини билдирди. Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, гувоҳнинг кўрсатувларни эшитиб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, М.Горячев ва А.Горячевалар 2009 йил 7 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб оила қуришган, бу ҳақда Жиззах шаҳар ФХДЁ бўлимида 174-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 2009 йил 25 ноябрда туғилган Горячев Никита Максимович ва 2012 йил 19 февралда туғилган Горячев Григорий Максимович исмли фарзандлари бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2018 йил май ойидан буѐн алоҳидаалоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар. Тарафлар ўртасида болалар тарбияси, таъминоти, умумий мол-мулк бўйича низо мавжуд эмас. Суднинг 2023 йил 7 декабрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини кўрмаган ва ярашиш учун ҳаракат қилмаган. Зомин туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 7 июндаги 05210-сонли хулосасига кўра, тарафларни яраштириш чораларига қарамасдан ярашмаганлиги, ҳар иккала тарфларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, тарафлар оиласини тиклаш учун ҳаракат қилмаганлигини, улар 2018 йил май ойидан буѐн умумий рўзғор юритмаѐтганликларини, даъвогар бошқа оила қурганлигини, даъвогарнинг тарафларни оиласини тиклаш ишлари самарасиз бўлганлигини, тарафларнинг оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш имкони мавжуд эмас деган хулосага келинганлиги маълум қилинган. Зомин тумани “Наврўз” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкалаш комиссияси йиғилиш баѐнига кўра, тарафларни яраштириш чораларига қарамасдан ярашмаганлиги, тарафлар ўзаро ярашишлари учун муҳлат берилганлиги, бироқ улар келиша олмаѐтганлиги, даъвогар шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлиги, тарафларнинг оиласини яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар оиласи барбод бўлганлиги, ярашиш муддатида ярашмаганлигини, ярашиш учун тарафлар ҳаракат қилмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, бошқа оила қурганлигини, улар 2018 йил май ойидан буѐн яшамаѐтганлигини, энликда олиасини тиклаш имкони қолмаганлигини баѐн қилиб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий муносабатларни тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги, суд томонидан берилган муҳлатда ярашмаганлиги, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини, тарафлар 2018 йил май ойидан буѐн биргаликда яшамаѐтганлигини, шунингдек Зомин туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тарафларни оиласини келгусида тиклашнинг имконияти мавдуд эмас деган хулосага келганлигини, даъвогар бошқа оила қурганлигини, тарафларга оиласини тиклаш учун берилган ярашиш муҳлатида ҳам тарфлар томонидан оиласини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмаганлигини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига мувофиқ, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ѐхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаѐтганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ѐки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар она бўлганлигини, унинг қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, тарафларни никоҳдан ажратишда даъвогар М.Горячевдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқорида баѐн қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар Горячев Максим Юрьевичнинг жавобгар Горячева Анна Яковлевна нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Горячев Максим Юрьевич ва Горячева Анна Яковлевналар ўртасида 2009 йил 7 апрелда Жиззах шаҳар ФХДЁ бўлимида 174-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогар М.Горячевдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар бир ой ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи О.Эгамбердиев