Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2306/8463 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Хашимов Рустам Фуркатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ешметов Учкин Ахунович Ответчик / Подсудимый Саидкаримов Сайфулла Ххх
Source ID 66aa3118be8e6d174d003502 Claim ID 4806408 PDF Hash de6a1652fe803da7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 60 law
збекистон Республикаси ФКнинг 212-моддаси збекистон Республикаси ФК 212 law
Текст решения 6 956 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 2024 йил июнь ойининг 7 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: Раислик этувчи судья: Р.Ф.Хашимов судья ѐрдамчиси Н.Валиджонованинг котибалигида, даъвогар Ешметов Учкин Ахуновичнинг жавобгар Сайиткаримов Сайфуллага нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ҳақидаги даьво аризаси юзасидан қўзғатилган 1-1102-2306/8463-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ешметов Учкин Ахунович судга жавобгар Сайиткаримов Сайфуллага нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суднинг тегишли ажрими билан иш бўйича жавобгар сифатида Сайиткаримов Абдулазиз Сайфуллаевич жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар У.Ешметов даъво талабини қувватлаб, жавобгар Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Барраж МФЙ, Фурқат кўчаси 107-уй-жойида қурилиш ишларини амалга ошираѐтганини. Аммо жавобгар ажратилган ер майдонига чегарадош бўлган унинг Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Барраж МФЙ, А.Қодирий кўчаси 7-сонли уйжойининг ховли тарафига ўзбошимчалик билан уй қуриб, томнинг скатини уни ховлисига туширганини. Бундан ташқари жавобгар уни ховлиси томонга қарата масофа ташламаган холда уй-жой қуриб, 1 та ойна очиб олганини. Бу масалада туман қурилиш бўлимига мурожаат қилганида қўшниси томонидан қурилаѐтган уй шахарсозлик нормалари бузилган холда амалга оширилаѐтгани ва хуқуқи бузилган тақдирда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганини. Жавобгар уй қуришда масофа сақламагани ва уй скатини у яшаѐтган ховлига қаратгани сабабли жавобгарни қурган қурилмасини буздиришни, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар А.Сайиткаримов даъво аризасини тан олмаган холда бу ер майдонида уй қуришда олдин лойиха хужжатлари тегишли ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилгани ва лойиҳа туман архитектори томонидан тасдиқланиб, уй қуришга рухсат берилганини. Ўзини ерида уй қурганини, даъвогарни ерига кириб кетмагани, даъвогарни ўзини ўзбошимча эгалланган ер майдони борлигини. Иккила уй ўртасида сим тўсиқ борлигини ва оралиқ масофа тахминан 1 ѐки 1,5 метр эканлигини. Хақиқатдан хам уй томининг скати барча томонларга, жумладан даъвогарни ховлиси томонга хам қарагани, лекин сув даъвогарни ховлисига кетмаслигини. Пул маблағлари етарли бўлмагани сабабли уйни ўз вақтида қуриб фойдаланишга топшира олмаѐтганини. Агар унинг томидан тушаѐтган ѐмғир сувлари даъвогарга халақит қилаѐтган бўлса ўра қазиган холда ўзини уйи томонига йўналтириши мумкинлигини билдириб даъвони рад қилишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида жавобгар С.Сайиткаримов даъво аризасини тан олмаган холда даъвогар бу масалада, яъни тарновларни олиб ташлаш хақида мурожаат қилмагани, ѐмғир сувлари даъвогарнинг ховлисига тушмаслигини билдириб ўтган. Кадастр агентлиги Бўстонлиқ туман бўлими вакили Ж.Мусабоев Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Барраж МФЙ, Фурқат кўчаси 107-уй Абдулазиз Сайиткаримовга тегишли экани. Уй қуриш учун туман архитекторидан рухсат олингани. Уй тўлиқ қуриб битказилмагани сабабли давлат рўйхатидан ўтказилмагани ва фойдаланишга қабул қилинмаганини. Даъвогарни ўзида хам ўзбошимча эгалланган ер майдони мавжудлигини кўрсатиб ўтган. Суд, тарафларнинг кўргазмасини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, таҳлил қилиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Барраж МФЙ, А.Қодирий кўчаси 16-сонли уй-жой мархум Ишметов Ахунга 1957 йил 11 мартдаги олди-сотди шартномасига асосан тегишли. Даъвогар У.Эшметов мархум Ишметов Ахуннинг ўғли бўлиб хозирда мерос расмийлаштирилмаган. Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Барраж МФЙ, Фурқат кўчаси 107уй Абдулазиз Сайиткаримовга 2017 йил 9 декабрдаги хадя шартномасига асосан тегишли. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасига асосан фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 212-моддасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда курилиш максадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат куриш учун зарур рухсатнома олмасдан еки архитектура ва курилиш нормалари хамда коидаларини жиддий бузган холда курилган уй-жой, бошка бино, иншоот ѐки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ѐки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ѐки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Жавобгар А.Сайиткаримов яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида қурилиш қилишдан олдин “Lider Dizayn” ХКга мурожаат қилган ва корхона томонидан уй-жой лойиҳаси ишлаб чиқилиб, келишиш учун киритилган ва Бўстонлиқ туман қурилиш бўлими томонидан 2022 йил 26 августда лойиҳа хужжатлари тасдиқланган. Демак, жавобгар томонидан қурилаѐтган уй-жойни ўзбошимча қурилма деб бўлмайди, чунки ваколатли органлардан тегишли рухсатнома олган. Кадастр агентлиги Бўстонлиқ туман бўлими томонидан 2024 йил 1 март куни берилган маълумотномадан кўринишича 2017 йил ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномасига асосан Барраж МФЙ раиси в.б. Н.Буронова ва қўшнилари С.Сайиткаримова, Т.Норалиев, Ш.Сайдалиев ва У.Ишметовлар чегар ўзгаришига розилик билдирганликлари хамда Сайиткаримов Абдулазиз қўшниларини ерига кирмагани ва чегара бузилиши йўқлиги кўрсатилган. Жавобгар қураѐтган уйини ўзига ажратилган ер майдонида қурмоқда ва уй ўртасида масофа ташланмагани хақидаги даъвогарни важлари ўринсиздир. Шундай бўлсада жавобгар томонидан қурилаѐтган уйнинг ѐмғир сувлари кетадиган тарновларнинг бир қисми даъвогарнинг ховлиси тарафга чиқарилгани боис ундан тушаѐтган сувлар даъвогарни ховлисига тушиб ноқулайликлар туғдирмоқда. Жавобгар хам суд мажлисида ѐмғир сувлари тушадиган тарновлар ўзи тарафдаги қудуққа йўналтириши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантирган холда жавобгар А.Сайиткаримовнинг зиммасига Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Барраж МФЙ, Фурқат кўчаси 107-уйнинг томидан ѐмғир сувлари тушадиган тарновларни ўз уйи тарафидаги қудуққа йўналтириш мажбуриятини юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даьвогар Ешметов Учкин Ахуновичнинг жавобгар Сайиткаримов Сайфулла, Сайиткаримов Абдулазиз Сайфуллаевичга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ҳақидаги даьво ариза талаби қисман қаноатлантирилсин. Сайиткаримов Абдулазиз Сайфуллаевич зиммасига Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Барраж МФЙ, Фурқат кўчаси 107уйнинг томидан ѐмғир сувлари тушадиган тарновларни ўз уйи тарафидаги қудуққа йўналтириш мажбурияти юклатилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: имзо Р.Ф.Хашимов